Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун сешанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил баҳман ойининг 5- чиси Ҳижрий қамарий 1438 йил рабиус-сони ойининг 25-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил январ ойининг 24- кунидир.
Бундан 1150 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 288-йил, рабеуссоний ойининг 25-куни Аббосийлар давридаги машҳур математик, мунажжим ва табиб Собит бин Қарраҳ Собий оламдан ӯтди. У ҳижрий-қамарий 221 йили Ироқда туғилган эди.
Собит бин Қарраҳ сурёний, юнон ва араб тилларини яхши биларди. У ӯз билимини ошириш мақсадида Бағдодга бориб, ӯз даврининг улуғ математиги Муҳаммад бин Мусо ҳидояти билан риёзиёт ва нужум илмида етакчи олимга айланди.
Собит бин Қарраҳ тиббиёт, математика ва астрономияга оид жуда кӯп китобларни юнон тилидан арабчага таржима қилди. "Ал захирата фи илмал тиб", ""Китобал мафрузот" шулар жумласидандир.
Ххххххххххххххххххххххххххххх
1859 йил январ ойининг 24-куни, яъни бундан 158 йил бурун Американинг Пенсилвониё штатида дунёда илк маротаба нефт қудуғи ковланиб, ер ости нефт захираларига етказилди. Шундай қилиб, инсоният тарихида биринчи маротаба бу ҳаётий муҳим модда бир йил давомида меҳнат қилиб, 230 метр лик ер қаъридан Эдвин Лорентин Дрейк томонидан қазиб чиқарилди. Бунгача нефт хом ашёси ер юзига чиққан нефт булоқлари ва сайёз қудуқлардан олинарди.
Нефтни кафш қилиш ӯн тӯққизинчи аср иккинчи ярмининг энг буюк кашфиётидир ва бу кашфиёт саноат ҳамда транспортнинг ривожланишида муҳим рол ӯйнади. Нефт кейинчалик энг асосий энергия манбасига айланди ва ҳатто дунё сиёсатларига ҳам таъсир қила бошлади.
Ххххххххххххххххххххх
Бундан 52 йил аввал, яъни 1965 йилнинг 24 январ куни Англиялик машҳур сиёсат арбоби Уинстон Черчилл 91 ёшида оламдан ӯтди. У 1874 йили туғилган. 1895 йили Англия армиясига аъзо бӯлиб, бу мамлакатнинг мустамлакачилик жангларида қатнашди.
Черчил 1900 йил Англия парламентига аъзо бӯлди. У бир неча маротаба вазир, икки маротаба бош вазирлик мансабига тайинланди. Иккинчи жаҳон уруши даврида бош вазирлик мансаби унга улкан шуҳрат келтирди.
Уинстон Черчилл бир неча китоблар ёзган. Тӯрт жилддан иборат "Дунё буҳрони" ҳамда "Иккинчи жаҳон уруши" номли китоблар силсиласи шулар жумласидандир.