Исломда соғлом оила
Инсон ҳаётининг том ва мукаммал маъноси оилада мужассамланади. Эркак ва аёл Холиқи ягона яратилиши жилваларидек дунёга келиб, бир-бирлари ҳаётларига том маъно бахшида этишади. Бунинг натижаси эса сокинлик ва тинчлик бӯлиб, инсон унинг соясида ҳаматомонлама ривожланади.
Эр-хотин мунгосабатлари ҳуқуқий жиҳатлари катта аҳамиятга эга бӯлиб, унинг ҳуқуқий жиҳатлари муҳим ӯрин олган. Ахлоқий қадриятлар, вазифашунослик ва оилавий муносабатлар оилага таважжуҳ қилган жамиятда ривожланади.
Инсон ҳаётининг том ва мукаммал маъноси оилада мужассамланади. Эркак ва аёл Холиқи ягона яратилиши жилваларидек дунёга келиб, бир-бирлари ҳаётларига том маъно бахшида этишади. Бунинг натижаси эса сокинлик ва тинчлик бӯлиб, инсон унинг соясида ҳаматомонлама ривожланади.
Маълумки, оила эр-хотиннинг ўзаро биргаликда яшаш аҳдлашувидан вужудга келади. Эр-хотин оила қуришдан олдин ўзаро бахтли-саодатли яшаш мақсадида бир-бирларига ўзаро кўмаклашиш ва инсоний камолотга яқинлашиш учун бир-бирига елкадош бўлишга аҳд қилишади.
Баъзи мутахассислар фикрига кӯра инсон илм асосида яшаб, иймон ва одоб-ахлоқдан ва диний қадриятлард фосила тутса, эркак ва аёлга хос табий хусусиятларни инобатга олмаса оилавий хушбахтликка эриша олмайди. Чунки эркак ва аёлнинг фитрий хусусиятлари ва уларнинг табий эҳтиёжларига таважжуҳ қилмаслик, эркак ва аёллар орасидаги вазифалар ва улар ӯринларини мантиқсиз алмаштириш янги замон талаботларидан бӯлиб, оилани нобудликка олиб боради.
Оилавий шахслараро муносабатлар мураккаб тизимга эга бўлиб, унинг асосий бўғини эр билан хотин ўртасидаги муносабат ҳисобланади. Эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар, уларнинг ҳаёти ва фаолиятида намоён бўлади. Оиланинг шахслараро муносбатларидаги барқарорликни оилавий қадриятларнинг шаклланганлик даражаси белгилайди.
Эркак-аёлнинг ўртасидаги муқаддас робита бўлмиш никоҳ алоқаси туфайли кишилар ораларидаги ижтимоий алоқалар ривожланади, дўстлик, меҳрибонлик ришталари мустаҳкамланади.
Ислом дини уйланишдан олдин умр йўлдошини танлашга алоҳида эътибор беришга чақирган. Чунки шу йўл билангина оиланинг пойдевори мустаҳкамланади. Шу йўл билан оила қуришдан кўзланган софлик, унсу улфат, бахт-саодат ва хотиржамликка эришилиш эшиги очилади. Умр йўлдошини танлашда эса, унинг сифатлари ичида диндорлик, аҳли солиҳлик, одоб-ахлоқ ва тақводорликка биринчи ўринда эътибор берилиши лозим. Мусулмон киши ўзига яхши умр йўлдошни танлар экан, оиласининг мустаҳкам бўлиши, оила аъзоларининг бахтиёр бўлиши билан бирга, бўлажак фарзандларини муносиб мусулмонлар қилиб ўстиришни ҳам кўзда тутиши лозим.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломда соғлом оила" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Албатта севги ва муҳаббат ҳаётга ранг-тароват бахшида этадига туйғудир.
Ҳаётни муҳаббатсиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Аммо оила қуришда бошқа кӯрсаткичларга ҳам аҳамият беришга тӯғри келади.
Агар таважжуҳ қилган бӯлсангиз баъзи бир оилаларда меҳр-оқибат ҳукмрон бӯлиб, бошқа бир оилаларда тушунмовчилик орага киради ва ишқ алангаси тез орада сӯниб қолади.
Мутахассислар фикрига кӯра муваффақиятли оила қуришда эркак ва аёл биргалашиб такомиллашиш йӯлида қадам қӯйишади. Эркаклар руҳий ва маънавий жиҳатдан мудом ривожланиш ва такомиллашишга эҳтиёж сезади. Аёл ҳам турмуш ӯртоғи ёнида ӯз истеъдодларини ривожлантиришга интилади. Бир-бирининг майл-истакларига таважжуҳ қилган эр-хотин отифий бир мустаҳкам робитага эга бӯлишади.
Оилада муносабатлар мустаҳкамлиги эр-хотиннинг ташаббусларига боғлиқ. Оила учун тўла жавобгар саналган эр-хотин, бир-бири ва фарзандларига меҳр‑муҳаббат кўрсатишда улардан олдинда юрса, бундан ўзлари катта манфаат топади.
Ислом дини соғлом оиланинг барча омилларини аниқ-равшан баён этган. Оилани мустаҳкамлаш исломий заруриятдир. Зеро, соғлом оила, соғлом исломий жамиятнинг асоси ҳисобланади.