Январ 28, 2017 15:03 Asia/Tashkent

Исломда инсоннинг зотий қадр-қиймати деб уннинг фитрати асосида берилган ҳақ, яъни унинг ақллилигидан қатъий назар берилган қадр-қийматга дейилади.

Саломатлик инсон жисми талаботларидан бӯлиб, Аллоҳ таоло Қуръони каримни қалб шифоси ва касалликларга даво деб марҳамат қилган. Албатта касалликлар ва улардан етадиган зарарларни ҳис этамиз, аммо ботиний касалликлардан бехабармиз. Ботиний касалликлар ҳаромга қараш, ҳижобсизлик ва ахлоқсизлик бӯлиб, биз улардан комилан ғофилмиз. Қуръони карим Аҳзоб муборак сураси 32 ояти каримасида бу борада келган:

Эй Набийнинг аёллари! Сизлар аёллардан бирортаси каби эмассиз. Агар тақво қилсангиз, майин сўз қилманг, яна қалбида касали бор бўлган тамаъ қилиб юрмасин. Гапирганда яхши гапни гапиринглар. (Яъни, сизларнинг бошқа ҳамма аёллардан фарқларингиз бор. Сизлар Пайғамбарнинг хотинларисиз, мўминларнинг оналарисиз. Ҳамма мўминалар учун ўрнаксизлар. Ҳа, сизлар аёллардан бирортаси каби эмассизлар. Бу мақомга эришишларингиз учун Пайғамбарга жуфти ҳалол бўлганингизнинг ўзи етмайди, тақво ҳам қилишларингиз керак. Овозингизни майин, назокатли қилиб, эркак кишига таъсир этадиган ҳолатда гапирманг. Мунофиқ ва иймони заифлар сизнинг майин овозингизни эшитиб, фисқу фужурни бошлаб қолмасинлар.)

Аллоҳи зулжалол инсонни ақл гавҳари билан безаклаган бӯлиб, бу хусусияти сабабли уни барча махлуқотдан афзал қилиб, мартабасини улуғлаган.

Инсонлар муъмин, кофир ва мушрик бӯлишларига қарамай уларга каромат ва шарофат бағишлайдиган фитратга эгалар.

Аммо муҳим нарса шуки, инсоннинг ички фитрати ва каромати булғанмаслиги озим. Инсон Аллоҳ таоло ато этган ақл-идрок билан ӯз инсоний қадр-қийматини янада юксалтира олади.

Исломда инсоннинг зотий қадр-қиймати деб уннинг фитрати асосида берилган ҳақ, яъни унинг ақллилигидан қатъий назар берилган қадр-қийматга дейилади.

Исломда ҳатто она қорнидаги бола, унинг жисмига руҳ киритилгандан сӯнг инсоний кароматдан  ақлли одамлардек баравар баҳраманд бӯлиши лозим.

Инсон зоҳирий поклигига таважжӯҳ қилганидек ботиний руҳий саломатлигига ҳам бетаважжуҳ бӯлмаслиги лозим.

Қуръон тиловат қилиш, зикр-муножот қилиш, дуо қилиш, яхшилик қилиш, мискин-фақирларга таом бериш, етим-есирларга меҳр-муҳаббат изҳор этиш инсон ақлининг ривожланишига кӯмаг этади.

Қадрли тингловчилар! Сиз “Ҳаётий мауммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Аллоҳ таоло инсонга каромат ва шарофат бағишлагани билан бирга, унга ирода ҳам берган, то ӯзининг истеъдод ва қудратига таяниб, ахлоқий фазилатлар касб этсин ва инсоний камолотга эришсин. Барча инсонлар фитрий хилқат юзасидан тенг бӯлиб, турли кӯрсаткичларга кӯра, турли поғоналарда туриб, бири-иккисидан устун туришади.

Аммо исломий таълимотларга кӯра, барча инсонлар тӯз тақво ва худоржӯйликлари билан бошқалардан устун туришади. Бу борада Аллоҳи зулжалол Ҳужурот муборак сураси, 13 ояти каримада буюради: Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир. (Ушбу ояти каримада «Эй одамлар!» деб барча инсониятга қарата нидо қилинмоқда, шу билан бирга уларнинг асли бир эканлиги эслатилмоқда. Демак, одамларнинг асли бир — ҳаммалари Одам Ато ва Момо Ҳаводан таралганлар. Айни чоғда Аллоҳ таоло уларни турли халқлар ва қабилаларга ажратиб ҳам қўйганини таъкидламоқда. Инсонларнинг турли халқ ва қабилаларга бўлинишини сабаби эса, ўзаро танишиш, маърифат ҳосил қилиш эканлиги уқтирилмоқда.)

Инсоний каромат олий даражасини инсон тақводор бӯлган ҳолда қӯлга киритади. Тақводорликни ҳаётда жорий этиш эса ақл нури ва иродани кӯпайтиради.