август 01, 2016 11:43 Asia/Tashkent

Ислом ва иқтисодий тараққиёт

   Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар. 

Мен, Адиба Қодирий "Ислом ва иқтисодий тараққиёт"  туркум эшиттиришнинг  илк   сони билан сизнинг хизматингиздаман.  Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!                                  

 

  ислом ва иқтисодий тараққиёт,Дастуримизнинг дастлабки сонида ислом нуқтаи назаридан ривожланиш атамаларини ҳамда исломнинг иқтисодий тизимида унинг эгаллаган ӯринни таҳлил этишга сайъ -ҳаракат   қиламиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз!

Инсоният ер курасига қадам қӯйган замонидан бошлаб тирик қолишга мойиллик зоҳир этиш ва яхши ҳаётга эришиш учун сайъ-ҳаракат қилиб келган. Саноат ва қишлоқ хӯжалигида вужудга келган инқилоблар энг яхши шаклда ундан фойдаланиш мақсади билан  табиатни  тасарруф этиш ва дунё устидан ҳукмронлик қилиш мақсади билан вужудга келган. Бугунги кундаги ривожланиш тараққиёт йӯлинининг бошланишида бӯлган мамлакатларнинг асосий мақсадига қарор олган. Бунга қӯшимча ривожланиш кӯп лойиҳалар ва сиёсатларнинг мақсадига қарор олган. Аммо ривожланишнинг ӯзи нима ва қайси намуналарга таяниб қисқа бир муддатда унга эришиш мумкин?

Ривожланиш,  тараққиёт ва кенгайиш дунёнинг сиёсий ва иқтисодий адабиётида кенг ишлатиладиган сӯзлар жумласидандир. Иқтисодий тадқиқотларнинг аксариятида юқорида зикр этган сӯзлар синоним шаклида ишлатилади. Айрим иқтисодчилар ривожланиш ва тараққиёт ӯртасида фарқ қӯйиш учун сайъ -ҳаракат қилишган. Ривожланишни таьриф этишда миллийнохолис таварларни ишлаб чиқариш ёки ҳар бир аҳолининг бошига даромад куриш каби иқтисодий параметрлар ҳақида таъкидланади.

Бунга қарши тараққиёт инфраструктуранинг ӯзгаришларини ҳам ӯзига қамраб олади. Бошқа таъбир билан ифодалаганда тараққиёт сӯзи ривожланишдан кенгроқ  ва бир нечта жиҳатларга эга булган сӯз ҳисобланади.

Айрим иқтисодчилар бойликни адолат юзасидан тақсимлаш, қашшоқликни бартараф этиш,  таълим -тарбия ва саломатникнинг вазъиятини талаб даражасида қарор бериш, иш жойларини яратиш, инсоний ва табиий ресурслардан яхши тарзда фойдаланиш ва ниҳоят умумий фаровонликни тараққиёт кӯрсатгичларининг қаторида тилга олишади. Майкл Тудоро номи билан танилган иқтисодчи иқтисодий ривожланишни шундай таърифлайди:  "Иқтисодий ривожланиш жамиятдаги барча инсонлар ҳаётининг кайфиятига яхшилик бағишлаш учун бир жараён саналади. Бу яхшилик ишлаб чиқариш имкониятлари энг яхши шаклда фойдаланилган иқтисодий ривожланишнинг таъсирида амалга оширилади.

Охирги бир неча йиллар давомида халқаро жамоатчилик ӯртасида "иқтисодий устувор ривожланиш " мафҳуми ишлатилмоқда. Устувор ривожланиш тарафдорларининг иддаолари шундан иборатки атроф муҳит иқтисодий ривожланишнинг ажралмас бир қисми саналади ва ривожланиш жараёнида унга нисбатан диққат-эътибор қаратиш лозим. Шунинг учун ривожланишнинг меъёрлари ижтимоий ва иқтисодий жиҳатларга эътибор қаратишига қӯшимча атроф муҳит ва уни муҳофазат этишига аҳамият қаратиши лозим.

Табиатнинг имкониятлари,  табиий манбалар ва атроф муҳитини эътиборга олмаган ривожланиш ӯзоқ муддат давомида ӯз аҳамиятини қулдан бой беради ва устуворсизликка гирифтор бӯлади.

Ривожланиш мавзӯси атрофида баҳс -мунозара қилишда айрим муттахасислар ва муттафаккирлар фақат иқтисодий масала билан чегараланиб қолишмайди, балки маданий тараққиётга эришишни ривожланишнинг мақсадларидан бири деб билишади. Бундай шароитда ривожланиш ва жамиятнинг қадриятлари ӯртасида қарама -қарши бир алоқа вужудга келади. Яъне маданий ривожланишдаги ҳар бир жамият ривожланган мамлакатлар ва Ғарб жамиятида ҳоким бӯлган маданият асосида эмас,  балки ӯзининг миллий ва диний қадриятларига қараб ҳаракат қилиши лозим.

Милодий 70 -чи йиллардан олдин ривожланишнинг адабиётида маданиятлар ва маданий қадриятлар бирон ӯринга эга эмасди ва ривожланишнинг асосий иқтисодий омилини ташкил этарди. Аммо 70 -чи йилларда БМТ томонидан ӯтказилган конференцияларида маданий омиллар каби бошқа омиллар диққат -эьтиборга қарор олди. Айни ҳолда Юнеско ташкилотининг ӯтказилган муттахассислик тадуқиқотлар ва изланиш олиб боришлари шуни кӯрсатадиким  ривожланиш ҳолатида қарор олган мамлакатларнинг ишчи дастурида ривожланиш:: ишларида  маданий масалаларга аҳамият қаратилмайди.

Ҳар бир жамтятнинг ривожланиш жараёнида қарор оладиган муҳим нарса бу ривожланиш қандай бошланиши ҳисобланади. Қайси гуруҳ ёки гуруҳлар ундан баҳраманд бӯлишади ёки иқтисодий ривожланиш қайси қиммат билан қулга киритилади. Айримларнинг фикрларига хилоф тарзда даромад ва фойда кӯриш мизонини кенгайтириш учун  халқнинг осойишталиги,  фаровонлиги,  иқтисодий адолат ва ахлоқий қадриятларга эьтибор қаратмаслик лозим деб тасаввур этиш мумкин эмас. Иқтисодий ривожланиш адолат,  эркинли,  инсоний қадриятлар ва инсон ҳурматини муҳофазат этиш билан бирга амалга оширилиши лозим.

Дастурларимиз давомида ислом нуқтаи назаридан ривожланиш атамаларини ҳамда исломнинг иқтисодий тизимида унинг эгаллаган ӯринни таҳлил этишга сайь -ҳаракат қиламиз. Инсон эҳтиёжларига барча томонлама қарашга эга бӯлган дин унвонида ислом дини ривожланиш мафҳумини ӯз назаридан четга қолдиргани йӯқ. Ислом таьлимотларида ривожланиш ва унинг мафҳуми дунёда инсоннинг ӯз мавқеига эга бӯлиши ва дунёда яшашдан мақсад,  ҳамда дунёвий неьматлардан баҳраманд булиш ҳақидаги ушбу диннинг қарашларидан келиб чиқади. Исломий таьлимотларга эьтибор беришимиз билан шунга англаб етамизки бу таьлимот,  жамиятнинг иқтисодий хатти -ҳаракатлари ва ижтимоий фазосини жамиятда олий мақсадларга эришиш йӯлида устуворлик ва талаб даражасидаги иқтисодий ривожланишни амалда татбиқ этилиши учун шакллантиради. Бинобарин шунга эьтибор қаратиш лозимки исломий жамиятда иқтисодий фаьолиятларни олиб боришда инсоний ва ахлоқий мувозанатлар муҳим рол ӯйнайди. Бу масала эса соғлом фазо ва тӯғри усуллар асосида иқтисодий фаьолиятларни амалга оширишнинг сабабига айланади.