Январ 31, 2017 15:07 Asia/Tashkent

Хуросон, Жумҳурии исломи ва Жавон газеталари

Хуросон газетаси шундай ёзади, Трампнинг қарор қабул қилишида ошкора суботсизлик ўз авжига чиқмоқда. Агарчи у Сурияда ноҳарбий одамлар учун ёки “хавфсиз минтақа”-ни ижод этиш ҳақидаги ўзининг ижроия фармонининг 6-чи бандидан қайтган бўлсада, аммо кеча Арабистоннинг подшоси билан Яман ва Сурияда хавфсиз минтақаларни ижод этиш хусусида телефон орқали сўҳбатлашди. Бу шундай ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, хавфсиз минтақани ижод этиш масаласи бўйича ҳарбий ва сиёсий мутахассислар томонидан жиддий шак-шубҳалар баён этилмоқда. Хавфсиз минтақасини ижод этиш учун Сурияда Американинг ҳаво ҳужумлари кучайиши лозим ва ҳарбий манбаларга кўра, Америка бундай минтақани ижод этиш учун камида 30 минг ҳарбийларни Сурияга киргизиши лозим.

Айтиш жоизмким, бундай шароитда Трампнинг қарори мантиқсиз назарга ташланади. Чунки у хавфсиз минтақани ижод этиш харажотларини араб шайхларидан олишни хоҳлайди  ёки эҳтимол бундай минтақани ижод этиш учун Сурияни тақсимлашни ўз ишчи дастурида қарор берган бўлса керак.  

                                    ******

Жумҳурии Исломи газетаси шундай келтиради, Мексика билан узун чегараларида дивор ўрнатиш учун Трампнинг берган дастури дунё миқёсида Американинг фирибгарлик иддаоларини савол остига қарор берадиган ҳодисаларидан бири саналади ва бундай ирқпарастлик сиёсатларига ҳамроҳлик қилиш ёки унга нисбатан сукут сақлашни тарихий ва буюк бир расвочиликка айлантирган. 

Ажабланарли томони шундаким, Америка ҳалигача дунёда демократияни кенгайтириш ва уни муҳофазат этиш биҳонаси билан ўзининг ёвузликлари, фожеалари, қатл этишлари ва уруш жиноятларини оқламоқда. Аммо паралел равишда Америкада демократияни муҳофазат этиш учун диворнинг орқа томонида яшириниши, Америкадан узоқликда чегара деворларини яратиши ҳамда Берлин деворларининг аччиқ ва шармандали хотирасини бу гал Америка чегараларида такрорлаши зарурлигини ҳисс этмоқда.  Бундан кейин ҳатто агар Трамп ўз қароридан қайтса ва Мексика чегараларида девор ўрнатишни бекор қилса ёки муҳожират қилиш бўйича ўз фармонларини ўзгартирса ҳам Америка президентининг олган позицияси дунёда демократиянинг пешвоси унвонида Американинг ёлғон обрў-эътиборини ҳамиша барбод берган.       

                                    ******

Жавон газетаси Америка, Англия, Франция ва Австралиянинг Форс кўрфазида денгиз тактик машҳулотларини ўтказишларига ишора этиб, минтақани нотинч кўрсатиш ёки нотинч қилиш ва минтақа мамлакатларини бирбирларига нисбатан бадбинлик ҳис-туйғуларини вужудга келтириш ёки ишончсизликларини кенгайтириш жиҳатида олиб борилган ҳар қандай сайъ-ҳаракатлар Ғарбдаги қурол-яроқ саноатининг эгалари ва сионистик режимнинг муштарак манфаатлари йўлида олиб борилади, -деб ёзади.

Ҳамда минтақадаги айрим араб мамлакатлари ва уларнинг бошида Арабистон ҳам бу сайъ-ҳаракатларга ҳамроҳлик қилишлари билан ушбу режим ва қурол-яроқ кампанияларига кўмак беришмоқда. Улар шу тажрибадан ғафлатда қолишмоқдаким, сионистик режим ва Ғарб мамлакатлари билан кенг ҳамкорлик қилган ҳар қайси бир мамлакат охирида ана шу томонлар қулидан қурбон бўлишади ва Мисрда Ҳусни Муборак, Тунисда Бин Али ва эҳтимол Иорданияда Малик Абдуллоҳнинг тақдирлари минтақадаги Араб халқи ва давлатларига ўрнак бўлиши лозим.       

                                

Ёрлиқ