Эрон афсоналари ва қиссалари
Азиз тингловчилар, ӯтган дастуримизда Эрон Халқ оғзаки ижодиётининг жанрларидан бири бӯлган ривоятчилик ҳақида сиз билан сӯҳбатлашган эдик. Ҳамда сиз билан биргаликда “Тақдир” номли қиссамизнинг давомини эшитдик. Бугун ҳам сиз билан биргаликда ушбу қиссамизнинг давомини эшитамиз. Биз билан бирга бӯлинг!
Азиз тингловчилар, ӯтган дастуримизда Эрон Халқ оғзаки ижодиётининг жанрларидан бири бӯлган ривоятчилик ҳақида сиз билан сӯҳбатлашган эдик. Ҳамда сиз билан биргаликда “Тақдир” номли қиссамизнинг давомини эшитдик. Бугун ҳам сиз билан биргаликда ушбу қиссамизнинг давомини эшитамиз. Биз билан бирга бӯлинг!
Қиссамизнинг шу жойига етиб келган эдикки, учинчи куни савдогарнинг уғлига навбат келди ва у шаҳарга борди. Унинг фикрига кўра, ақл ва билим биринчи ўринда туради ва бошқа нарсалардан устунроқдир ва фақат ақл ва фикрнинг куч-қудрати билан мушкулот ва муаммоларни ҳал этиш мумкин.
Шунинг учун бир кеманинг мол-ашьёларини қарзга олиб уларни қийматроқ сотди ва ушбу мол-ашёлар эгасининг пулини берди. Сўнгра у озиқ-овқат сотиб олиб ўз дўстларининг олдларига шошилди. У шаҳар дарвозасининг устида шундай ёзиб қуйди: “Ақл ва билимнинг бир кунлик қиймати юз минг дирамга тенгдир”.
Тўртинчи куни шоҳзоданинг навбати келди. Унинг фикрига кўра, барча нарса тақдирга боғлиқдир. У шаҳарга етиб келгани билан тақдирнинг тақозоси билан тонг-саҳарда шаҳарнинг подшоси вафот этган эди. Аскарлар шоҳзодага шубҳа билан қарадилар ва уни ушлаб зиндонга ташладилар.
Эртаси куни шаҳарнинг бузургворлари бошқа подшоҳни танлаш учун йиғилишди. Олдинги подшоҳнинг уғли йўқ эди. Шунинг учун улар ўз ўрталаридан бирон кишини подшоҳ ўрнига танлашга мажбур бўлишди. Аммо бирон кишининг исмини тилга олиш биланоқ бирон бир баҳона келтириб уни рад этардилар. Аста- секинлик билан улар бир-бирлари билан жанжаллашиб қолишди ва қасрда дод-фарёд кўтаришди. Аскарларнинг бошлиғи дарборга кириб йиғилган бузургворлардан ижозат сўраб деди: Бу баҳс-мунозаралар қанчаки тинч йўлда ҳал этилса ва яширин тарзда амалга оширилса, шу даражада унинг хавфсизлиги таъминланади. Чунки кеча подшони дафн этиш маросимида бир жосусни қўлга олдим ва у ҳозир қасрнинг зиндонидадир. Эҳтимол сизларнинг шовқунларингизни эшитаётган бўлса керак!”.
Бузургворларнинг бири деди: Жосус? Зудлик билан уни олиб келинг!
Шундай қилиб аскарлар шошилинч билан бориб қўллари боғланган ёш шоҳзодани олиб келишди. Шаҳарнинг бузургворларидан бири ундан сўради: “Сен қаердан келаяпсан ва нима учун жосуслик қилаяпсан?”
Шоҳзода деди: Жосус? Ким жосус?
Мен шоҳзодаман ва мени шаҳрим сизларнинг шаҳрларингизга яқиндир. Отам ўлганидан кейин акам менга қарши чиқиб исьён барпо этди ва қудратни ўз қўлига олди. Мен ўз жонимни сақлаш учун у ердан қочдим ва йўлда уч нафар шахс билан ошно бўлдим . Улар билан бу шаҳарга етиб келдик . Ҳозир бу дўстларим учун бирон бир овқат олиб боришим лозим. Улар мени кўтишияпти”.
Уша ерда ҳузур топган савдогарлар уни танидилар ва айтдилар: “У туғри айтияпти, биз бир неча маротаба уни ўз отаси ёнида курган эдик”.
Шаҳарнинг бузрукворлари шундай хулосага келишдиким, у шоҳ ўрнига энг яхши ва муносиб шахсдир ва эҳтимол Парвардигор уни бу иш учун махсус бу шаҳарга юборилган бўлса керак. Бу ишни амалга ошириш билан ихтилофлар ўртадан йўқ бўлади ва бирон киши эътироз ҳам қилмайди.
Ёш шаҳзода ана шундай осонлик билан подшоҳликка танланди. Уша шаҳарнинг расм-русумларига кўра, биринчи кунда халқ у билан ошно бўлишлари учун подшоҳни оқ филга утирғизиб айлантирардилар. Ёш подшоҳ шаҳар дарвозасига етганида ўз дўстларини кўрмади ва хизматкорларига дастур бердиким, шаҳар дарвозасининг устида шундай ёзиб қуйсинлар: “Ақл, сайъ-ҳаракат ва гўзаллик уша вақтда натижа берадиким Аллоҳ таолонинг амри ва тақдир бу шахс билан бирга бўлса ва менинг бир кунлик хушбахтлигим ва садоқатим айтилган бу сўзларга далил бўла олади. Халқ билан ошно бўлишнинг маросими ва расм-русумининг охирга етгани билан ёш подшоҳ қасрга қайтди ва ўз тахтига ўтириб, биринчи навбатда ўз дўстларини қасрга олиб келиш учун ўз маъмурларини шаҳарга юборди. Унинг дўстларини ҳаяжон ва изтиробга тушган ҳолатда олиб келишди ва улар ўз дўстини подшоҳлик тахтида кўриб ҳайратга тушдилар. Подшоҳ уларнинг ҳол аҳволларини сўрашдан сўнг бир кун олдин бўлиб ўтган можарони таърифлаб берди. Дўстлари шаҳзоданинг бу мартабага етганидан хўрсанд бўлишди ва уни табриклашди.