Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун пайшанба Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил баҳман ойининг 14-чиси Ҳижрий-қамарий 1438-чи жамодиюл аввал ойнинг 4-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил феврал ойининг 2-кунидир.
Бугун пайшанба
Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил баҳман ойининг 14-чиси
Ҳижрий-қамарий 1438-чи жамодиюл аввал ойнинг 4-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил феврал ойининг 2-кунидир.
Бундан 883 йил олдин, ҳижрий-қамарий 555 йил жумодиюл-аввал ойининг тўртинчи кунида буюк адиб ва таърихчи Ибн Асир Жазарий Ироқда таваллуд топди. Ибн Асир Мосул, Бағдод ва Шом шаҳарларида Хатиб Тусий каби олимлардан илм ўрганди. У таърих билан қизиққани боис бу адибдан асосан таърихий асарлар мерос қолган. Мисол учун "Ал-Комил фит-Таърих" китобига ишора этиш мумкин. Мазкур китоб турли таърихий воқеаларни китобни ҳижрий-қамарий 7 асрда ёзиш давригача бўлган замонни ўзига қамраб олган. Ибн Асир муғуллар даврида яшаган эди. Шунинг учун унинг китоби муғуллар даврининг муҳим таърихий манбаъларидан ҳисобланади. У ҳижрий-қамарий 630 йил Ироқнинг Мосул шаҳрида вафот этди.
Бундан 110 йил олдин шу куни, милодий 1907 йил 2 февралда рус химик олими Дмитрий Иванович Менделеев 73 ёшида Россиянинг пойтахти Санкт-Петербург шаҳрида оламдан ўтди. У 1834 йилда туғилди. Химия йўналиши бўйича Санкт-Петербург институтини мувафаққият билан тугатди ва илмий докторлик даражасига етди. Кейин у университетда химия фаннини дарс бериш билан шуғулланди. Менделеев илмий тадқиқотларининг натижаси Ер куррасидаги барча химиявий унсурларнинг аниқланиши ва уларнинг даврий системага киритилиши эди. У бу жимиявий жадвални тузиши билан ҳали кашф этилмаган айрим элементларни башорат этди. Бу даврий система ҳалигача олимлар томонидан фойдаланилмоқда.
Бугунги кундан 67 йил олдин, яъни ҳижрий-қамарий 1371 йилнинг жамодиул-аввал ойининг тўртинчисида Сардор Кобулий номи билан машҳур мусулмон олими Ҳайдарқулихон Афғоний оламдан ўтади. У математика, астрономия, тарих, география. фалсафа, мантиқ ва араб адабиёти билан ошно эди. Сардор Кобулий Ислом Пайғамбари (с)-нинг аҳли байтларига ўзига хос ҳурмат-эҳтиром кўрсатарди ва Расули акрам (с)-нинг аҳли байтларидан бўлмиш ҳазрат Али (а)-нинг фазилатларига оид китоб ёзган. Сардор Кобулийдан бошқа китоблар ҳам бизга мерос қолган. "Мунозарот" ва "Нудба дуосининг шарҳи" китоблари шулар жумласидандир.