феврал 02, 2017 14:30 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил баҳман ойнинг 15-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил жамодиюл аввал ойининг 5-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил феврал ойининг 3-чи кунидир.

Бугун жума

Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил баҳман ойнинг  15-чиси

Ҳижрий- қамарий 1438-чи  йил жамодиюл аввал ойининг 5-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил феврал ойининг 3-чи кунидир.

Бундан 1432 йил олдин, ҳижрий-қамарий 5 йил жумодиюл-аввал ойининг бешинчи кунида ҳазрат Али (а) ва завжалари ҳазрат Фотима (с) нинг қизлари ҳазрат Зайнаб (с) таваллуд топдилар. Бу буюк аёл кўплаб билимлари туфайлик халқ орасида шўҳрат қозонганлар. Ҳазрат Зайнаб онамиз Карбало шаҳрида акалари Имом Ҳусейн (а) муқаддас мақсадлари йўлида ва золим ҳокимлар ва жоҳил инсонлар қаршисида курашишга ҳамроҳлик қилди. Ҳазрат Зайнабни Имом Ҳусейн (а) қузғалонидан сунг асирлар билан Шом шаҳрига олиб бордилар. Ҳазрат Зайнаб (с) сабр-тоқат ва матонат фазилатли эди. Шуниндек, ҳазрат Зайнаб саломуллоҳ алайҳо фасоҳат, балоғат ва каломдан огоҳ эдилар ва Куфа шаҳри ҳокими Ибн Зиёд йиғилишида ва Шом шаҳрида Язид қасрида Бани Умайянинг пайғамбаримиз (с) хонадонларига ўтказган зулмлари ҳақида айтган сўзлари ҳамани ҳайратда ва таассуротда қолдирган. Айтиш жойиздирки, ҳазрат Зайнаб (с) мавлуд кунларида Эронда ҳамширалар куни ҳам нишонланади. Бу муносибат билан барча мусулмонларни табриклаймиз.

Бундан 549 йил олдин шу куни, милодий 1468 йил 3 февралда китоб чоп этиш ускунасининг ихтирочиси Иоган Гуттенберг оламдан ўтди. У Германияда туғилди. Лекин кейин Страсбургга кўчиб, технология ва саноат билан шуғулланди. Гуттенберг 1444 йилда китоб чоп қилиш машинасини ихтиро этди ва китоб чопи ҳамда илм фан ривожига катта ҳисса қўшди

Бундан 38 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1357-чи йил баҳман ойининг 15-чисида:

Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг Эронга кириб келишидан кейин шоҳ режими билан халқнинг кўраш олиб бориши ўз мақсадига яқинлашарди ва ушбу режимнинг бош вазири Шопур Бахтиёр ўзининг сўҳбатларида халқни тинчлаштириш учун сайъ-ҳаракат қилди.  У зоҳиран демократия ва эркинсеварлик учун кўраш олиб борарди ва халқни инқилоб  қилишдан тўхтатишга ҳаракат қиларди. Шопур Бахтиёр ушбу сўҳбат чоғида Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳга вақтинчалик давлат ташкил этиши учун рухсат бермайди,-деб эълон қилди. Эътирозли кўча намойишлари, турли шаҳарларда халқнинг очлик эълон қилишлари, ҳарбий базалардан ҳарбийларнинг қочишлари ва шунингдек давлат расмийлари ва парламент намояндаларининг ўз мансабларидан истеъфо беришларининг кучайиши натижасида амалан мамлакатни назорат этиш ҳукумат қулидан хориж бўлган бир шароитда Шопур Бахтиёр ушбу сўзларни баён этди.

Бундан 24 йил олдин ҳижрий-шамсий 1371 йил баҳман ойининг 15-чисида:

Эрон халқининг ҳозирги замон шоираси Сапеда Кошоний номи билан танилган Сарвар Бокучий  56 ёшлигида вафот этди. У ҳижрий-шамсий 1315 йилда Эроннинг марказий шаҳарладан бири бўлмиш Кошон шаҳрида мазҳабий оилада таваллуд топди. Сапеда Кошоний аввалида ўз отасининг ёрдамида шеър билан ошно бўлди ва 32 ёшлигидан бошлаб жиддий тарзда шеър ёзишни бошлади. Исломий Инқилоб ғалаба қозониши натижасида ҳижрий-шамсий 1357 йилда Сапеда Кошонийнинг шеърлари Инқилоб хидматида қарор олди. Сапеда Кошоний шеърларининг мазмун-мундарижасини исломий ва инқилобий мавзўлар ташкил этади. Унинг шеърлари содда ва равон тилда ижод этилган. Сапеда Кошоний асарларидан "Парвонаҳои шаб", яъни "Кечки капалаклар",   "Сухани ошно",яъни "Таниш сўзлар" ва "Инсони танҳо",яъни "Ёлғиз инсон" асарларига ишора этиш мумкин.

Бундан 7 йил олдин милодий 2010 йил февраль ойининг 3-чисида:

Эрон Ислом Жумҳурияти "Умид" русумли ўзининг биринчи космик ракетасини орбитага чиқарди.

Кейинги йиллар давомида Эрон Ислом Жумҳурияти тирик мавжудотлар, жумладан тошбақа ва маймунни мувафаққият билан ер орбитасига чиқарди. Шу тартиб билан  Эрон иқтисодий оғир бир вазъиятда космик технологияларга эга бўлган мамлакатлар қаторида жой олди.