феврал 02, 2017 15:17 Asia/Tashkent

Хуросон, Жумҳурии Исломи ва Эътимод газеталари

Хуросон газетаси шундай ёзади, америкаликлар учун шармандаликнинг ҳад-ҳудуди йўқ. Американинг тарихи очиқ-ойдин исботлаган бир ҳақиқат ҳисобланади. Бугунги кунларда Трамнинг қудрат бошига келиши билан Америка ҳақиқий ўз чеҳрасини кўрсатмоқда. Камситиш, ирқпарастлик ва ўзининг афзал қуиш бугунги кунларда Американинг намойиш этаётган ҳақиқатлари саналади. Виржиния халқаро аэропортининг маъмурлари эронлик 5 яшар бола ва унинг оила аъзоларини қулга олишди. Ғарб дунёсининг раҳбарлигини олган ва инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш пешвоси бўлмиш мамлакат томонидан 5 яшар боланинг қулига кишан солиш ва бу хатти-ҳаракатни Оқ Уйнинг матбуот котибининг оқлаши бир шармандалик эди. Бу масала оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилишидан кейин Оқ Уйнинг наттоқи Спайсер Америка хавфсизлик кучларининг бу хатти-ҳаракатини оқлаш учун “ Бир шахсни ёши ёки жинси туфайли таҳдид солмайди деб тасаввур этиш хато фикрдир” -деб айтди. Ҳақиқатан ҳам америкаликлар учун шармандаликнинг чегараси йўқ.

                                     ******

Жумҳурии Исломи газетаси шундай келтиради, терроризмнинг ҳомийлари Сурия армияси ва муқовимат кучларининг кенг ғалабаларини мушоҳада этишлари билан Сурия шимолида хавфсиз минтақани ижод этиш зарурати иддаолари билан ўзларининг кейинги режаларини ва мақсадларини амалда татбиқ этишга сайъ-ҳаракат қилишмоқда. Ҳақиқатан ҳам мақсад суриялик овораларни Туркиядан ва ҳатто еаропалик бошқа мамлакатлардан Сурия ер-ҳудудларининг марказига жўнатишдан иборатдир. Аммо бу режанинг сояси остида мағлуб бўлган кўп террористларни ҳам тўплаб хавфсиз ушбу минтақага жўнатишдан иборатдир. Шу тартиб билан яна бир маротаба ва бу гал эса ўтган замонларга қараганда кенг миқёсда суриялик ноҳарбийлар жамиятининг ўртасида террористларни яшириш ва “инсоний қалқон”-ни ижод этиш ва “Сурияни тақсимлаш” мақсади билан террористик амалиётларни давом этириш учун қарор қилинган. Ажабланарли томони шундаким, Россия террористлар билан қарши кўрашишда ижобий фаолият олиб бориши билан ғарбий-ибрий ва араб марказининг террористик лойиҳаларини бартараф этиш йўлида жиддий таъсирчан зарбалар берган бўлсада, аммо Сурияда хавфсиз минтақани ижод этиш учун Трампнинг таклиф этган лойиҳасини истиқбол этиши билан амалда ушбу режага эҳтиёткорлик билан ўз розийлигини бермоқда. Маскванинг таҳлили, оқлаши ва сабаби қанчаки бўлмасин Россиянинг тўтган позицияси ва хатти-ҳаракатини тушуниш ва қабул қилиб бўлмайди.        

                                    ******

Эътимод газетаси шундай ёзади, Американинг сайловлари Мексикага кўпроқ таъсир етказди.  Муштарак чегараларида девор ўрнатиш ва мексикалик ноқонуний муҳожирларни ҳайдаб чиқариш, Мексикадан экспорт қиладиган моллардан солиқ йиғиш ва ушбу мамлакатдан америкалик ишхона ва саноат корхоналарини Американинг ичкарисига кўчириш ҳам ўтган бир ойлар давомида Трамнинг такрор этаётган мақсадлари ҳисобланади. Айрим таҳлилларга кўра, Трамп Мексикага қарши иқтисодий ва сиёсий босим ўтказиш билан Лотин Америкаси минтақасида руҳий бир фазони яратмоқчи ва бунга асосланиб ушбу ўлкалардан муҳим имтиёзларни касб этиши билан Европа ва Хитой билан рақобат қилишда пешволик қилишга сайъ-ҳаракат қилмоқда. Ҳақиқатан ҳам Мексикага босим ўтказиш Америка қитъасининг бошқа мамлакатларига ҳам бир паём етказади. Трамп агарчи сиёсатчи бўлмасада, аммо тажрибали бир тижоратчи ҳисобланади. У Мексика ва бошқа мамлакатлар билан тижорат қилган ва ўзининг бу тажрибаси билан олдинга ҳаракат қилиш стратегиясини қуллаши ва руҳий бир фазони вужудга келтириши билан мазкур мамлакатларга ўзининг ҳукмронлигини мустаҳкамлашга сайъ-ҳаракат қилмоқда ва бу эса Америка қитъасида Хитой билан қарши кўраш олиб бориш сиёсати ҳисобланади.