феврал 04, 2017 16:45 Asia/Tashkent

Эрон, Жумҳурии Исломи ва Рисолат газеталари

Хуросон газетаси шундай ёзади, Исломий Инқилобнинг фажр ун кунлиги Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг раҳбарлиги билан бирга бирбирлари билан ҳамжиҳат бўлиб ва ўз номларини дунёда мангу қолдирган халқнинг хотираларда боқий қолган қаҳрамонлик айёмларини эслаш кунидир.  “Истиқлол”, “Эркинлик” ва “Жумҳурии исломи” каби учта мафҳумдан ташкил топган Инқилобнинг асосий шиори олдинги тўрт унйиллик давомида Эрон жомеасининг ҳақиқий талабларини яққол намойиш этарди.  Бизни халқимизнинг ошкора эҳтиёжлари жамиятнинг маданий ва ўзлик илдизларига аҳамият қаратиш, яъни диний маданиятга аҳамият қаратиш эди ва бу мавзў эса жамият ишончларига нисбатан паҳлавий режимининг нотуғри дарк этишига қарамақарши бўлган нуқта ҳисобланади.

Халқ истиқлол унвонли шиорни эълон қилганида Ғарб мамлакатларининг маданияти остида яшашни хоҳламаслик ва инкор этиш каби нуқтани таъкид қиларди. Бинобарин диний ўзликка қайтишни талаб қилишарди. Халқимизнинг кейинги талаблари бу зулм ва истибдоддан қутилиш эди. Зулмнинг илдизи ушбу сарзаминда қадимдан ҳукуматлар аксариятларининг марказига қарор олган эди. Чунки улар ўз ҳукмронликларини зулм пойдиворига асосланиб мустаҳкамлаган эдилар. Бизнинг халқимиз бу вазъиятдан қутилиш учун эркинлик шиорини эълон қилди ва бу шиорнинг маъноси эса  золимлар ва зўравон қудратлар қулидан қутилиш эди.  

                                     ******

Жумҳурии Исломи газетаси Эроннинг сўнгги ракета синови ва Американинг бунга қарши аксуламал кўрсатиши ҳақида шундай келтиради, мудофаа масалалари бўйича Эрон Ислом Жумҳуриятининг олиб бораётган фаолиятидаги асосий нуқта шундан иборатким, ўзининг мудофаа пойдиворларини мустаҳкамлаш учун ўзига ишонч ва қудрат билан амал қилади ва ўзининг қарорлари ва фаолиятларида таблиғотий ва сиёсий фазо яратишлар, жанжаллар ва аксуламалларнинг таъсир етказишига йўл қуймайди. Маълумким, Эрон ўзининг мудофаа қудратларини кучайтириш учун ҳеч кимнинг ўз қарашани баён этиши, ўз розийлигини эълон қилиши ва бошқаларнинг мувофиқат қилишига эҳтиёж сезмайди. Ва Эрон ҳаётий бу нуқтани Саддом ва унинг ҳомийлари томонидан юклатилган ваҳшийликча уруш баробарида муқаддас мудофаанинг саккиз йили давомида ўрнак олди. Ҳарбий қудрат, мамлакатнинг ҳарбий пойдивори айниқса Эроннинг ракеталар масаласи бўйича эга бўлган имкониятлари ушбу нуқтаи назардан “мудофаа этиш қудрати” ҳисобланадиким, бир томндан душманни хавотирга солади ҳамда Эрон билан ҳар қандай куч синашдан уларни тўхтатади бошқа томондан эса Инқилоб ёронлари ва халқ учун кенг ўзига ишонч ҳосил қилишлари сабабига айланади.  Бу эса ўз халқининг хавфсизлигига кафолат бериш, уни муҳофазат этиш ҳамда ер яклихтликлари ва истиқлолини муҳофазат этиш учун ўзида бўлган бор истеъдоди, имконияти ва бор куч-қудратидан баҳраманд бўлиши шунингдек ўзининг сиёсий тизими ҳамда халқи учун энг юқори даражадаги миллий хавфсизликни таъминлаш ҳар бир халқнинг табиий ҳақ-ҳуқуқи ҳисобланади.       

                                    ******

Рисолат газетаси шундай ёзади, бугунги кунларда Америка Қўшма Штатларининг янги президенти Дональд Трампга қарши умумий эътирозларнинг кенг кўламдаги тўлқинлари шаклланишининг шоҳидига айланмоқдамиз. Бу эътирозлар шу даражада кенг шакл олмоқдаким, Америкалик фуқароларнинг аксариятлари Трампга нисбатан ишончсизлик билдиришмоқда. Ажабланарли томони шундаким, милодий 2016 йилги президентлик сайловлари жараёнида Трампнинг фойдасига рай берганларнинг айримлари унинг охирги сайъ-ҳаракатларига нисбатан норозийлик билдиришмоқда. Ҳар ҳолда Америка Қўшма Штатларининг оммавий афкори ва ушбу мамлакат янги президенти ўртасида аксуламаллар ва қаршилик кўрсатишларни кўтиш лозим бўлади. Охирги икки ҳафта давомида Америка бўйлаб Трампнинг президентлигига нисбатан кенг кўламда эътирозлар шакл олган. Бу эътирозлар Америка ер-ҳудудларига мусалмонларнинг киришига қарши Трампнинг содир этган жанжалли буйруғидан кейин янада кенг кўламда куч олди.