феврал 06, 2017 13:31 Asia/Tashkent

Ҳайвонотлар олами Исломда инсон учун энг зарур бўлган нарсалар ҳисобланади. Кимки буларга зарар етказса, инсониятга зарар етказган бўлади.

Ислом дини нуқтаи назаридан барча инсонлар атроф-муҳитни асраб-авайлашни ӯз бурчлари билишлари лозим. Бу диний эътиқод  инсонни бир мусуллмон сифатида ӯзини ҳайвонлар тӯғрисида ӯзини бурчли деб билади. Франсиялик тарихшунос, ижтимоий илмлар мутахассиси ва доктор Гюстав ле Бон деган: Исломий давлатларда ҳайвонларни ҳимоялайдиган ташкилотларга жеч эҳтиёж сезилмайди. Чунки ернинг бу бурчагини ҳайвонларжаннати деса ҳам бӯлади. Мусулмонлар ит, мушук ва қушлар ҳақ-ҳуқуқларини риоят этишади. Айниқса масжидларда, йӯлларда қушлар эркин учиб, минораларда ин қуришади.

Ҳайвонотлар олами Исломда инсон учун энг зарур бўлган нарсалар ҳисобланади. Кимки буларга зарар етказса, инсониятга зарар етказган бўлади.

Барчага маълумки, Аллоҳ таоло оламни ажойиб аниқлик ила ва ўзаро боғлиқ ҳолда ҳамда ундаги мухлуқотларнинг хусусиятлари, сифатлари, таркиблари ва ададларини ниҳоятда гўзал ва ҳикматли қилиб яратган. Ҳар бир махлуқ ўзининг бетакрор тартибига эга. Ҳамма нарсалар Аллоҳ таоло тарафидан уларнинг ўзига хос замон ва маконда ҳамда тартиб ва ҳолатда яратилган қилингандир.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ер юзидаги бар­ча нарсаларга, шу жумладан, ҳайвонот дунёсига қандоқ муносабатда бўлиш лозимлигини муфассал баён қилиб берган. Кўпгина оятлар мусулмонларга Аллоҳ таолонинг ҳайвонот оламини яратиш мақсадини тушунтириб беради. Уларни ҳай­вонот дунёсини муҳофаза қилишга ва ўрганишга даъват қилади. Қуръони Карим ҳайвонот дунёсидан инсон қандай фойда олиши мумкинлигини, ҳайвонни қандай тарбия қилиш лозимлигини ту­шунтириб беради. Арзимас туюлган, оддий жониворларда учрайдиган илоҳий қудратни кўриш, ундан ибрат олишга чақиради.

  Ислом дини доим иймонли инсонларни ҳайвонот яъни жониворларга зарар келтирмасликка, ҳайвонларга меҳрибон бўлишга чақиради. Қуръони каримдаги кўпинча оятлар Аллоҳ таолонинг ҳайвонот оламини яратишдан мақсади, уларни муҳофаза қилиш тартиби, инсон ҳайвонот дунёсидан қандай фойда олиши мумкинлиги, ҳайвонларни тарбия қилиш йўлларини батафсил тушинтириб берган. Қуръони каримнинг “Бақара”, “Анъом”, “Фил”, “Намл”, “Наҳл” каби бир неча суралари ҳайвонлар номи билан аталади. Бу сўзларнинг таржимаси “Сигир”, “Чорва ҳайвонлари”, “Фил”, “Чумоли”, “Асалари” деган маъноларни билдиради.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Табиатни авайлаш – ҳаётни эъзозлашдир” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

  Қуръони каримда барча жонзод ва қушлар инсонлар каби махлуқ эканлиги таъкидланади. Мана шу таъкид инсонни ўзи каби уммат бўлган барча жонлиларга нисбатан меҳрибон бўлишга ундайди. Ҳақиқатда, Аллоҳ таоло ҳайвонларни инсонларга фойда келтирадиган неъматлар қилиб яратди. Шу жиҳатдан, инсонлар бу неъматлар учун Парвардигорларига шукр қилиб, ўзлари учун фойдали ва зарур бўлган ҳайвонот дунёсини қўриқлашлари ва сақлашлари лозим бўлади. Шукр қилиш эса, икки йўл билан бўлади. Биринчиси, бундай неъматларни ато этган Аллоҳ таолога ҳамд айтиш бўлса, иккинчиси Парвардигор ато қилган неъматлардан фойдаланишда унинг кўрсатмасига мувофиқ иш юритишдир. Исломда ҳайвонот оламига ҳеч қандай зарар етказиш мумкин эмаслиги қаттиқ таъкидланади.

Ислом дини севимли пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) бу борада буюрмишлар: Кғнглида раҳм-шафқат бӯлмаган кимса жаннатга кирмас. Яна бошқа бир ҳадисда келган: Аллоҳ таоло муроса-мадорони хуш кӯради ва ҳар ким ҳайвонлар билан муроса қилса, унинг ишларига кӯмаг этади.

Ислом нуқтаи назарида табиатни мухофаза қилиш тарбияси жамиятнинг катта ёшдаги аъзолари вазифасидир. Катта ёшдагилар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва қўриқлашда доимо ёшларга ибрат кўрсатишлари шарт. Улар ёш авлодни табиатни муҳофаза қилишда етук онгли, ҳайвонот ва наботот оламига раҳмдил қилиб тарбиялашлари зарур.

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ