феврал 06, 2017 15:26 Asia/Tashkent

Асоси пок муҳаммадий Ислом бўлган исломий ҳукуматни бир мактаб сифатида кўрсатиш

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг 38 йиллик санаси ва “Фажр ўн кунлиги” га бағишланган “Исломий  Инқилобнинг 38 йиллик шукуҳи”  унвонли махсус эшиттиришларнинг навбатдаги  сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз. Бугунги суҳбатимиз    “ Асоси пок муҳаммадий  Ислом  бўлган  исломий ҳукуматни  бир мактаб сифатида  кўрсатиш ”  мавзуида  бўлади. Бизни тинглаб боринг.

Олдинги эшиттиришда  таъкидлаб ўтилганидек, Эроннинг Исломий Инқилоби мусулмонлар жамиятида  исломий ҳукуматни  ташкил этиш  ёки ислом қонунларини бажариш  ҳамда фисқ- фасод  ва зулмни бартараф этишни талаб этади. Пок муҳаммадий  исломда иллоҳий ҳукмларни  ижро этиш хайр ва баракот ҳамда  инсоният  ва жамият ривожланишининг манбаидир. Исломда  ҳар қандай гуноҳ ман этилади ва барча ишларда фақат  Аллоҳнинг розилиги жалб этилади.

Бугунги кунларда  Исломий Инқилобнинг файз-  баракатидан дунё бўйлаб  исломий маданият кенгайиб бормоқда. Бироқ Америка ва Европа мамлакатлари террорчилик  гуруҳчаларни  ташкил этиб, пок муҳаммадий  исломни   кенгайишининг олдини олишга ҳаракат қилишмоқда. Ҳолбуки ,  ҳозирги вақтда “ ИШИД” ва  “Ан-Нусра” каби терроричилик  гуруҳлар Америка ва Европа учун энг  йирик  таҳдидга айланганига гувоҳ  бўлмоқдамиз. Душманлар мусулмонлар  ўртасида  ихтилоф  ва низоларни вужудга келтириш орқали  Ислом умматининг бирдамлиги  ва ваҳдатига салбий таъсир ўтказиш пайидан бўлишган . Ушбу йўллар билан улар  Ўрта Шарқнинг стратегик мавқеига йўл топиш илинжидалар. Аммо мусулмонлар  душманлар қаршисида олдингидан ҳам кўпроқ ўзаро бирлашишга ҳаракат қилишмоқда.

Сиёсий ва исломий ҳаракатларнинг мавжудлиги Исломий Инқилобнинг  таъсиридандир. Зеро Эрон Ислом Инқилобининг муваффақиятлари   исломий ҳаракатларга ижобий таъсир етказган ва уларни ушбу ҳаракатларга илҳомлантирган.

Эрон Исломий ҳукуматининг нишоналаридан бири ваҳдатга интилувчи мактаб сифатида фаолият қилишидир. Зеро Исломий Инқилоб ва унинг  раҳбарининг таянчи ва таъкиди дунё жамиятидаги барча қатлам ва мазҳабларнинг  бирдамлигидир. Эронда айнан ушбу бирдамлик Инқилоб ғалабасини таъминлаган эди ва бошқа исломий мамлакатлар учун намунага айланган эди. Исломий Инқилоб  пок Ислом таълимотлари асосида оқ ва қора ҳамда европалик ва европалик бўлмаган мусулмонлар ўртасида ҳеж қанақа фарқ қўймайди.  Эрон Ислом Иниқлоби нафақат мусулмонлар ўртасида ихтилоф солувчи барча нарсаларга қаршидир, балки бутун жаҳон мусулмонлари ва уларнинг мазҳабларини яқинлаштириш учун ҳаракат қилади. Эрон Ислом Жумҳурияти асосчиси Имом Хумайний (р) нинг ташаббуслари билан Қудс халқаро кунини эълон қилиниши ва ушбу кунга бағишланган  муҳим тадбирларни ўтказилиши, Имоми Роҳил (р)нинг Салмон Рушдийга қарши фатволари ҳамда Эронда “Ваҳдат ҳафталиги”ни кенг кўламда нишонлаш шулар жумласидандир. Шу сабабдан Исломий Инқилоб исломий  наҳзатлар ва ҳатто исломий бўлмаган  ҳаракатларга ҳам  ўзининг ижобий ва намунали бўлган таъсирларини етказган.                             

Энди  Эрон Ислом Инқилобига доир таҳлилчи Хадича Хужандийнинг қилган суҳбатларини ҳукмингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Хадича Хужандийнинг суҳбатлари эди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Исломий  Инқилобнинг 38 йиллик шукуҳи ”  унвонли махсус  эшиттиришларнинг навбатдаги      сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти   ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Эрон Исломий ҳукуматининг бошқа хусусиятларидан бири унинг халқчил мактаб эканлигидандир  ва  ушбу ёндашувлар ҳам Исломнинг илоҳий таълимотларидан олинган. Исломий Инқилобнинг халқчиллиги  унинг кенгайишига муҳим омил бўлган эди ва шу сабабдан ҳам бошқа  мусулмон халқлар томонидан яхши истиқбол этилган эди. Жаҳонда амалга оширилган йирик инқилобларга назар ташласак, улар орасида Эрон  Ислом Инқилоби энг халқчил инқилоблардан бўлиб, ҳозирги замон тарихида азим ва нуроний бир ҳодиса  ҳисобланади. Исломий Инқилоб  мусулмонларнинг  сиёсий ва ижтимоий ҳаётида  диний таълимотларни қайтадан жонлантириб, уларнинг диний эътиқодларини инсоний жамиятда ҳаракатчан бир омилга айлантирди ҳамда   Исломий ҳукуматда пок муҳаммадий исломни амал  сарлавҳаси этиб¸ Исломий Эрон  мактаби сифатида  бутун дунёга таништирди. Эрон Ислом Инқилоби мусулмонларни огоҳ этиш ва уларнинг  бедорлик ҳаракатлари жараёнида ҳам муҳим омил бўлди.  Ушбу исломий уйғонишлар сабабли  ўтган йиллар давомида айрим мамлакатларда халқларнинг  исломий ва сиёсий ҳаракатлари юзага келди.

Қадрли тингловчилар, Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг 38 йиллик санасига  бағишланган “Исломий Инқилобнинг 38 йиллик шукуҳи”  унвонли махсус эшиттиришларнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Буюк Парвардигорнинг паноҳида бўлинг.

 

 

 

   

 

 

 

   

 

Ёрлиқ