феврал 07, 2017 11:38 Asia/Tashkent

Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил баҳман ойининг 18-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил жамодиул аввал ойининг 8-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 6 февраль

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хазматингиздаман.

Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил  баҳман    ойининг 18-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил жамодиул аввал     ойининг 8-си ва милодий ҳисоб билан 2017  йил 6 февраль.

Бугунги кундан 81 йил олдин, милодий  1936 йилнинг 6 февралида  Ер курасининг энг совуқ нуқтаси бир илмий ҳайъат орқали ўтказилган  тўрт йиллик тадқиқот натижасида  аниқланган эди. Ушбу тадқиқот натижасига кўра, дунёнинг энг совуқ нуқтаси  Россияда жойлашган Сибир минтақасининг Верхоянск шаҳридир. Шўролар Иттифоқи парчалинишидан олдин ушбу шаҳар сиёсий маҳбусларни  сургун қиладиган жой бўлган. Ҳозирги вақтда мазкур шаҳарда жуда кам аҳоли яшайди. Аҳолининг асосий фаолияти  тери тижорати ва конларда ишлашдан иборатдир. Қиш фаслида ҳавонинг ҳарорати ушбу шаҳарда -70 даражага етади.

Бугунги кундан 176 йил  муқаддам, яъни ҳижрий-қамарий 1262 йилнинг 8 жамодиул аввал ойида  етук олим ва фақиҳ Ҳожи Карбосий оламдан ўтган. Ҳожи Карбосий номи билан машҳур бўлган Ҳожи Иброҳим бин Муҳаммад Ҳасан Хуросоний Кохий  қамарий 1180 йилда Исфаҳонда таваллуд топган. Бошланғич таълимни олганидан кейин у Нажафи Ашрафга бориб, таҳсил олишни давом эттиради ва фиқҳ, усул ва бошқа диний  фанларни у Аллома Баҳрулулум ва Шайх Жаъфар Кошиф Алғато  ва  бошқа уламолардан ўрганади. “Ишоротулусул”, “Шаворауъ”, “Алҳидоя” ва “Минҳожулҳидоя”  Ҳожи Карбосий ёзган китоблардан ҳисобланади. Ҳожи Карбосий қамарий 1262 йили 82 ёшида Исфаҳонда вафот этган ва ўзи таълим берадиган масжидда дафн этилган.

Бундан 400 йил олдин, милодий 1617 йилнинг 6 февралида италиялик шифокор ва биолог Просперо Алпини оламдан ўтган.  У милодий 1553 йилда туғилган ва кейинчалик тиббиёт факултетида таҳсил олиб, докторлик даражасига етган. У ўзининг тадқиқотлари натижасида ўсимликлар ҳам ҳайвонларга ўхшаб эркак ва  урғочи бўлишини аниқлайди. Бироқ ушбу асоснинг умумийлигини сезмади. Унинг бошқа муҳим хизматларидан бири европаликларни қаҳва ва банан билан таништиради.”Муко”    қаҳвасининг тижорати ўнбиринчи асрда Ямандаги  “Алмухо”  бандаргоҳида мусулмонлар орқали амалга ошириларди. Италиялик биолог биринчи бўлиб  европаликларни ушбу  қаҳва  билан таништиради.

    Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиршнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.