Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил баҳман ойининг 25-си, ҳижрий-қамарий 438 йил жамодиул аввал ойининг 15-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 13 февраль
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хазматингиздаман.
Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил баҳман ойининг 25-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил жамодиул аввал ойининг 15-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 13 февраль.
Бундан 137 йил олдин, ҳижрий- қамарий 1301 йилнинг 15-жамодиул аввал ойида Саййид Жамолиддин Асадободий ва Шайх Муҳаммад Абдуҳ раҳбарлигида “”Урватулвусқо” газетасининг биринчи сони Парижда нашрдан чиқади. Саййид Жамол исломий халқларнинг иттифоқи бобидаги ғоясини рўёбга чиқариш мақсадида “Урватулвусқо” номли жамият ва ушбу ном билан бир газетани ҳам таъсис этади. Саййид Жамол ва унинг шогирди Шайх Абдуҳ ушбу газета ва “Исломий халқларнинг иттифоқи” шиори ҳамда ушбу заминда етук сиёсатчилар ва мутафаккирлар мақолаларини чоп этиш орқали мусулмонлар диққатини жалб этишади.
Бундан 134 йил олдин, милодий 1883 йилнинг 13-февралида германиялик машҳур композитор Ричард Вагнер 70 ёшида вафот этади. У 1813 йилда таваллуд топганидан бир неча ой ўтганидан кейин отасини қўлдан беради. Вагнер мусиқага кўп қизиқарди ва ёшлигидан бошлаб опера ва мусиқа ёзишни бошлайди. У бу соҳада кўплаб арзирли асарлар ёзган. Вагнер 1850 йилнинг охирги ўн йилликларида Германияда юзага келган сиёсий ўзгаришлар натижасида инқилобчилар сафларига қўшилади. Аммо ушбу инқилобий ҳаракатлар самарасиз тугаганидан сўнг Германияни 13 йиллик муддат учун тарк этишга мажбур бўлади.
Бугунги кундан 28 йил олдин, ҳижрий-шамсий 1367 йилнинг 25 баҳман ойида Эрон Ислом Жумҳурияти асосчиси Имом Хумайний (р) “Шайтон оятлари” китобининг муаллифи Салмон Рушдийга қарши муртадлик ҳукмини содир этишади. Чунки бу китобда жоҳиллик ва ақлсизлик билан Ислом қадриятларига ҳурматсизлик қилинган эди. Мазкур китобнинг кўп сонларда нашр этилгани ва Ғарб давлатларининг унинг чоп этилиши учун қулай шароитларни яратиб беришгани эркинлик ниқоби Ғарбнинг мусулмонларга қарши янги маданий фитналари эди. Имом Хумайни (р)нинг ушбу китоб ёзувчисига қарши берган фатволари кўп кишилар, хусусан мусулмонларни мазкур нозик масъала ва фитналарга нисбатан ҳушёрроқ этади. Ислом олами уламолари, Ислом конференцияси ташкилоти ва бошқа шахсиятлар берилган ушбу фатвони қўллаб-қувватлашади. Ғарб давлатлари ҳам қалам эркинлигини ҳимоя этиш баҳонасида Салмон Рушдийни ҳар томонлама ҳимоя этишади.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиршнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.