феврал 14, 2017 12:37 Asia/Tashkent
  • Тарихнинг ӯчмас кунлари

Бугун  чоршанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил баҳман ойининг  27- чиси Ҳижрий қамарий 1438 йил жумодиул аввал   ойининг  17-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил феврал ойининг  15- кунидир.

Бундан 988  йил муқаддам,  ҳижрий-қамарий 450-йил жумодиул аввал ойининг 17-куни Эроннинг улуғ исломий файласуфи Абу Ҳомид Муҳаммад  Ғаззолий дунёга келди. У Абу Наср Исмоил ҳузурида фиқҳ илмини ӯрганди ва 28 ёшида замонасининг энг улуғ фақиҳига айланди.

Муҳаммад Ғаззолийнинг чексиз шуҳрати унинг Хожа Низомул Мулк томонидан Бағдоднинг Низомия мадрасасига даъват этилишига сабаб бӯлди.

Ҳижрий-қамарий 488 йилда эса олим илмий ва руҳий буҳрон сабабли ҳаж сафарига бориш баҳонасида мадрасадаги таълим ишларини тарк этди. У бир муддат Байтул Муқаддасда яшади. Сӯнгра она Ватани Эронга қайтиб, шогирдларнинг таълим-тарбияси билан шуғулланди. Эронга қайтишдан олдин ӯзининг машҳур "Эҳёи улумид дин" асарини ёзди.

"Кимёи саодат", "Насҳатул мулк" ва "Мақосидул фалосифа" каби бебаҳо китоблар ҳам буюк олимнинг қаламига мансуб

Ххххххххххххххххх

Ҳижрий-шамсий 1357 йил баҳман ойининг 27-куни, яъни бундан 38 йил бурун Паҳлавий режимининг бир гуруҳ бошлиқлари Эрон халқига хиёнат қилганлик айби билан қатл қилинди. Гарчи Эрон мусулмон халқи нуқтаи назаридан уларнинг жиноятлари қатъий бӯлсада, аммо Эрон исломий жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний ҳазратлари буйруғи билан инқилобий суд ташкил этилиб, уларнинг кирдикорлари муҳокама қилинди.

Биринчи муҳокамада бегуноҳ одамларнинг ӯлимига сабаб бӯлган шоҳ армиясининг тӯрт нафар қӯмондони ӯлим жазосига ҳукм қилинди. Улардан бири шоҳ хавфсизлик хизмати САВОКнинг бошлиғи   Неъматуллоҳ Насирий бӯлиб, у бу даҳшатли идорага 13 йиллик раҳбарлиги давомида озодлик тарафдори бӯлган кӯплаб кишиларни зиндонга ташлаган, қийноқларга солган, аксариятини ӯлдириб юборганди.

Суднинг кейинги мажлисларида ҳам бир қатор амалдорлар муҳокама қилинди. Уларнинг энг машҳури шоҳнинг бош вазири Амир Аббос Ҳувайдо эди. Ҳувайдо 13 йиллик ҳукмронлиги давомида мамлакатни Америка манфаатлари асосида ва халққа жабр-зулм қилиш йӯли билан бошқариб келди.

Ххххххххххххххххххх

1989 йилнинг 15 феврал куни, яъни бундан 28 йил аввал  Афғонистонни 10 йил давомида ишғол этган  СССРнинг босқинчи армияси ватанпарвар мужоҳидларнинг қаршилигига дош беролмай, мамлакатни ташлаб чиқиб кетди.   1979 йилда  Афғонистонни ишғол этган Шӯролар ҳукумати бу мамлакатга ӯз мулозимини раҳбар қилиб қӯйиш ва Жанубий Осиё минтақасига ӯз нуфузини кучайтириш ниятида эди.

СССР ҳукуматининг бу иши Американинг минтақадаги манфаатларига зид бӯлгани учун у Совет армиясининг енгилиши учун заминаларни ҳозирлаш ишига киришди.  Афғон халқи ҳам мужоҳидлар билан биргаликда  10 йил давомида босқинчиларга қарши курашиб, охир-оқибат уларни қувиб чиқаришга муваффақ бӯлди.

  Совет Иттифоқи армияси ҳайдаб чиқарилган кун Афғонистоннинг Миллий куни сифатида байрам қилинади.