феврал 14, 2017 15:17 Asia/Tashkent

Ислом инсонлар жамиятини халқаро ва жаҳоний миқёсда илгари сургани учун, инсонлар орасида хос бир қавм ва миллат-элатни устун қўймай, инсонларни бир-биридан ажратиб, улар ўртасидаги тил, ирқ, ранг, одат-анъана ва расм-русум каби фарқ қўйишга ва уларнинг синфий ва ижтимоий қатламга бўлинишига олиб келадиган омилларни назар-писанд қилмай, бундай омилларни инсонлар ўртасини ажратувчи ва жамиятнинг бирдамлигига путур етказувчи, деб билади.

Ислом дини таълимотларига кӯра мусулмонлар бир-бири билан ака-укадек муносабатда бӯлишлари лозим. Ислом динидаги биродарлик такидланган бӯлиб, Қуръони карим Ҳужурот муборак сураси 10 ояти каримасида бу борада ӯқиймиз: Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз ўртасини ислоҳ қилинг, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳм қилинсангиз.

Яна бир таъбирда ислом дини барча мусулмонларни бир оиладек тарифлайди. Мусулмонларнинг оға-инидек бӯлишлари фақат сӯзда бӯлмай, балки амалда ҳам шундай бӯлиши лозим. Исломий ривоятларда ҳам бумасала катта аҳамиятга эга.

Ислом инсонлар жамиятини халқаро ва жаҳоний миқёсда илгари сургани учун, инсонлар орасида хос бир қавм ва миллат-элатни устун қўймай, инсонларни бир-биридан ажратиб, улар ўртасидаги тил, ирқ, ранг, одат-анъана ва расм-русум каби фарқ қўйишга ва уларнинг синфий ва ижтимоий қатламга бўлинишига олиб келадиган омилларни назар-писанд қилмай, бундай омилларни инсонлар ўртасини ажратувчи ва жамиятнинг бирдамлигига путур етказувчи, деб билади.

Халқаро ислом жамиятида ва турли тоифадаги инсонлар орасида ҳукм суриши зарур бўлган дастлабки бирдамлик, ўзаро ҳамкорлик ва бир-бирларига эҳтиром қилмоқлик – ушбу улкан ва теран тафаккур ва ғоядан келиб чиқади.

Бутун инсонлар; эркак ва аёл, оқ ва қора, бой ва камбағал, маданиятли ёки ёвойи бўлишидан қатъий назар, бир негиздан яралганлар ва инсонийлик жиҳатидан бир-бирлари билан баробар ва тенгдирлар.

Ислом ушбу восита орқали барча шахсларнинг боғлиқлигини ва бирдамлигини таъмин этиб, иxтилоф ва келишмовчиликларнинг занжирини узиб, бирдамлик ва якдиллик асосларини мустаҳкамлаш учун иймон аҳли бўлган барча мусулмонларни бир-бирларига нисбатан биродар деб, атаган. Биродарлик алоқаси инсонлар орасида энг мустаҳкам ва энг табиий алоқадир. Гарчанд ота ва фарзандлик алоқаси биродарлик алоқасидан ҳам кучлироқ бўлса-да, бироқ ота ва фарзанд ўртасида тўлиқ баробарлик мавжуд эмасдир, зеро, мартаба, ҳурмат-иззат ва шахсият жиҳатидан бу иккаласининг ўртасида баробарлик мавжуд эмасдир.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Демак, биродарлик алоқаси икки инсон орасидаги энг кучли боғлиқлик бўлиб, ҳаётнинг бир уфқи ва даражасида намоён бўлади. Шу боис, Қуръони Карим ўзининг даъватида мусулмонлар ўртасида ўзаро бўлган муҳаббатнинг энг олий мартабасини ва энг самимий дўстликни барқарор этиб, мусулмонларни бир-бирларига нисбатан биродар, деб атаган ва шу орқали, ислом жамиятидаги инсонларни энг нозик дўстликка ва энг гўзал баробарликка чорлаган.

 Бу диний биродарлик фақат юзаки бир расмий тартиб-қоидалар эмас, балки ушбу алоқани тузишдан мақсад, ҳар бир мусулмон биродарликнинг энг юксак кўриниши бўлган ўз диний вазифасига амал қилмоғидир.

Шак-шубҳасиз, ҳар бир инсоннинг эътиқоди ва дунёқараши унинг наздида ҳамма нарсадан кўра севимлироқ ва қадрлироқдир. Мусулмонларнинг руҳий ва эътиқодий бирлашувидан келиб чиқадиган бирдамлик ва уюшқоқлик, ҳатто туғма биродарликдан ҳам чуқурроқ ва юксакроқ бўлади. Бошқа таъбир билан айтганда; Исломдаги диний биродарлик ҳуқуқ баробарлигига, самимиятга ва ўзаро кўмаклашишга асосланган. Шу боис, мусулмонларнинг ақида бирлигига ва диний бирлашишига асосланган бу диний биродарлик, ҳатто туғма биродарликдан ҳам кучлироқ бўлади. Бир мақсадга эга бўлган икки инсон ўртасида эътиқодий ва ғоявий бирлик мавжуд бўлса, улар туғма ака-укадан ҳам бир-бирларига яқинроқ бўлгайлар. Чунки, энг юксак савияли боғлиқлик, юраклар ва қалбларнинг боғлиқлигидир.

 

 

Ёрлиқ