феврал 15, 2017 15:21 Asia/Tashkent

Эрон, Хуросон ва Жумҳурии исломи газеталари

Эрон газетаси Эрон Ислом Жумҳурияти президентининг Уммон ва Кувайт мамлакатларига қилган сафарига ишора этиб шундай ёзади, Эрон давлати ўтган йиллар давомида доим Уммоннинг конструктив ва ижобий сиёсатлари ва Форс кўрфази ҳавзасида Кувайтнинг ҳамжиҳатлик ва ишончли сайъ-ҳаракатларига нисбатан яхши қарашга эга бўлиш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш сиёсатини қуллаши зимнида, бу гал энг олий даражада амалий тарзда ушбу мамлакатлар билан алоқаларини мустаҳкамлаш ва ушбу муносибатларни янада яхшилаш жиҳатида фаолият олиб боради. Форс кўрфазида жойлашган ушбу иккита мамлакатга Доктор Руҳонийнинг қилган сафари шундан далолат берадиким, Эрон ушбу мамлакатлар билан бўлган ўз муносибатларида ўзгартиришлар киритиш пайидадир ва шундай фикрга эгаким, ҳалигача ушбу минтақада муштарак манфаатлар мавжуд ва уларни амалда татбиқ этилиши учун музокара қилиш ва муштарак ҳаракат қилиш мумкин. Бу манфаатларнинг энг муҳимини ҳамжиҳатлик билан яшашни мустаҳкамлаш, экстремизм билан қарши кўраш олиб бориш, терроризм билан қарши кўрашиш, атроф-муҳитнинг муштаракликларидан муҳофазат этиш, иқтисодий муносибатларни мустаҳкамлаш ва туризм соҳасини ривожлантиришда кўриш мумкин. Эрон ва ушбу мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик Ўрта Шарқнинг барча минтақаларида ўзгаришларнинг шаклланиши жараёнларига бевосита таъсир етказади.   

                                   *****

Хуросон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, ўтган куни Америка миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Фелин охири истеъфога чиқди. Кўпчилик таҳлилчиларнинг фикрига кўра, бу истеъфога чиқиш Америка янги давлатининг энг олий сатҳида тартибсизлик ва чалкашликларнинг мавжудлигидан далолат беради. Истеъфо беришнинг сабаби милодий ўтган йилнинг охирида Фелин Дональд Трамп президентлигининг бошланишидан кейин Масква билан алоқаларини яхшилаш ва Россияга қарши санкцияларни енгиллаштириш заминасида Россиянинг Америка Қўшма Штатларидаги элчисига ваъда бергани ҳақидаги изҳоротларнинг нашр этилиши эди.

Оқ Уй  расмийларининг айтишларича, Россия элчиси билан қилган унинг сўҳбатининг мазмуни жараёнидан бохавар эмаслар. Шу ҳол билан Америка янги давлати ўз ишини бошлашининг дастлабки кунларида миллий хавфсизлик маслаҳатчисининг истеъфога чиқиши собиқаси бўлмаган бир ҳодиса ёки эҳтимол Трамп давлати ва Америка сиёсий тизимининг ичида катта ўзгаришларнинг бошланишига замина яратадиган Американинг сиёсий тарихида ҳам собиқаси бўлмаган ҳодиса бўлиши мумкин. Бу ҳодисани таҳлил этишда, икки омил, яъни системанинг ички рақобати ва Трампни назорат этиш учун амалга оширадиган сайъ-ҳаракатларга ишора этиш мумкин.   

                                    ******

Жумҳурии Исломи газетаси Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғоннинг Баҳрайнга қилган сафари хусусида шуднай ёзади, Эрдуғоннинг сафари Баҳрайн мазлум халқининг адолат ва ҳақталаблик қиёмининг йиллиги билан туғри келди. Ҳақиқатан ҳам Эрдуғон Баҳрайннинг шужоатли инқилобчилари ва ёшларининг ноҳақ тукилган қонлари устидан ўтди ва Манама жаллодларини ҳимоят этиш билан амалда Баҳрайн халқининг рупарусида қарор олди. Шундай назарга ташланадиким, Эрдуғоннинг ушбу сайъ-ҳаракати ва Манамага сафар қилиш вақтини танлаши тасодуфий бир ҳодиса эмас ва шу сабабдан ундан шундай осонлик билан айланиб ўтиш мумкин ҳам эмас. Эрдуғон ҳатто Туркия халқи ва ушбу ўлканинг ҳукумат тизими билан мушкулотларга юзмаюз бўлган. Турли мансаб ва мартабаларга эга бўлган ҳукумат аъзолари ўртасидан бир миллионга яқин масъулларни қулга олиш ва уларни ишдан четлантириш ҳамда қулга олиш, ишдан бушатиш ва уларни муҳокама этиш учун Эрдуғоннинг охири маълум бўлмаган кейинги мақсадлари унинг қай даражада мағлуб бўлгани ва заиф мавқега қарор олганини кўрсатади. Бундай шароитда Эрдуғоннинг Баҳрайн шайхидан ҳимоят этиши ёки ушбу шайхнинг Эрдуғонни қулаб-қувватлаши ҳозир ва келажакда нима таъсир етказиши ва рол уйнаши мумкин?