Биз ва тингловчи
Янги эшиттириш билан таништириш
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Мўҳтарам тингловчилар, ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” унвонли ҳафталик сўҳбатнинг ушбу сонида радиомиз дастурларида ўрин олган янги эшиттириш билан сизни таништирмоқчимиз. Унинг номи “Қуръоний ҳикматлар” деб аталади.
Эрон халқаро радиоси Ўзбек хизматининг тонги дастурларида ўрин олган ушбу эшиттиришнинг режиссёри ҳамкоримиз Умид Сафоиниё бўлиб, унинг таржимони ва бошловчиси хонум Рахшонадир.
“Қуръоний ҳикматлар” унвонли туркум эшиттиришнинг уч сони бугунги кунгача радиомизнинг тонги дастурлари орқали эфирга узатилди.
Мазкур эшиттиришлар борасида кўпроқ маълумот бериш учун биз ҳамкоримиз хонум Рахшонани сўҳбатга чорладик. Ҳозир эса “Қуръоний ҳикматлар” эшиттиришларига оид ушбу қисқа сўҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Қизиқарли сўҳбатлари учун ҳамкоримиз хоним Рахшонага миннатдорчилик изҳор этамиз.
Азизлар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган оқшомги дастуримизда "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbeki@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақамлари орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри, +998974500185 Тошкент шаҳри.
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Эшиттиришимиз давом этади.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, «Ҳикмат» сўзи луғатда ман қилишни, ман қилганда ҳам, ислоҳ учун ман қилишни англатади.
«Ҳукм» сўзи ҳам шу ўзакдан олинган бўлиб, зулмдан ман қилишни билдиради.
Араблар юганнинг сувлуқ ҳам ҳайвонни унинг эгаси истамайдиган нарсадан ман қилишда ишлатилишини «ҳакама» дейдилар.
Ҳикмат ҳам жаҳолатдан ман қилгани учун шу ном билан аталган.
Уламолар ҳикматни қуйидагича таърифлайдилар:
Имом Ғаззолий: «Ҳикмат афзал нарсалар ҳақида афзал илмлар ила маърифат ҳосил қилишдан иборатдир», деганлар.
Кафавий: «Ҳикмат инсон нафсини назарий илмларни иқтибос қилишга ва тоқатига яраша фозил амалларни бажариш учун тўлиқ малака касб қилишга ишлатишдир», деган.
Муфассирлар: «Ҳикмат ҳақни ҳақлиги учун билиш ва шаръий таклифлардан иборат яхшиликни унга амал қилиш учун билишдир», деганлар.
Энди эса радиомиз сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига оид янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.
Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбати эди.
Ҳозир эса мухлисларимиздан бири Оқилжоннинг радио ва сайтимизга оид қилган сўҳбатини биргаликда тинглаймиз.
Азиз тингловчимиз Оқилжоннинг билдирган фикрлари эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.