Исломда соғлом оила
Ота-оналарнинг муҳим вазифаларидан бири бу болаларни меҳр-муҳаббат бағрида ӯстиришдир. Оналар болаларини пок фитратли қилиб, гина-кудурат, худбинлик каби одатлардан йироқ тутишлари лозим.
Фарзанд тарбияси жамиятнинг таважжуҳини ӯзига жалб этиб келган масалалардан бири ҳисобланади. Аллоҳи зулжалол Қуръони каримда инсон тарбияси ҳақида сӯз юритиб,муносиб тадбирларни назарда тутган. Фарзанд тарбияси энг муҳим вазифалардан бӯлиб, биринчи навбатда ота-онага, сӯнг муаллимлар ва бошқа тарбиятчилар зиммасига юкланган.
Ота-оналарнинг муҳим вазифаларидан бири бу болаларни меҳр-муҳаббат бағрида ӯстиришдир. Оналар болаларини пок фитратли қилиб, гина-кудурат, худбинлик каби одатлардан йироқ тутишлари лозим.
Бола ота-онасига, унинг меҳр-самимийлигига таяниб, ӯсиб-улғаяди. Унинг катта бӯлганидан сӯнг ташаккулланган характер ва ӯзига хос хусусиятлари онанинг тарбиясига тарбиясига боғлиқ. Болалик даврида она бағридан маҳрум бӯлган кишилар изтироб ва стресслар кӯпроқ таҳдид қилади.
Бола хислатларини ота-онасида мерос олиб, ота-она болаларининг истеъдодлари очилиб, ривожланиши учун муносиб шароит яратишади.
Оила муҳтит боланинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириши учун зарур ҳисобланади.
Боланинг соғлом шахсиятга эга бӯлиши учун ота-онанинг меҳр-муҳаббатлари ва оиладаги эминлик ҳиссига эҳтиёж сезади.
Ота-оналар ва болалар орасидаги болалик давридаги муносабатлар ҳар қанча самимй ва оиқ бӯлса, келажак учун таъсири кӯпроқ бӯлади. Болаларни камситиш ва уларни ака-укалари ва бошқа болалар билан қиёслаш бола шахсияти ташаккулланишига салбий таъсир етказади.
Янги авлод янги замон талаботларига кӯра ӯта талабчан бӯлиб агар ӯз исткларига эришишмаса зиқ бӯлишади. Бу эса аста-секинлик билан катта ёшдагилар ва ёш авлод орасидаги фосилани янада узоқлаштиради.
Баъзида ота-оналар ӯзлари ва болалари орасидаги фарқиятларга таважжуҳ қилмай иш юритмоқчи бӯлишади. Уларнинг таълим-тарбия меъёрлари эски бӯлиб, болаларини ӯзларига ӯхшаган бир шахсиятдек тарбияламоқчи бӯлишади. Айни ҳолда улар ӯзлари ва болалари ёшлари орасидаги фосилани сезишмайди ҳам.
Оилалар, махсусан ота-оналар замон ва жамият шароитини англаб, болаларини қонун ва шариат ман этмаган фаолиятларида қӯллашлари лозим.
Ислом дини соғлом оиланинг барча омилларини аниқ-равшан баён этган. Оилани мустаҳкамлаш исломий заруриятдир. Зеро, соғлом оила, соғлом исломий жамиятнинг асоси ҳисобланади.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломда соғлом оила" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Ислом – илм динидир. Инсониятга қиёматгача дастурул амал бўлган Қуръон Каримнинг илк оятлари ҳам бунга яққол далил бўлади.
Энг долзарб вазифалардан бири ҳамиша, фарзандни илмли, маърифатли, зиёли қилиб вояга етказишдан иборат.
Шунинг учун ҳам ота-оналар ўз фарзандларига тўғри маслаҳатлар бериб, уларни соғлом ва бақувват ўсиб-улғайишлари, илмли, маърифатли бўлишлари учун ғамхўр бўлишлари лозим.
Фарзандларга ёшликдан уларнинг ақллари кўтарадиган даражадаги илмларни ўргатиб бориш лозим. Фарзандларга таълим бериш оила бошлиғининг Оллоҳнинг олдидаги ҳамда фарзандлари олдидаги ва жамият олдидаги бурчи эканини ҳар бир оқил инсон яхшилаб билиб олмоғи лозим.
Фарзандлар жамиятда ўзларига мос ўринларини эгаллашлари, комил инсон бўлиб етишишлари йўлида ижтимоий тарбия масъулиятига катта аҳамият бериш лозим.
Ота-она фарзандларига қолдирадиган энг яхши мерос бу чиройли хулқдир. Чунки фарзанд ота-онасининг мол-давлати билан бахтли бўлмаслиги мумкин, лекин улардан яхши тарбия кўриб, гўзал одобларни ўрганса, ҳар қандай ҳолатда тўғри йўл тутиб, ўзини бахтиёр ҳис қила олади. Ҳурмат-эътибор қозониб, муносиб ўрнини топади, охиратда эса юксак даражаларга кўтарилади, Аллоҳ таоло розилигига эришади. Бунинг учун ҳар бир ота-она, мураббий динимизнинг шу тўғридаги кўрсатмаларига риоя этиши лозим.