феврал 19, 2017 13:35 Asia/Tashkent

Бугун шанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил баҳман ойининг 30- чиси Ҳижрий- қамарий 1438 йил жумодиюл-аввал ойининг 20-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил феврал ойининг 18-чи кунидир.

Бугун шанба

Ҳижрий -шамсий 1395 йил баҳман ойининг 30- чиси

Ҳижрий- қамарий 1438  йил жумодиюл-аввал ойининг 20-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил  феврал  ойининг 18-чи кунидир.

Бугунги кундан 756 йил аввал, яъни ҳижрий-қамарий 682 йилнинг 20-жамодиюлаввал ойида Ироқнинг Ҳелле шаҳрида “Фахрулмуҳаққиқин”  тахаллуси  билан машҳур етук фақиҳ ва тадқиқотчи Муҳаммад бин Ҳасан Ҳеллий таваллуд топган. У  падари бузургвори Аллома Ҳеллий  ҳимояси ва назорати остида улғайди ва ёшлигидан юқори мақом бўлган ижтиҳод  даражасига эришди. Фахрулмуҳаққиқин фазл ва мукаммаллик жиҳатидан ҳам  шуҳрат топиши билан бирга одоб, ахлоқ ва поклик  жиҳатидан ҳам буюк ва оддий кишилар томонидан эътироф қилинган эди. У фиқҳ, фиқҳ услуби, тафсир ва  калом илмига  доир  кўплаб асарлар  ёзиб, бизга мерос қолдирган. ” Мабодиул-Усул шарҳи”,   “ Таҳсилун-Нажот” , “Ал-Кофия” номли китоблар шулар жумласидандир.  Муҳаммад бин Ҳасан Ҳеллий  ҳижрий-қамарий 771 йилда вафот этди.

Бундан 453 йил олдин шу куни, милодий 1564 йил 18 февралда Мичел Анж номи билан танилган италиялик машҳур рассом, ҳайкалтарош меъмор ва шоир Микеланжело 89 ёшида оламдан ўтди. У 1475 йилда туғилди. Отасининг қаршилигига қарамасдан рассомлик ва ҳайкалтарошлик билан шуғулланиб, тез орада кўплаб оламга машҳур шоҳасарларини яратди. Ҳазрат Мусо (а) ва ҳазрат Исо (а) ҳайкаллари, Италиянинг Рим шаҳридаги Сан Пер ибодатхонасидаги расм ҳамда “Қиёмат куни ”каби асарлар Микеланжелло бой ижодиётининг маҳсулидир.

Бундан 7 йил олдин ҳижрий-шамсий 1388 йил баҳман ойининг 30-чисида:

Эроннинг ривожланган ҳарбий кемаларидан бири Жамарон эсминеси ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳарбий кема денгиз-денгиз, денгиз-ҳаво, тарпедо отувчи, мудофаа этувчи артилерия,(пушка), электрон навигациялар бўйича янги тажҳизотлар ва электрон уруш олиб бориш имкониятлари билан жиҳозлантирилган эди. Бу кеманинг узунлиги 94 метр, 1420 тонна юк ташиш имконияти ва 30 узел денгиз тезлиги , яъни бир соатда 54 км масофани босиб ўтиш тезлиги, 140 нафар денгизчи ва верталётни ташиш қудратига эгадир. Жамарон кемаси уч мақсадни маъмурият қиладиган кемалар жумласидан бўлиб, ҳаво ҳужумларига қарши, сув усти ва сув ости ҳужумларга қарши ривожланган тажҳизотлардан фойдаланади. Жамарон ҳарбий кемасининг асосий системаларидан бир қисми фақат бир неча мамлакатлар ихтиёрида қарор олган. Аммо Эрон мутахассислари ушбу халқаро қуршовдан чиқа олдилар ва ушбу муҳим системаларни лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқариш илми билан Эронни таъминлай олдилар.

 

Ёрлиқ