Қуръоний ҳикматлар
Агар жамият исломий дастурларни аниқ тарзда бажарсалар, адолатсиз тарзда бойликнинг тақсимланиши ва қашшоқлик ва бойлик ўртасидаги фосиласи ва инсон жамиятида мавжуд бўлган иқтисодий тенгсизлик биткул ўртадан йўқ бўлиши мумкин.
Азиз тингловчилар ўтган дастримизда, Худо йўлида мўҳтожларга ёрдам бериш ва уларга садақа беришнинг азамати ва қиймати ҳақида сиз билан сўҳбатлашамиз.
Таърих давомида барча инсоният жамиятида мавжуд бўлган ва ҳозирги кунда ҳам мавжуд бўлган қийинчиликлардан бири бу қашшоқлик ва молу мулкни нотуғри тақсимланишидир. Донишмандларнинг аксарияти ва дунёнинг иқтисод мактаблари бу ижтимоий муаммони ҳал этиш учун бош қотиришади ва ҳарбири турли таклифларни тақдим этишади. Аммо ислом мубин дини қашшоқликни йўқотмоқ учун турли тавсиялар ва ҳал этиш йўлларини тақдим этади. Уларга асосланиб амал қилиш қашшоқликдаги бушликларни тўлдириш ва халқнинг синфий фосилаларини камайтиш сабабига айланади.
Ислом вужудга келиши ва Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам замонларида иллоҳий буйруқ ва диний дастурларини бажаришлари билан бу амаллар ижро этилди.
Агар жамият исломий дастурларни аниқ тарзда бажарсалар, адолатсиз тарзда бойликнинг тақсимланиши ва қашшоқлик ва бойлик ўртасидаги фосиласи ва инсон жамиятида мавжуд бўлган иқтисодий тенгсизлик биткул ўртадан йўқ бўлиши мумкин.
Ислом дини томонидан қашшоқликни камайтириш учун тақдим этилган муҳим дастурамалларидан бири бу мўҳтожларга ёрдам беришдир. Қуръони Мажид мўҳтожларга ёрдам бериш мавзуси ҳақида кўп таъкидланган ва ушбу заминада фаровон оятларни келтирган.
Оллоҳ таоло Бақара муборак сураси 261 ояти каримасида шундай буюради: "Оллоҳ йўлида молларини инфоқ –эҳсон қиладиган кишиларнинг мисоли худди ҳар бир бошоғида юзтадан дони бўлган еттита бошоқни ундириб чиқарган бир дона донга ўхшайди. (Яъни қилинган бир яхшилик етти юз баробар бўлиб қайтишига ишора қилинмоқда) Оллоҳ истаган кишиларига бир неча баробар қилиб беради. Оллорҳ (фазлу карами ) кенг, билгувчидир. "
Яъни инфоқ-эҳсон 700 баробар мукофотга эгадир ва Оллоҳ таоло хоҳлаган ҳар ким учун бир неча баробар қилиш мумкин.Инфоқ, яъни мўҳтожларга молу мулкини эҳсон қилиш шахсларнинг жону мулкига катта ва чуқур таъсир етказади. Худо йўлида инфоқ қилиш нафақат мол ва бойликни камайтирмайди, балки уни кўпайишига сабаб бўлади.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Қуръоний ҳикматлар” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Қуръон нуқтаи назаридан инфоқ этилган мол экинзорга тушган бир донага ўхшайди ва бир неча муддат ўтишидан сўнг етти бошоққа айланади. Ҳар бир бошоқ эса, юз дона ва ундан ҳам кўпроқ донага эга бўлади. Аввалида донани экган деҳқоннинг назарида уша донани қулдан бой берганга ўхшайди. Аммо сабр тоқат қилганидан сўнг, маълум бўладики, ҳар бир донадан иттиюздан ортиқ дона ўсиб чиқади. Худо йўлида инфоқ ва эҳсон этилган молу мулкнинг баракати ва кўпайиши ана шу донага ўхшайди.
Пайғамбари Акрам (с) инфоқ ва эҳсон этилган молу мулкнинг кўпайиши ва ривож топиши ҳақида бир чирой сўз баён этганлар ва унда шундай деб буюрадилар. "Ҳар киши ўз ҳалол молидан садақа, хайру эҳсон қилса ва бирон бир кўмак берса, меҳрубон ва раҳмли Оллоҳ ун қули билан уни олиб, агарчи бир дона хурмо бўлса ҳам кейин, уша инфоқ ва эҳсон қилинган мол Оллоҳ таоло қулида ривож равнақ топади ва шу даражада катта бўладики, бир тоғдан ҳам ортиб кетади "
Худо йўлида хайру эҳсон қилган молнинг мукофоти шу даражада қийматли ва катта бўлади. Хусусан агар инсон ушбу амалларни холисният, иймон ва солиҳ амаллар билан ижро этилса, Ушбу таъбир ва Қуръоний масалларни тафсир этган баъзи муфассирларга кўра, Худо йўлида инфоқ ва эҳсон этилган молу мулк жамият ва шахсларга таъсир етказади. Дар ҳақиқат ушбу амаллар нафақат инфоқ этилган молнинг кўпайишига сабаб бўлади, балки жамият ва шахсларга ижобий таъсир кўрсатади.