феврал 23, 2017 14:14 Asia/Tashkent

Эрон, Хуросон ва Рисолат газеталари

Эрон газетаси шундай келтиради, Теҳрон йиғилиши халқаро фазога жуда муҳим паёмни  етказдиким, унинг аниқ намунаси Исломий Инқилоб муаззам раҳбари буюрган сўзларида тажжалий топган эди. Ўтган вақтларга ўхшаб ул ҳазратнинг минтақада муқовимат жараёнини муҳофазат этишлари ва вужудга келган жиддий ва хатарли жараёнга қарши кўрашишда орқага чекинмаслик ушбу ёиғилишда иштирок этган расмийлар ва мамлакатларнинг ҳимоятлари билан бирга Исроилнинг тарафдорлари учун шундай паёмни етказадиким, улар келажакда қуядиган қадамлари учун ўз ҳисоб-китобларида озгина ақлни ишлатсинлар, чунки ислом оламида кенг кўламдаги бундай иттифоқ уларга шундай осонлик билан ўз ишларини амалда татбиқ этишлари учун имкон бермайди ва ақлга туғри келмайдиган ишларни амалга оширган пайтларида эса  барча олдинги вақтлардек қарамақаршилик майдонида яна мағлубиятга юзмаюз бўлишади.    

                                    ******

Хуросон газетаси, ўтган бир неча йил давомида ҳар қачонки ИШИД террористик гуруҳи жиддий бир бўҳронга юзмаюз бўлган ҳолда, америкаликлар хижолат тортишни бир четга қуйиб бевосита террористларга кўмак беришга киришган ва кейин табий бир ҳол билан хато юз берди деб изҳор этишган,-деб ёзади.

Бу газета ушбу мақоласининг давомида шундай келтиради тажриба шуни кўрсатадиким, америкаликлар ИШИД террористик гуруҳининг кучлари қуршовига тушганларида уларга озиқ-овқат ва қурол-яроқ етказиб беришган ёки ИШИД террористик гуруҳига қарши фронтда жангчи кучларини хато қилиб нишонга қарорга беришган ёки хато қилиб ўзларининг кучларини ИШИД террористик гуруҳининг муҳим қумондонларини нажот бериш учун юборишади. Албатта бу кўмакларнинг барчаси Арабистон каби Суриядаги террористларнинг минтақавий шерикларига қурол-яроқларни сотиш орқали   Америка давлатининг лагистик кўмаклари  ва миллард долларлик аслаҳаларни уларнинг ихтиёрларига қарор беришидан алоҳидадир. Америкаликлар террористлар билан муомала қилишда “уруш майдонини мудирият этиш” унвони билан асосий бир мақсадга эгалар. Бу мақсад асосида америкаликларнинг дахолат этишлари шундай тарзда бўлиши керакким, керакли вақтгача низо ва тортишувлар давом этиши керак.  

                                      *****

Рисолат газетаси шундай ёзади Шотландиянинг эркпарварлари ушбу минтақада иккинчи маротаба ижтимоий сўров ўтказиш жиҳатида яна сайъ-ҳаракат қилишмоқда. Уларнинг мақсадлари милодий 2018 йилда Шотландиянинг иккинчи ижтимоий сўровини ўтказишдан иборатдир. Бу шундай ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Англиянинг марказий давлати шиддат билан иккинчи ижтимоий сўровни  ўтказишга мухолифат қилмоқда. Шотландия эркпарварларининг бу хусусда келтирадиган далилллари аҳамиятга эгадир. Шотландия эркпарварларининг фикрларига кўра, “Бергзит” Англиянинг халқаро, ижтимоий ва сиёсий фазосида янги фаслни вужудга келтирган. Бу ўртада Англиядан мустақилликни олмасликка тегишли Шотландия аҳолисининг олдинги қарорлари Бергзитдан олдинги даврга тегишлидир ва амалда ўз эътиборини йўқотган. Шотландия халқи Бергзит ижтимоий сўровлар жараёнида Европа Иттифоқида қолишни сўрашган. Энди эса шотландияликларнинг фикрларига асосан улар Англия халқининг қабул қилган қарорларининг қурбонига айланишган ва бу жараённинг олдини олишнинг ягона йўли бу иккинчи маротаба истиқлолга эришиш  бўйича ижтимоий сўров ўтказиш, Англиядан ажралиш ва мустақил уйинчи унвонида Европада қолиш қарорини қабул қилишдан иборатдир.