Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил исфанд ойининг 7- чиси Ҳижрий- қамарий 1438 йил жумодиюл-аввал ойининг 27-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил феврал ойининг 25-чи кунидир.
Бугун шанба
Ҳижрий -шамсий 1395 йил исфанд ойининг 7- чиси
Ҳижрий- қамарий 1438 йил жумодиюл-аввал ойининг 27-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил феврал ойининг 25-чи кунидир.
Бундан 260 йил олдин , яъни ҳижрий-қамарий 1178-йил жумодиюл-аввал ойининг 27-чисида:
Ҳадисдон олим Абдулкарим бин Аҳмад Ҳалабий оламдан кўз юмди. У ҳозирги Сирияда жойлашган Ҳалаб шаҳрида ўз замонасининг машҳур ҳадисшунос олимларидан бири ҳисобланарди. Ҳалабий падари бузургвор ва буюк олимлар олдида фиқҳ, ҳадис, тафсир ва бошқа илимларни ўрганган. У бир муддат ўтганидан сўнг кўзи ожизланиб қолди, лекин умидини ҳич вақт ўзмади ва ҳадис илмини ўрганиш билан шуғулланди. Бу буюк олимдан кўб асарлар мерос қолган. Бу асарлардан “Адъиятус-Сафар” номли китобига ишора этиш мумкин.
Бундан 61 йил олдин ҳижрий-шамсий 1334 йил исфанд ойининг 7-чисида:
Эроннинг ҳозирги замон шоири ва ёзувчиси аллома Али Акбар Деҳхудо вафот этди. У ҳижрий-шамсий 1258-чи йилда Теҳронда таваллуд топди ва Теҳроннинг қадимий сиёсий мадрасасининг биринчи талабаларидан эди. Деҳхудо бошланғич маълумотларини олганидан сўнг, зудлик билан Европага сафар қилди ва 5 йил давомида тадқиқот ва илм ўрганиш билан шуғулланишидан кейин Эронга қайтиб келди. У Эроннинг машрутахоҳлик ҳаракати кўрашувининг бошида турарди ва эркинсеварлик афкорининг намунаси эди. Уша замоннинг золимлиги ва мустабидликларига шиддат билан мухолифат қиладиган Деҳхудо кўрашувчилар сафига қўшилди ҳамда ҳажвий ва жиддий мақолаларни ёзиш билан шуғулланди. Деҳхудонинг танқидий ва адабий асарлари салиқа ва усул нуқтаи назаридан мислсиз эди. Ҳажвий асарларни ёзишда унинг янгилик киритиши форс тили ва адабиётида янги мактабни вужудга келтирди. Шеър ижод этиш заминасида ҳам Деҳхудо оддий ва равон тил билан ёзган машҳур асарларни ўзидан мерос қолдирди. Деҳхудонинг "Амсол ва Ҳукм " китоби 24 минг мақол ва масалларнинг мажмўасини ўзига қамраб олган ва бу китобни ёзиши билан форс тилида биринчи фольклор энциклопедиясини тузишга муяссар бўлди. Аммо Деҳхудонинг илмий ва адабий шоҳасарларидан бири бу унинг "Луғатномаси" саналиб бу китоб шу даражада қиматли ва кенг кўламли китобдирким, охирги асрда форс тилида ижод этилган энг буюк асарлар жумласидан деб билиш мумкин. Деҳхудонинг 10 жилддан иборат "Луғатнома"-си форс тили ва адабиётининг таърихида энг нафис ва қийматли бойлик саналади.
Бундан 31 йил олдин милодий 1986 йил феврал ойининг 25-чисида:
Филипиннинг мустабид ва бир умрлик президенти Фердинант Маркус ўз оила аъзолари билан бирга ўз ўлкасидан қочди. У милодий 1965 йилда президентлик мансабига эришди ва Ғарб, айниқса Америка давлатининг ҳимояти ва ҳарбий кучлардан фойдаланиб Филипинда ўзининг диктаторлик ва бостирувчи ҳукуматини давом эттирди. Ва милодий 1973 йилда ўзини бир умрлик президент деб эълон қилди. Бу амал шундай бир ҳолда амалга оширилдиким, бу мамлакатнинг турли минтақаларида Маркусга қарши қуролланган ва сиёсий кўраш бошланган эди ва милодий 1980 йилда Маркусга қарши Филипин халқининг қиёми шиддат билан куч олди. Охири милодий 1986 йил феврал ойининг 25-чисида бу мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди. Филипин жазираси Тинч океани ва Осиёнинг жануб-шарқида жойлашган. Унинг масоҳати 300 квадрат километрни ташкил этади.