Ҳаётий муаммолар калиди
Зотан кийим ўз ўрнида инсоннинг ички маънавий дунёсини акс эттирувчи воситадир. Агар инсон иймон-эътиқодли, ор-номусли бўлса, унинг киядиган кийими ҳам шунга муносиб бўлади. Аксинча бўлса кийими унинг беҳаё ва беандиша эканлигидан ҳабар бериб туради.
Инсоннинг кийиниши унинг ҳаётида муҳим ӯрин олган бӯлиб, киши кийимида унинг ӯзигақай даражад таважжуҳ қилишидан дарак беради. Агарчи кийим кийиш оддий ва кундалик бир иш бӯлса ҳам, унинг ранги, кӯриниши ва матонинг кайфияти инсон саломатлигига ҳам таъсирсиз қолмайди. Ислом дини азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) бу борада буюрмишлар: Бадан уч нарсадан баҳра олади: атир ҳидлардан фойдаланиш, майин кийим кийиш ва асал истеъмол қилиш. Шунингдек ул ҳазрат тавсия қилганлар: Яхши пойабзал ва озода кийим кийинглар.
Ислом шариати бутун инсоният учун барча соҳаларда икки дунё бахту саодатига эриштирадиган қонун-қоидаларни жорий қилган. Инсоннинг ҳаётидаги энг муҳим ишлардан бири бўлганлиги учун шариатимизда кийиниш одоблари ва либосларга тегишли бўлган алоҳида ҳукмлар жорий қилинган.
Зотан кийим ўз ўрнида инсоннинг ички маънавий дунёсини акс эттирувчи воситадир. Агар инсон иймон-эътиқодли, ор-номусли бўлса, унинг киядиган кийими ҳам шунга муносиб бўлади. Аксинча бўлса кийими унинг беҳаё ва беандиша эканлигидан ҳабар бериб туради.
Кийим жуда қиммат бўлиши дуруст эмас, баҳоси ўзига муносиб, ранги очиқ ва инсон табиатини енгиллаш¬тирадиган, кўринишини виқору салобатли қиладиган, шу билан бирга ҳар қандай дабдабадан холи, содда бўлиши мақсадга мувофиқ.
Кийимга бўлган эътибор барча миллат ва элат ҳамда дин вакилларида ўзига хос аҳамият касб этади. Шундан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, ҳар бир миллат ва элатни ҳамда дин вакилларининг ўзларига хос ва муносиб кийимлари борки, бу кийимлар уларнинг миллий ёки диний кийимларига айланиб улгурган. Уларни миллатлари ва динларини ана шу кийимларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Бу ҳақда Аллоҳ таоло Аъроф муборак сурасининг 26-оятида қуйидагича марҳамат қилади:
“Эй Одам болалари! Батаҳқиқ, сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини туширдик. Тақво либоси – ана ўша яхшидир. Ана ўшалар Аллоҳнинг оят(белги)ларидандир. Шоядки, эслатма олсалар».
Қадрли тингловчилар! Сиз “Ҳаётий мауммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Инсонни ҳайвондан ажратиб турадиган аломатлардан бири ҳам либосдир. Одамнинг аврати – айбини беркитиб туриши учун Аллоҳ таоло унга либос ато қилган. Либоснинг зарурати киши авратини ўзгалардан пинҳон тутишидадир. Лекин Аллоҳ инсоннинг авратдан бошқа аъзоларини ҳам тўсиш эҳтиёжи борлигини инобатга олиб, либосни зийнат тарзида нозил қилди. Шу боис либосни шариатга мувофиқ кийган инсонгина зийнатли ҳисобланади. Аммо энг асосий либос, асл либос тақво либосидир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло оятда:
«Тақво либоси — ана ўша яхшидир», демоқда. Агар оддий либос баданнинг аврат жойларини тўсиб, жисмни зийнатласа, тақво либоси маънавий авратларни тўсиб, инсон қалбини зийнатлайди. Агар кимнинг тақво либоси ўрнида бўлса, албатта, жисмоний либоси ҳам дуруст бўлади.
Покиза, айниқса, янги либослар киши кайфиятини кўтариш билан кучига куч, қалбига жўшқинлик бағишлайди; табиатини очиб, кўнглини ёриштиради, ишларини ҳиммат ва ғайрат билан бажаришига боис бўлади. Худди шунинг¬дек, нопок, ифлос кийимлар, аксинча, кайфиятни туширади, куч-ғайратни кеткизади, кўнгилни зимистон қилиб, табиа¬тини хира қилади.
Хилма-хиллик, биринчи галда одамларнинг ташқи кўринишида, кийган кийимларида намоён бўлади. Кийинишига қараб, одамнинг ички дунёси ва маънавиятига баҳо бериш барча халқларда ҳам бор.