феврал 28, 2017 14:36 Asia/Tashkent

Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил исфанд ойининг 9-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил жамодиул аввал ойининг 29-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 27-февраль

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хазматингиздаман.

Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил  исфанд    ойининг 9-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил жамодиул аввал     ойининг 29-си ва милодий ҳисоб билан 2017  йил 27-февраль.

Бундан 164 йил олдин, ҳижрий-қамарий 1274  йилнинг 29-жамодиул аввал ойида  эронлик олим ва адиб Оятуллоҳ шайх Муҳаммад Қосим Урдубодий  Табриз шаҳрида дунёга келади. Ўрта маълумотга эга бўлгач, Нажафга боради ва машҳур уламолардан таҳсил олади. Бу етук олим ижтиҳод даражасига эга бўлганидан кейин она шаҳри  Табризга қайтади. Оятуллоҳ Урдубодий ушбу шаҳарда таълим бериш билан бирга кўплаб  китоблар  ёзади. “Ашшаҳоб алмубин фи эъжоз ал-Қуръон”  унинг муҳим китобларидандир. Оятуллоҳ Урдубодий  ҳижрий-қамарий 1333 йилда вафот этади.

 Бундан 115 йил олдин, яъни милодий 1902 йилнинг 27-февралида америкалик буюк ёзувчи Жон Стейнбек Калифорния штатида таваллуд топган. У 17 ёшида Стемфорд университетига ўқишга  киради, аммо биология факултетида бир неча таҳсил олганидан кейин уни битирмасдан университетни тарк этади. Стейнбек биринчи китобини “Зарли финжон “ номи билан  27 ёшида ёзади. Шу билан  унинг ёзувчилик фаолияти бошланади. Стейнбек реалист бир ёзувчидир ва  унинг услуби жуда  кучли ва ўзига хос  бўлиб, жозибали насрий асарлар ёзган. У ўз асарларида қашшоқлик, оммавий ночорлик ва ҳаёт ҳақиқатини маҳорат билан ёритиб, камбағалларнинг оғир ҳаётларини китобларида кўпроқ  тасвирлаган. Унга “ Ғазаб бошоқлари” номли романи катта шуҳрат келтиради. Ушбу китобда кўп нарсалардан маҳрум ва овора бўлган бир ишчининг оиласи ҳақида сўз юритади. Ушбу ёзувчининг асосий мавзуси инсон ва коинот ўртасидаги алоқадир. Унинг асарлари баъзан  ёзувчининг умидсизлиги ва баъзан эса унинг курашувчан руҳини намоён этади. Унинг асарларида воқеликни ҳам хаёлпарастликни ҳам ва шўхликни ҳам кузатиш мумкин. У 1962 йилда Нобелнинг адабиёт соҳасидаги мукофотига сазовор бўлади. Жон Стейнбек 1968 йилнинг 20-декабрида вафот этган.

Бугунги кундан 30 йил муқаддам, ҳижрий- қамарий  1408 йилнинг 29-жамодиул аввал ойида   Ироқ Исломий аъло мажлиси аъзоси ва Оятулоҳилузмо Саййид Муҳсин Ҳакимнинг фарзанди Саййид Маҳдий Ҳаким  Судан пойтахти Хартум шаҳрида Саддам режимининг хавфсизлик кучлари томонидан террор қилинади ва шаҳодатга етказилади. Саййид Маҳдий Ҳаким шаҳид Оятуллоҳ Садрнинг шогирди ва Ироқнинг собиқ президенти Саддамнинг ашадий мухолифатчиларидан эди. Унинг ижтимоий ва маданий фаолиятларидан Бағдод ва Козимайн уламолар жамияти ҳамда толибилмлар учун илмий ва диний таълим бериш марказларини таъсис этганини мисол келтириш мумкин.

    Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиршнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.