март 02, 2017 13:49 Asia/Tashkent

Бугун  пайшанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил исфанд ойининг  12-чиси,  Ҳижрий қамарий 1438 йил жумодиулс сони ойининг  3-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил март ойининг 2- кунидир.

Бундан 1426 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 11- йил жумодиус соний ойининг 3-куни ислом пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с)нинг азиз қизлари ва Али бин Абитолиб алайҳиссаломнинг умр йӯлдоши Фотимаи Заҳро салмуллоҳу алайҳо шаҳодатга етди.

Рисолатнинг бешинчи йили Аллоҳ расулининг завжаи муҳтарамалари Хадича қиз фарзанд кӯрди. Уни Фотима деб аташди. Бола  ёшлигидан падари бузруквори  раҳнамолигида Илоҳий маърифат билан ошно бӯлди. Фотима саломуллоҳу алайҳо шу тариқа ваҳий хонадонида камолотнинг энг юқори мақомини касб этди.

Ҳазрат Фотима турмушга чиққан пайти ҳам адолат ва тақвонинг мазҳари бӯлган  ҳазрат Али алайҳиссаломнинг меҳрли хонадонида саховат, сабр, қаноат, фидоийлик, Аллоҳнинг ибодати ва қӯл остидагиларга  мурувват қилишнинг энг гӯзал жилваларини намойиш этди.  Шунингдек инсоният тарихида муҳим рол ӯйнаган Имом Ҳасан ва Имом Ҳусейн алайҳимуссалом каби буюк шахсиятларни парваришлаб вояга етказди.

Қадрли тингловчилар. Исломдаги қадри баланд шахсиятлардан бири ҳазрат Фотима саломулоҳу алайҳонинг шаҳод куни муносабати билан сизларга чуқур ҳамдардлик баён айлаб, бу улуғ шахсиятнинг ҳикматомуз сӯзларидан бирини эътиборингизга ҳавола этамиз. " Аллоҳ ва қиёмат кунига иймон келтирган киши арзирли сӯз айтиши, йӯқса сукут ва хомушлик ихтиёр этиши лозим. Зеро, Аллоҳ таъоло эзгулик қилувчи, сабр-тоқатли ва покдомон инсонларни яхши кӯради ва оғзи ёмон ҳамда иккиюзламачи кишилардан безордир".

Хххххххххххххххххххххххххх

1896 йилнинг 2 март куни, яъни бундан 121 йил бурун Франсиялик олим  Анри Беккерель томонидан радиатсия кашф қилинди. У айрим ашёларда нурланишнинг мавжудлигини пайқагач, радиоактив моддаларнинг нурланиш хусусияти ҳақида кенг қамровли тажрибалар ӯтказа бошлади.  У  радиоактив моддалардан бири  бӯлган уран устида тадқиқотлар ӯтказиб,  1896 йилнинг 30 июн куни ураннинг радиоактив хусусиятини кашф қилди.

  Беккерель ӯзининг бу кашфиёти билан инсоният тарихида атом даврини бошлаб берди. Эндиликда Антуан Анри Беккерель замонавий  физика илмининг отаси ҳисобланади.

Ххххххххххххххххххх

Бундан 87 йил илгари, яъни 1930 йилнинг 2 март куни Англиялик машҳур адиб Дейвид Герберт Лоренс оламдан ӯтди. У 1885 йили туғилган эди.  Лондонда олий билим даргоҳини тугатгач, ӯқитувчилик ва бадиий асарлар ёзиш иши билан шуғулланди.

Дейвид   Лоренс Англиянинг саноатлашган ҳаёт тарзидан қочиб, узлатнишинликни ихтиёр этмоқчи бӯлди. Шу сабабли у Италия ва Австралияга саёҳатлар қилди. Мексика муҳитини руҳиятига мос деб билиб, у ерда яшай бошлади. 

Лоренс бадиий ижод ихлосмандларига бир қанча нозик дид ва юксак савия билан ёзилган асарлар қолдирди. "Тилла қӯнғизча", "Марҳум", "Оқ товус" каби асарлар шулар жумласидандир.

Дейвид Герберт Лоренс 1930 йили 45 ёшида сил касалидан вафот этди.

 

Ёрлиқ