март 02, 2017 11:31 Asia/Tashkent

Эшиттиришлар шарҳи

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони  яна эфирда. Бизни тинглаб  борасиз деган умиддамиз.

Барчамизга маълумки, оила жамиятнинг ажралмас бўлагидир. Бирор бир халқ, миллат ёки жамият  йўқки, у ўзининг ривожланиш тарихида ва тараққиёт истиқболини белгилашда  оила ва унинг атрофидаги муаммоларни, қадриятларни инобатга олмаган бўлса. Ҳар қандай истиқбол оиланинг манфаатларидан айро тасаввур қилинмайди. Зеро,  ҳар бир инсон учун оила – бу умрнинг бошланиши, барча нарсаларнинг муқаддимасидир. Қолаверса, ҳар бир инсон ўз бахти ва саодатини энг аввало оиласи билан боғлайди, яъни, ўз уйи, оиласида бахтли бўлган инсонгина ўзини тўлақонли бахтиёр ҳис этади. айтиш мумкинки, оила ҳаётнинг абадийлигини, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларни ва қадриятларни сақлайдиган, келажак насллар қандай инсон бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган, жамият ҳаёти учун ҳар томонлама баркамол кадрларни тайёрлаб, юксак заковатли, интеллектуал салоҳиятли шахсларни шакллантирувчи энг қадимий тарбия ўчоғидир.

Мазкур мавзунинг  доимий долзарблиги боис ҳам биз радимоизнинг тонги дастурлари орқали  “Исломда соғлом оила” унвонли туркум эшиттиришларни  ойлар давомида азиз мухлислармизга  тақдим этмоқдамиз. Айрим тингловчиларимиз ҳам бу борада ўз фикрларини баён этишган. “Исломда соғлом оила” унвонли туркум эшиттиришнинг режиссёри Умид Сафоиниё бўлиб, мазкур радиомақолаларнинг таржимони ва бошловчиси  хоним Рахшонадир. Биз ҳамкоримиз хоним Рахшонани ушбу туркум эшиттиришлар борасида кўпроқ маълумот беришни сўрадик. Марҳамат.

Қизиқарли суҳбатлари учун хоним Рахшонага миннатдорчилик изҳор этамиз.

Азизлар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган оқшомги дастуримизда "Биз ва тингловчи"  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини  тинглаяпсиз. Эслатиб ўтамиз,  сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни  радиомизнинг  интернет сайти  ParsToday.com / uz ва  электрон манзилимиз uzbeki@ ParsToday.com  ҳамда мобайл апликешн орқали   бизга юборишингиз мумкин.

Биз билан ушбу телефон рақамлари  орқали ҳам боғланишингиз  мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри, +998974500185 Тошкент шаҳри.

Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.

Эшиттиришимиз давом этади.

Энди эса радиомиз сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига  оид янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.

Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.

Ҳозир эса    сирдарёлик  мухлисларимиздан бири Қудратжоннинг радиомиз дастурлари ҳақида   қилган сўҳбатини биргаликда тинглаймиз.

Азиз тингловчимиз Қудратжоннинг билдирган фикрлари эди.

Қадрли   мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам  Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг.  Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.