март 02, 2017 15:29 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил  исфанд ойнинг  13-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи  йил жамодиюл- сони ойининг 4-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил март ойининг 3-чи кунидир.

Бугун жума

Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил  исфанд ойнинг  13-чиси

Ҳижрий- қамарий 1438-чи  йил жамодиюл- сони ойининг 4-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил март ойининг 3-чи кунидир.

314 йил олдин шу куни, милодий 1703 йил 3 мартда инглиз олими Роберт Ҳук оламдан ўтди. У 1635-чи йилда Жанубий Англиянинг минтақаларидан бирида таваллуд топди. У физика бўйича кўплаб изланиш ва ойдали тадқиқотлар ўтказган. Ҳук бир қатор асбоб ва ускуналарни ихтиро қилган. У ўз микроскопи билан биринчи бўлиб тирик мавжудотларнинг асосий марказини кўришга ва уни ҳужайра деб аташга муваффақ бўлди. Ҳук 1665 йилда “Микрография” номланган ўзининг буюк асарини ёзди. Бу асарда у жуда кичик зарралардан иборат бўлган тирик ҳужайраларнинг тасвирларини чизди. Ҳук бурама барометр иxтиро қилган, микроскоп, кўзгули телескоп, шамол кучини ўлчайдиган, намликни ўлчайдиган ва бошқа асбобларни ихтиро этди. Ўсимлик ва ҳайвонот тўқимасининг ҳужайралардан тузилганлигини текширган (“ҳужайра” сўзини фанга Ҳук киритган.) Ҳук кичик ва аниқ юрадиган кикчин соатни ишлаб чиқарди ва астрономия соҳасида лозим бўлган айрим асбоб ва ускуналарни ихтиро этди. Ҳук милодий 1703 йил 3 мартда 68 ёшида  Лондонда вафот этади.

Бундан 160 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1235 -чи йил исфанд ойининг 13-чисида:

Ҳозирги Афғонистоннинг шимол-ғарбида жойлашган Ҳирот шаҳри Эрондан ажралди.  Айрим қисқа муддат даврлардан бошқа узоқ ўтмишдан бошлаб бу шаҳар ва унинг атрофлари Эроннинг бир қисми бўлиб келган эди. Ҳинд ярим қитъасида Англиянинг нуфуз ва ҳузур топишининг кенгайиши билан ушбу давлат Ҳиротни Эрондан ажратиб олиш учун ҳаракат қилди. Ва Қандаҳор ва Кобулнинг ҳокими бу йўналишда ушбу шаҳарни ўз тасарруфига киритди. Аммо Носириддиншоҳ Қожор даврида Эрон кучлари Ҳиротни қуршовга олиб, уни ҳижрий-шамсий 1235 йилда Эронга қайта қўшиб олишди. Бу замонда Англиянинг мустамликачилик давлати ўз сиёсатларини мағлубиятга юзмаюз бўлаётганини сезиб, ўз ҳарбий кучларини Эроннинг жанубига юборди ва халқнинг муқовимат қилишларига қарамасдан бир нечита шаҳарларни ишғол этди. Бу ўртада Франция икки мамлакат ўртасида воситачилик қилди ва Эрон давлати ҳам Англия кучларига қарши кўраш олиб бориш учун ўз заифлигини ҳисс этгани боис Париж шартномасига асосан Ҳиротдан орқага чекинишга мажбур бўлди. Ва бу шаҳар ва  унинг атрофидаги минтақалар расмий равишда Эрондан ажралди.

Бундан 139 йил муқаддам милодий 1878 йил март ойининг 3-чисида:

Россия билан уруш олиб боришда Усмонийлар императорлигининг мағлубиятга юзмаюз бўлиши натижасида, Сан-Стефано маҳаллида ушбу ном билан маълум бўлган шартномасига имзо қуйди. Россиянинг Усмонийлар императорлигига қарши ҳужум қилишининг мақсади бу ушбу императорликнинг Балкандаги сарзаминларини ўз тасарруфига киритиш эди. Россия ушбу йўлда Усмонийлар императорлиги ихтиёрида бўлган Руминия, Болгария,ва Сербистон каби уч мамлакат билан милодий 1877 йилнинг август ойида бирлашиш шарномасини имзолади ва уларни мустақил мамлакат қилишни ўз зиммасига олди. Россиянинг Усмонийларга қарши ҳужум қилиши ҳам ана шу сабабдан амалга оширилган эди. Усмонийлар императорлигининг заифлашгани боис руслар ушбу урушда тез вақт давомида мувафаққиятга эришдилар ва Усмонийлар давлати тинчлик шартномасига имзо қуйишни раво кўрди. Сан-Стефано шартномаси имзоланиши натижасида, Сербия ва Руминия Усмонийларнинг ҳукмронлигидан ажралиб чиқиб, мустақилликка эришди. Ҳамда Болгария ҳам ички истиқлолга эга бўлди.

Бундан 63 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 1375 йил жумодиюс-сони ойининг 4-чисида:

Ислом фидоийлар жамиятининг раҳбари Сайид Мужтабо Навоб Сафавий ўз ёронлари билан шаҳодатга етдилар. Сайид Мужтабо Навоб шамсий 1303 йилда Теҳроннинг Хониёободида дунёга келди ва бошланғич мактабини битирганидан сўнг Ободонга сафар қилди. Сўнгра, Сайид Мужтабо ўз таҳсилотини давом этиш мақсадида Нажафи Ашрафга бориб бу илмия ҳавзасидаги устодларнинг илмларидан  баҳраманд бўлди. У тўрт йил бу шаҳарда яшаганидан сўнг Оятуллоҳ Сайид Абулҳасан Исфаҳоний дастури билан кўраш олиб бориш учун Теҳронга келди ва “Ислом фидокорлари жамияти”-ни ташкил этиб ёмон ва бадкирдор одамлар билан қарши кўраш олиб бориш билан шуғулланди. Аҳмад Кисравий, Абдул Ҳусейн Ҳажир, Али Разморо ва Ҳусейн Аъло  каби мустамликачиликка боғлиқ шахсларни террор қилиш ушбу жамият сиёсий  фаъолиятларининг  жумласидандир.  Охири бу кўрашувчи шахс ўзининг уч нафар ёронлари Халил Таҳмосбий, Музаффар Али Зулқадр ва Сайид Муҳаммад Воҳидий паҳлавийлар режимининг суд идораларида муҳокама этилди ва қамарий 1375 йил жумодиюс-сони ойининг тўртинчисида эрталаб тонгда шаҳаодатга етказилди. Шу тартиб билан ислом фидокорлари жамиятининг ижтимоий ва сиёсий ун йиллик фаолияти охирга етди.  

 

Ёрлиқ