март 04, 2017 16:36 Asia/Tashkent

Хуросон, Жумҳурии Исломи ва Мардум Солори газеталари

Хуросон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради, Россия ва Трампнинг алоқаси башорат этилганидек, муноқашаларни келтириб чиқарадиган тортишувларга айланиб қолган. Энг янги ўзгаришларда Трампнинг адлия вазири Жеф Сешнс яширин амал қилиш, Россия элчиси билан алоқа ўрнатиш ва ушбу масалани конгрессга хабар бермагани учун айбланди. Қонунни поймол этиш ва қоидабўзарлик ушбу мавзў агар исботланса, адатда Трамп давлатининг олий мартабали яна бир шахси истеъфога чиқиши сабабига айланиши лозим. Аммо Сешнс Трампнинг сайлов рақобатлари кампаниясидаги командасининг аъзоси унвонида эмас, балки Сенатнинг мудофаа ишлари комитетининг аъзоси унвонида ўз вазифаларини бажариш доирасида Россия элчиси билан алоқа қилганини эътироф этди. Энди қайси доирада Россия элчиси билан Сешнснинг алоқа қилгани мавзўсини исботлаш қийин бўлади. Аммо Майкл Фелиннинг истеъфога чиқиши қаторида Россия баробарида Трамп давлатининг ўзига хос амал қилиши ҳақида махсус далилларнинг борлиги амалда адолатни барқарор этувчи шахс бўлиши лозим бўлган Америка адлия вазирининг саллоҳиятга эга бўлиши ҳақида жиддий-шак-шубҳаларни ижод этади.  Трампга нисбатан икки партиялик босим ўтказиш, текширув ўтказиш командасини ташкил этиш ва ушбу заминада махсус адвокатни тайинлаш эҳтимол Трамп давлатининг Россия баробарида ўтган вақтларга қараганда янада кенг ҳошияларга қарор бериши мумкин.

                                    ******

Жумҳурии Исломи газетаси  Миср суд идорасида Ҳусни Муборакни оқланганлигига ишора этиб шундай ёзади, Миср халқининг шошилинч билан амалга оширган қиёмлари ҳамда Ат-Таҳрир майдони, Қоҳира шаҳрининг турли жойлари ва Миср шаҳарларининг бошқа минтақаларида мухолифларнинг кўпчилик бўлиб ҳузур  топишлари  каби кенг кўламли тадбирлар Ҳусни Муборакнинг истеъфога чиқиши ва давлатининг инқирозга учраши сабабига айланди. Аммо давлат тунтарувини амалга оширганлар Миср Инқилобининг натижасига қарши чиқишди ва шукўҳли бир сайловда халқнинг сайланган перзиденти Муҳаммад Мурсийни қулга олиш ва муҳокама этиш зимнида ўтган вазъиятни қайта тиклашди. Ҳусни Муборак фосид режимининг  омилларини тозалаш, жазо бериш ва муҳокама этишда инқилобчиларнинг кечикишлари ва иккиланишлари Миср халқининг қонли қиёмининг самарасини биткул бостириш учун давлат тунтарувчилар омилларининг ихтиёрида энг муносиб фурсатни вужудга келтирди. Ажабланарли томони йўқким, Ғарб мамлакатлари ҳамеша инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш учун иддао қилишади, аммо амал майдонида бостирувчи режимлар ва давлат тунтарувчилари олдида тезкари амал қилишади. Ҳолбуки, Мисрнинг ҳозирги шароити босқинчи режимга қарши эътирозли сўзи бор бўлган ҳар бир эътирозчини қамоққа ташлаш, халқни бостириш ва қатл этишидан далолат беради.

                                      *****

Мардум Солори газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради, Берлин ва Анкара ўртасидаги кескинликлар янада шиддат билан кучаймоқда. Туркиянинг ҳарбийлари ва етакчи расмийлари ўртасидан юзлаб нафарларнинг Германиядан бошпанаҳ сўрашларига қўшимча, ўтган ҳафта давомида Туркияда турк-немис яна бир мухбирнинг қулга олиниши икки ушбу ўлканинг ўртасидаги кескинликларни янада жиддий равишда кучайтирди. Шунингдек Туркияда Германия газеталарининг мухбирларидан бирини қулга олишга нисбатан эътироз қилишда Берлин Анкара элчисини чақирди. Бу масала Нато ташкилотига аъзо бўлган ушбу икки мамлакат ўртасидаги кескинликларнинг ортиши ва Европадаги немис тилида сўзлашувчи мамлакатлар бўйлаб эътирозли кўча намойишларнинг вужудга келиши сабабига айланди.  Бошқа томондан Туркия адлия вазирининг суханронлигини бекор қилишдан бир кун ўтгач бомба ўрнатиш таҳдиди  билан Германия жанубида жойлашган Гогнов шаҳрининг ҳокимлиги бушатилди. Эълон қилинган хабарларга кўра, бу таҳдид зоҳиран нотаниш бир телефондан олинган хабар эди. Бу масалаларнинг барчаси икки мамлакат ўртасидаги кескинликларнинг давом этиши ва Нато ташкилотининг аъзоси бўлмиш икки ушбу мамлакатнинг бирбирига қарамақарши тўриши сабабига айланади.