март 05, 2017 11:39 Asia/Tashkent

Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил исфанд ойининг 16-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил жамодиуc cоний ойининг 7-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 6-март

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хазматингиздаман.

Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил  исфанд    ойининг 16-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил жамодиуc cоний     ойининг 7-си ва милодий ҳисоб билан 2017  йил 6-март.

Бундан 117 йил олдин, милодий 1900 йилнинг 6-март ойида германиялик муҳандис ва мотоцикл ихтирочиси  Готтлийб Даймлер оламдан ўтади. У милодий 1834 йилнинг 18 сентябрида  Германияда дунёга келган.  Даймлернинг биринчи касби қурол ясаш эди. Германиялик  ихтирочи ёшлигидан бошлаб  саноат ишларига қизиқарди ва ушбу заминада кенг кўламли тадқиқотларни амалга оширарди ва ниҳоят у мотоциклни яратишга муваффақ бўлади.

У милодий 1885 йилда у ўзи  ўзгартирган моторни велосипедга ўрнатади ва шу тарзда биринчи мотоциклни яратади. Даймлер 1887 йилда тўрт ғилдиракли  транспорт воситасига ўзи ясаган двигателни ўрнатиб, уни ҳаракатга келтиради ва биринчи автомобилни яратади.  У 1890 йилда “Даймлер Мотор” ширкатини таъсис этади.  Айнан ушбу ширкат кейинчалик  “Мерседес Бенз” автомашинасини  яраталишига туртки бўлган  эди.. Готтлийб Даймлер 1900 йил 6-март кунида  66 ёшида вафот этган.

Бугунги кундан 78 йил олдин, ҳижрий-шамсий 1360 йилнинг 7-жамодиус соний ойида эронлик етук  қуръоншунос ва ёзувчи Абу Абдуллоҳ Занжоний оламдан ўтган. У ҳижрий-қамарий 1309 йилда Эрон шимоли-ғарбида жойлашган Занжон шаҳрида илм аҳли ва тақводор бир оилада таваллуд топган. Занжоний  таҳсил олишни  ўзининг шаҳрида бошлаб,  фалсафа, калом ва нужум фанларини ўзлаштиради. Сўнгра Нажафга боради ва олимпарвар бўлган ушбу шаҳарнинг етук устозларидан таҳсил олади.

Оятуллоҳ Занжоний қамарий 1338 йилда ижтиҳод даражасига эришганидан кейин Ҳаж зиёратига боради. Кейинчалик  Сурия, Фаластин ва Миср мамлакатларига сафар қилиб, у ердаги уламолар билан фикр алмашади. У қамарий 1447 йилда биринчи эронлик сифатида Дамашқда жойлашган Араб илмий бирлашмасига  аъзо этилади.

Бир неча йилдан кейин Занжоний яна Мисрга сафар қилади ва Ал-Азҳар университетида сўзлаган нутқида мусулмонларни ваҳдатга  чақиради. Оятуллоҳ Занжоний Мисрдан Эронга қайтгач, Теҳрон илоҳиёт университетида Қуръон тафсири ва фалсафадан  тўрт йил давомида  таълим берганидан сўнг Занжонга қайтади. Бу фозил мутафаккирдан кўплаб асарлар мерос қолган. “Қуръон тарихи”, “Ал-афкор” . “Ислом ёйилишининг сири” шулар жумласидандир.

 Бундан 66 йил муқаддам, яъни ҳижрий-қамарий 1329 йилнинг 16-исфанд ойида Эроннинг собиқ бош вазири ва инглис сиёсатларига содиқ бўлган Али Разморо инқилобчи бўлган мусулмон Халил Таҳмосбий томонидан инқилобий қатл этилади. Разморо шоҳ режими армиясининг генерали эди ва ўша йилнинг тирмоҳ ойида бош вазир этиб тайинланган эди. Унинг хиёнатлари ва чалғинишлари ҳамда Англияга қарам бўлгани унга нисбатан   руҳонийлар ва халқнинг кескин қаршиликларини оширган эди ва ушбу жазони қўллашга сабаб бўлган эди. Унинг қатл этилиши парламентнинг айрим аъзолари учун ,   бир нав огоҳлантиришлар эди. Ушбу воқеадан озроқ вакт ўтгач, нефтни миллийлаштириш лойиҳаси парламентда тасдиқланади.

    Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиршнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.