март 09, 2017 13:31 Asia/Tashkent

Жумҳурии Исломи, Мардум Солори ва Ҳамшаҳри газеталари

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради, бу ҳафта Суриянинг ўзгаришлари икки фронт, яъни сиёсий ва ҳарбий фронтда шундай шаклда жараён олдиким, Сурияда барқарорликнинг қайтиши жиҳатида ижобий натижалар берди. Женева-4 музокаралари кўзатувчиларнинг тасдиқлашларига кўра, кўзга кўринадиган мувафаққиятларга эга бўлди. Ҳолбуки, Женевада олдинги музокараларнинг тўрт даври Сурия давлати ва суриялик мухолифлар гуруҳининг қарашларини бирбирига яқинлаштиришда бирон бир мувафаққиятга эришолмаган эди. Ва Женева-4 музокарасида мувафаққият бироз ҳам бўлса қулга киритилди ва биринчи маротаба давлат ва мухолиф гуруҳлар “ёруғ ишчи дастур”-га эришиш учун келишувга келишди. Бу музокаранинг истиқболи ва келажаги ҳақида фикр баён этиш осон эмас, аммо умидворликларни зиёда этадиган нарса бу Сурия бўҳронидаги уйинчиларнинг аксарияти томонидан ҳақиқатларни қабул қилишлари ҳисобланади. Мисол учун келтириш мумкинким, натижасиз ва ноанъанавий позизицияларни таъкидлаётган минтақада кам аҳамиятга эга бўлган бир неча давлатлардан ташқари бошқа давлатлар Сурия бўҳронини ҳал этиш йўли ва энг асосий омил унвонида Сурия ҳозирги ҳукуматининг боқий қолишига тан беришган. Жумладан урушқоқликка асосланган ва уйин қиладиган томон Туркия ҳисобланадиким, эндиликда ҳам Сурия ер ҳудудларида фитна-найрангларни келтириб чиқариш билан шуғулланмоқда.     

                                    ******

Мардум Солори газетаси шундай ёзади, Вейки Ликс халқаро ташкилоти сешанба куни шом пайтида 8700 ҳужжат ва кунлик ҳаётдан жосуслик қилиш ҳақида янги файлларни нашр этди.

Бу жосусликлар ЦРУ номли Американинг марказий разведка агентлиги ва “Эм Ой-5” номли Британиянинг жосуслик ташкилоти томонидан  ижро этилган. Вейки Ликс ўзининг ушбу ифшогарликларида Америка мажозий жосусликлари воситаларидан аниқ жўзиётларни тақдим этди. Жумладан ЦРУ қандай қилиб истеъмолчиларнинг географик минтақалари, уларнинг сўзлашувлари, смсларини ва шунингдек уларнинг қул телефонларининг микрафонлари ва камераларига йўл топиши мумкинлигини баён этади.  Вейки Ликс ташкилоти нашр этган ушбу ҳужжатида Эпел ширкати, Гуглнинг андроидлари, макрософтнинг виндовзлари ва махфий микрафонларга эга бўлган Самсунг телеканалларини яширин тарзда очиш учун ЦРУ дастурлари ва режаларини фош этди.    

                                      *****

Ҳамшаҳри газетаси Кобул ҳарбий касалхонасига террористларнинг содир этган ҳужумларига ишора этиб шундай ёзади, Афғонистонда ИШИД террористик гуруҳининг кенг кўламда ҳузур топишини бу гуруҳнинг Ироқ ва Сурияда кенг ҳузур топиши билан қиёслаб бўлмайди. Балки ИШИД террорчи гуруҳ ўтган бир ярим йил давомида Афғонистон шарқий минтақаларининг айрим қисмларида ўз мавжудликларини эълон қилиб ва Нангарҳор вилоятининг қишлоқларини ҳам ўз тасарруфларига киритишган.  Афғонистонда ИШИД террорчи гуруҳи кучларининг аксарияти Толибон гуруҳидан ажралиб чиққан гуруҳлар ҳисобланади. Афғонистоннинг марказий давлати Толибон гуруҳи билан олиб борган тинчлик музокаралари мувафаққиятсизликка учрагани ва ИШИД террористик гуруҳи амалиётларининг кенг кўламда кенгайиши сояси остида ҳозирги пайтда ушбу икки гуруҳнинг террористик фаолиятлари ўртасида қарор олган.  Бу минтақада ИШИД террорчи гуруҳининг ҳузур топиши фақат Афғонистон билан чегараланиб қолмайди ва икки мамлакат, яъни Покистон ва Ҳиндустонни ҳам ўзига қамраб олган. ИШИД террористик гуруҳининг Ироқ, Сурия ва Ливияда камайиши бу гуруҳнинг диққат-эътиборини  ярим қитъага жалб этган.  Айрим таҳлилчиларнинг фикрларига кўра, ИШИД террорчи гуруҳ фирқали гуруҳ бўлиши сабабли Афғонистонда кенгайиш имкониятига эга эмас. Аммо ушбу ўлкада ҳамда Ҳиндустон ва Покистон каби минтақанинг икки мамлакатида ИШИД террорчи гуруҳининг қудратга эга бўлиши ва фаолият олиб боришининг  давом этиши ҳақиқатидан далолат беради.  Ярим қитъада ИШИД террористик гуруҳининг фаол бўлиши эҳтимол келаси йилда ушбу ўлкалар янада кенг ҳужумларга қарор олишлари мумкин.