Интизорлик ифори
Меҳрибон ва раҳмли аллоҳ номи билан! Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Интизорлик ифори” туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.Биз билан бирга бўлинг! Му
Дунё мавъуди сени интизорлик билан кутмоқдамиз, токим тартибсизлик ва адолатсизликни ислоҳ этсанг. Сени қаерда излай, зулм ва бузғунчиликларни илдизидан йўқ қилиб ташлайдиган пайғамбарлар дини ва иллоҳий низомига ҳурмат-эҳтиром зоҳир этадиган уша умид нурига эҳтиёж сезмоқдамиз. Ер ва осмонни боғлайдиган у зотни қаерда излаш мумкин? Ул Зот тартибсизликларга сомон бағишлайди.
Азиз дўстлар, бугунги дастуримизда маҳдавият ҳақида шарқшунослар қарашларини қисқача маълумот беришни мақсад қилдик. Бизни тинглаб боринг!
Олдинги асрлардан бошлаб шарқшунослар мустамликачилик сабаблари ва илмий айрим мавридларда Машриқзамин томон йўл олишди. Шарқшунослар диний ва сиёсий ғаразлари ҳамда аниқ манбалар ва далилларга эга бўлмаслиги сабабли ислом ҳақида нотўғри фикрларни баён этишди. Умуман олганда шарқшуносликнинг тарихи инсофсизлик ва ҳақиқатни адолатсизлик билан баён этишдан иборат бўлиб келган.
Шарқшунослар олиб борган тадқиқотлар мавзўсини ислом ва Қуръони карим каби мавзўлар ташкил этарди. Маҳдавийлик мавзўси ҳам турли жиҳатлардан Ғарб шарқшуносларининг тадқиқотлари ва баҳс-мунозараларига қарор олган. Тадқиқотчилардан айримлари жумладан франциялик шарқшунос Дарместетер маҳдавийлик ва нажоткорнинг зуҳур топишини ислом ва масеҳият динидан келган миф ва афсона деб билади. Айни ҳолда шарқшунослик илмининг машҳур намояндалари исломнинг ривожланган мантиқига таяниб инсоф юзасидан бу афкорни ҳақиқат деб билишади.
Сурбин университетнинг устоди, франциялик шарқшунос профессор Генри Карбин ўзининг илмий фаъолиятлари давомида Ҳойгар каби муттафаккирнинг фикр-андишаларини ўрганишидан сўнг, маҳдавийлик мавзўсини исломий тафаккурнинг ижобий деб билган ва Имом Маҳдий (а)нинг вужудини илмий ва ақлий жиҳатдан қабул қилган европалик олимлар жумласидандир.
- Карбин йиллар давомида эронлик буюк файласуф ва Қуръон муфассири аллома Таботабоий билан илмий яқин алоқада эди.
Албатта, Карбин кўпинча исломий тасаввуф ва ҳикмат ҳақида ўз қарашларини билдирган эди ва маҳдавийликни асосан унинг маънавий жиҳатидан таҳлил этган эди.
Пайғамбар (с) ҳижратларидан икки ярим аср ўтганидан сўнг, Маҳдийдан маънавий фойдаланиш бошлангани йўқ, балки ислом Пайғамбари (с) Маҳдий (а)-нинг зуҳур топиши ҳақидаги аниқ хабар ва паёмларни башорат берганлар ва уша маънавий ҳолатини мусулмонлар аҳли вужудларида ижод этган эдилар. Маҳдий (а.ф) зуҳур топишига ишониш қиёмат куни ҳақиқатидек таъсирчан бир тасаввур ҳисобланади. Бажо келтирган амал учун ажр-мукофот олишга бўлган ишонч ҳар бир шахсни солеҳ амалга ҳидоят этадиган ва ёмон ишлардан қайтарадиган ички муҳофазатчидир.
Маҳдий (а.ф)-нинг зуҳур топишига эътиқод қилиш ҳам ислом динининг ҳақиқий издошларининг ички ҳаётини муҳофазат этадиган бошқа манба ҳисобланади.
Генри Карбин кенг тадқиқот олиб боришдан сўнг “Ислом фалсафасининг тарихи” китобида, Имом Маҳдий (а.ф)-нинг ғийбат қилиш ҳақидаги ўз фикр-мулоҳазаларини шундай баён этади: “Унинг зуҳурини тасаввур этиш одамларнинг психологияларини поклайди ва янгиланишига сабаб бўлади ва бу эса шиа мазҳабининг Имом Маҳдий (а)нинг зуҳур топиши ҳақидаги аниқ андишасининг маҳсулидир. Одамлар турли муаммоларга гирифтор бўлиб ва Имом Маҳдий (а) –нинг салоҳиятини ва маърифатини ошно бўлмагунга қадар ғойибликда бўлган Имомнинг зуҳур топишига фикр билдириш маъносиздир”.
У ўз сўзини шундай давом этади: “ Менинг фикримча, шиаларнинг Имом Маҳдий (а.ф)-га бўлган кучли иймонлари фақат шиа мазҳабида халқ ва Худо ўртасидаги иллоҳий ҳидоятни охируззамон ҳужжатининг зуҳур топишига қадар сақлаган”.
Германиялик шарқшунос Морбин ҳам Имом Маҳдий (а.ф) ҳақида кўп тадқиқотлар олиб борган. У “Исломий сиёсат” унвонли ўз китобида шундай ёзади: “Ҳамиша умидворликка сабаб бўладиган ижтимоий муҳим масалалар, жумладан ҳар бир асрда бир ҳужжатнинг вужудига эҳтиёж сезиш ва унинг зуҳур топиши ҳисобланади.
Шиа мазҳаби, исломнинг куч-қудрати ва тараққиёти умидида адолат учун ҳамиша Маҳдий (а.ф) зуҳурини интизорлик билан кўтмоқда. Маҳдий (а.ф) зуҳурига эътиқод қилиш, умидворлик мояси ва қалбнинг куч-қудратидир. Бу қарашда умидсизлик ва маҳрум бўлиш барча хорлик ва бахтсизликнинг омили ҳисобланади. “
Мартин ўзининг тадқиқот олиб борган ишларидан шундай натижага келади: “Машриқзаминда мазҳабий эътиқод ўз таъсирини мукаммал тарзда етказади ва айтиш мумкинки яқин келажакда ҳамда барча жамият билан Маҳдий (а.ф)-ни интизор бўлиш фавқулодда ривожланишга сабаб бўлади. Шиа мазҳаби ўз шукўҳи ва куч-қудратини қийматли бойликка эга бўлиш билан оламда обрў-эътиборга эга бўлган.