Ҳаётий муаммолар калиди
Гўзаллик! Инсон умрининг ҳаётбахш мазмуни, қалбидаги нурнинг зоҳирий ифодаси. Гўзалликка интилиб яшовчиларнинг энг буюк орзусидир у. Гўзалликни ҳеч нарса билан қиёслаб, ҳеч бир нарса билан беркитиб бўлмайди. Ташқи гўзалликни беркитиш мумкиндир, аммо ички гўзаллик, қалбнинг гўзаллиги ҳамиша намоён бўлиб бораверади.
Инсон табиатан ва фитрий жиҳатдан гӯзалликка интилган зот бӯлиб, қуруслик-қабиҳликлардан четланади. Шунинг учун ҳам зоҳирий кӯринишда ва ҳам ботиний ҳолатнинг чиройли бӯлишига таважжуҳ кӯрсатади.
Гўзаллик! Инсон умрининг ҳаётбахш мазмуни, қалбидаги нурнинг зоҳирий ифодаси. Гўзалликка интилиб яшовчиларнинг энг буюк орзусидир у. Гўзалликни ҳеч нарса билан қиёслаб, ҳеч бир нарса билан беркитиб бўлмайди. Ташқи гўзалликни беркитиш мумкиндир, аммо ички гўзаллик, қалбнинг гўзаллиги ҳамиша намоён бўлиб бораверади.
Бу борада, айниқса, қалб гўзаллиги олтинга тенглаштирилади. Чунки инсон биз билмаган яширин хислатлари гўзал бўлса-да, доимо гўзалликка интилишга ундаб туради.
Гӯзаллик фақат ташқи эмас, балки ички бӯлади. Ички гӯзаллик, инсонни ички дунёсидан боғлиқ булади. Яхши тарбия кӯриш, яхши китобларни ӯқиш, яхши ва соғлом фикр юиритиш ички гӯзалликни шакллантиради.
Баъзиларнинг айтишича, гўзал хулқ – одамларга яқин бўлиш ва уларда содир бўладиган ёмонликлардан четда туриш экан.
Инсон гўзал ахлоқли бўлса, ишлари юришади, инсонлар билан муомала ва муносабати яхши йўлга қўйилади. Бошқаларга ҳам фойдаси етади. Бошқаларнинг бахтга етишига сабаб бўлади. Ёмон хулқли инсон эса бошқаларнинг хафагарчиликларига, жамоат тартибининг бузилишига сабаб бўлади. Бир қанча келишмовчиликларни, ҳатто нотинчликларни юзага келтиради. Инсон ишончдан иборат. Яъни: ишончи яхши бўлса, яхши ишларга ишонса – яхши инсон; ишончи ёмон экан, демак, ёмон инсон бўлади.
Гўзаллик ҳам бошқа эстетик хусусиятлар каби ўз унсурларига эга бўлган яхлитлик. Чунончи, чиройлилик, нозиклик, латофатлилик, малоҳатлилик, инжалик сингари сифатларни унинг унсурлари дейиш мумкин. Аммо бу унсурларнинг ҳеч бири алоҳади-алоҳида олинганда, ҳатто мужассам тарзда олинганда ҳам гўзаллик бўла олмайди. Чунки улар гўзалликнинг ҳодисаларидир, унинг моҳияти эса мазкур унсурларнинг эзгулик билан боғлиқлигида, яъни уларнинг ахлоқийлиги ёки, жуда бўлмаганда, ахлоқийликка зид эмаслигида.
Парвардигори карим Қуръони карим Тийн муборак сураси 4 ояти каримасида бу борада келтирган:
Аллоҳ таоло яратган махлуқотлар сони беҳисоб. Лекин улар ичида инсон энг мукаммали, энг чиройлисидир. Аввало, у тик қомат қилинди, аъзоларининг барчаси бир-бирига мутаносибдир. Инсонга ақл берилди. У яхшини ёмондан, оқни қорадан ажрата билиш хусусияти эга.
Инсон Аллоҳ таоло яратган барча мавжудотлар ичида энг азиз ва мукаррам хилқат. Ислом наздида барча инсонлар баробар, бир-бирларига биродардирлар. Улардан бири бошқасидан ҳеч нарсада – на бойликда, на мансабда, на чиройи ёки хушбичим гавдаси билан, на жамиятда тутган ўрни билан устун бўла олади. Аллоҳ наздида инсонларнинг энг улуғи фақат Унинг ўзидан қўрқадиган тақводорларидир.
Қуръони Карим инсонни мукаммал шаклда таъриф қилгандир. Бу таъриф инсоннинг яратилишини ва яратилиш ғояларини, инсоннинг шакл шамойилини, турли қобиятларини ва унинг ўзаро муносабатлардаги хулқ атворини ўз ичига олади.
Инсон қадри ҳар нарсадан улуғ.
Ана шу мукаррам инсонларнинг ёши ҳам, қариси ҳам, аёли ҳам, эркаги ҳам бирдек қадр - қимматга эгадир. Ислом дини инсон қадрини шу даражада юқори кўтарганки, ҳатто унинг тириги билан ўлигининг ҳурмати бирдек қадрланади.