март 13, 2017 10:35 Asia/Tashkent

Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил исфанд ойининг 23-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил жамоди уc- cоний ойининг 14-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 13-март

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хазматингиздаман.

Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил  исфанд    ойининг 23-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил жамоди уc- cоний     ойининг 14-си ва милодий ҳисоб билан 2017  йил 13-март.

Бундан 284 йил олдин, милодий 1733 йилнинг 13-мартида англиялик химик ва физик Жосеф Пристли  Филдҳелд номли шаҳарда таваллуд топган. У шундай бир даврда яшардики, химия фанининг олтин даври ҳисобланарди ва химия илмида улкан ютуқлар қўлга киритилган эди. Пристли ўзининг илмий тадқиқотлари давомида гиёҳларда  ҳамда оксиген ва нитроген  газларидаги янги ҳавони   кашф этади. Пристли милодий 1804 йилда вафот этган.

Бугунги кундан 126 йил олдин, ҳижрий-қамарий 1312 йилнинг 14-жамоди ус-сонийда  Исломнинг етук уламо ва пешволаридан бири Оятуллоҳ Мирзо Ҳабибуллоҳ  Раштий оламдан ўтади.  У  бошланғич маълумотга эга бўлганидан кейин таҳсилни давом эттириш учун  Ироқ юртининг Нажаф шаҳрига боради. У ерда Шайх Муртазо Ансорийдан ҳам илм ўрганади ва вақт ўтиши билан ўзи ҳам   Нажаф илмий ҳавзасининг етук уламоларидан бири бўлади. “Бадоеъ- ул-афкор” унинг муҳим  китобларидан бири ҳисобланади.

Бугунги кундан 60 йил олдин, яъни ҳижрий-шамсий 1335 йилнинг 23-исфанд ойида Мамлакат хавфсизлик ташкилоти ёхуд СОВОК ни ташкил этиш лойиҳаси Эрон парламентида тасдиқланади. Эронда нефт саноати миллий ҳаракатга айлангани  ҳамда шамсий 1332 йилда Америка ва Англиянинг давлат тўнтариши натижасида Эронда ушбу ҳаракат мағлубият билан юзмаюз бўлганидан сўнг Вашингтон ҳукумати Эронга Шўролар Иттифоқи таъсирини олдини олиш ва мустабид бўлган Паҳлавий режимини ҳимояси учун мазкур мамлакатда қудратли Хавфсизлик ташкилотини таъсис этиш лойиҳасини тайёрлайди. Асосан шоҳ режимининг ички мухолифатчиларига қаратилган ушбу  хавфсизлик ташкилоти америкаликлар ёрдамида зудлик билан ташкил этилади ва унинг ходимларига таълим берилади. Мазкур ташкилот ходимлари Эрон халқининг ҳуқуқлари ва  озодлигини ҳимоя этувчи ҳар бир кишини коммунист ва Шўролар Иттифоқига қарам эканлиги баҳонасида қўлга тушириб, уларни қаттиқ қийноқларга солишарди. Қийноқларга солиш усулларини СОВОК ходимларига сионистик режимнинг хавфсизлик хизмати МУССОД  кучлари таълим берарди. Эроннинг минглаб нафар инқилобчи кишилари ҳам ушбу хатарли ташкилот ходимлари томонидан ўлдирилган ва ёки мажруҳ этилган.

СОВОК ташкилоти Эрон Ислом Инқилобининг ғалабасидан бир неча кун  олдин, яъни шамсий 1357 йилнинг 17-баҳманида тарқатиб юборилади.    

    Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиршнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.