март 15, 2017 11:26 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.  Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар. Мен,  Адиба Қодирий "Исломий яшаш тарзи" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

Азиз тингловчилар, бугунги дастуримизда тинчлик ва осойишталикни ижод этиш ва стрессни камайишида намознинг фойдалари ва мавқеи ҳақида сӯҳбатлашмоқчимиз. Биз билан бирга бӯлинг!

Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилот томонидан ҳаёт тажрибалари унвонида ӯтган дастуримизнинг мавзӯсини  давом этиш мақсади билан стрессларни камайтириш омилларини таҳлил этамиз. Айрим вақтларда стресс ва изтироблар инсонларда табиий шаклда ва гоҳида эса доимий касаллик шаклида вужудга келади. Бундай ҳолатларда  шахслар тиббий муолажага эҳтиёж сезишади.  Бу стресслар ва изтиробларнинг вужудга келишига оид турли ижтимоий омиллар ва далиллар мавжуд бӯлсада,  аммо мазҳабий эътиқод бу стресс ва изтиробларнинг камайишида муҳим омиллардан ҳисобланади.

Илмий тадқиқотларга асосланиб айтиш жойизким бунга ӯхшаган беморлар бошқа дори -дармонлар қаторида намоз ибодатини бажо келтириш билан бошқа беморларга қараганда яхшироқ шифо топишади. 
Намозхон ва иймонли шахс мудаббир ва ҳаким Парвардигор қудрати ила таҳдид этадиган ҳар бир хатар ва изтироб -ҳаяжоннинг қаршисида туриб ӯзи учун омонлик ва хотиржамликни таъминлайди. Намозда банда Аллоҳ билан ёлғиз қолиб У Зотга муножот қилади,  барча дардларини тӯкиб солиб руҳий,  маънавий лаззат олади.

Аъроф сурасининг 205 ояти каримасида шундай келтиради: “ Роббингни эртаю кеч ичингда тазарруъла, қўрқиб овоз чиқариб, гапирмай зикр қил ва ғофиллардан бўлма.” 

Ислом олимларининг эътиқодларига кӯра Аллоҳ таоло бандани намозга чорлаши билан уни парҳизкорлик ва камолотга етказади ва бу эса Парвардигор лутф ва раҳматининг энг яхши йӯл -йӯриқларидан ҳисобланади. 
Такбир ила бошланган намоз,  намозхон инсонни юксак уфуқларга олиб бориб уни буюк Парвардигорга яқинлаштиради. Намозда инсон дунё ҳою -ҳаваслардан узоқлашади ва фақат иллоҳий ло язол унинг кӯз  олдида жилваланади. 
Шунингдек,  Қуръон ҳамиша Худони эслаш ва зикр этишда намоз ибодатини бажо келтириш муҳим мавқега эга бӯлиб юракларга хотиржамлик бағишлайди.
Қуръон Тоҳа сурасининг 14 -чи ояти каримасида шундай буюради: “ Албатта, Мен, Ўзим, Аллоҳдирман. Мендан ўзга илоҳ йўқ. Бас, Менга ибодат қил ва мени зикр этиш учун намозни тўкис адо эт.
Айтиш жойизким намоздан юрак таскин топади ва банданинг Аллоҳ таолога яқинлаштирадиган восита ҳисобланади.
Инсон намозни бажариши  билан Парвардигорга ҳамду санолар айтиб У Зот азамати ва гӯзаллигини эътироф этади.

Ҳақ таолонинг жалол ва жамолини дарк этадиган ва У Зот билан муножот қиладиган инсонлар хузӯъ ва хушуъ ила У Зотнинг барча азамати баробарида унс олишади. 
Аллоҳ таоло Мўминун сурасининг 1 ва 2 оятларида шундай келтирилган: "Батаҳқиқ, мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида хушуъ қилувчилардир.”


Инсон психологияси ва руҳига ҳоким бӯлган осойишталик ва унинг натижасида мазҳабий шахсларнинг жисмидаги саломатликнинг вужудга келиши Ғарб мамлакатларнинг тадқиқотларини инсонларнинг жисмига осойишталикни таъминлаш учун Ғарб мамлакатларнинг тадқиқотчиларини инсонларнинг жисмига осойишталикни таъминлаш учун янги йӯл -йӯриқлар ва турли идеяларни тақдим этишга ундади.

 

Ёрлиқ