март 15, 2017 11:42 Asia/Tashkent

Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз

    

Азиз тингловчилар,  ўтган дастуримизда Ҳазрат Али алайҳисалом имомати ва Имом Ҳасан Мужтабо алайҳисалом замонида содиқ издошларидан ва самимий мусулмонлар жумласидан  бўлган Ҳотами Тойнинг уғли Адийнинг  Ислом Пайғамбари (с) билан   дийдор кўриши ҳақида сиз билан сўҳбатлашган эдик.  Бугун ҳам бу ҳақда сўҳбатимизни давом этамиз.

Биз билан бирга бўлинг!

Азизлар ўтган дастуримизда айтган эдикки Сафона айтади:  Ўз укамнинг бевафолигидан ғам-қайғуга тушиб ўз қабиламнинг асирлари билан Мадина томон борардик ҳамда қариндошлар ва ҳамроҳларимнинг эътирозли қарашлари менинг ғамимни ошарди. У Тайи қабиласининг бошлиғи бўлишига қарамасдан уларни ва ҳаттоки мен опасини ҳам ташлаб тоғларга қочиб кетган эди.

Адий айтади: Йўқ, опам Сафона, сени ташлаб қочишим жабр-жафо қилиш юзасидан эмас эди. Сен ўзинг биласанки, сен мен учун энг азиз инсонсан! Аммо мусулмонлар қўшини уша куни ибодатхоналарни бирданидан қамраб олишлари билан менда қочишдан бошқа чора қолмаган эди. Аммо уша қолганлар ва ўз қўлларига қилич олганларнинг насиби фақат асирлик  бўлдию холос.

Сафона деди: Ҳа , укам Адий! Тўғри айтияпсан, уларнинг ҳужум қилишлари билан  бизларга фурсат қолмади. Аммо сен мусулмонларнинг ҳужум қилишларидан олдин қочишни мақсад қилган эдинг ва ўз хизматкорларингга тоғларда пойлаб юришни буюрган эдинг. Қандай қилиб ўз хотининг ва болаларингни олиб бориб мени ташлаб кетдинг? Аммо мени бошқалар билан ташлаб қочдинг. Бу хатти-ҳаракатинни фақат жабр ва жафо қилиш деб ном қўйиш мумкин.

Р)Адий Тойи қабиласининг амири эди. У Шом томон қочиб борди ва ўз опасини ёлғиз қолдирди. У ўз қабиласининг одамларига ўхшаб масиҳий эмасди ва бутпарастликни қабул қилмаган эди. Шунинг учун у ўз қабиласини бут ва ибодатхоналар  билан бирга ташлаб Шом томон сафар қилди.

Шунингдек, ҳали бир неча вақт ўтмасдан Атийнинг  уйи олдида бир оқ туя етиб келди ва ундан Сафона Атийнинг опаси тушди.

Ади деди: Опам Сафона, сени куришимдан қай даражада хурсанд бўлганимни тасаввур этмайсан. Энди қандай мусулмонлар асоратидан қочганингни айт. Айтчи қандай қилиб Сурияга бординг?

Сафона деди: Биз, асирларни Мадина шаҳрига олиб келишди ва масжид олдида жойлашган уйларидан бирида жой беришди . Ҳар гал мусулмонларнинг Пайғамбари (с) бизнинг уйларимиз олдидан ўтганларида, мен ул ҳазрат йўлида туриб  шундай айтардим : “Эй Худонинг  пайғамбари , отам оламдан ўтди , укам эса мендан узоқдадир. Бас, менга раҳм қилиб яхшилик қилинг!“

Пайғамбар (с) менинг сўзларимга жавоб бермасдан ўтиб кетардилар. Охири кунлардан бир куни Али (а)-нинг ишораси билан Пайғамбар (с)-га бундан олдин айтган сўзларимни эслатдим. Бу гал Пайғамбар шундай дедилар: “Сени ўз ватанинга қайтараман, Сафар қилиш замонинг етиб келмагунича шошилма.

Сафона деди: Пайғамбар (с) берган ушбу ваъдага ишондим ва хурсанд бўлдим.

Аммо, сен Шомга келган вақтингда менинг ватанимга қайтишим хафачиликдан бошқа самара бермасди. Демак тижоратчиларнинг карвони  Мадинадан бу томон йўл олган куни мен Пайғамбар (с)-нинг олдига бордим ва Шомга сафар қилиш учун ижозат сўрадим. Ул ҳазрат  менга меҳрубонлик қилдилар. Менга туя ва озиқ-овқат ҳам  бердилар. Ул ҳазрат Ҳотамнинг қизини ўз яхшиликлари билан хижолатда қўйдилар. Шундай қилиб  ул ҳазрат вужудларининг нури билан сенинг ҳаётингни нуроний айлаш учун келдим.

Атий деди:  “ Опажон, у қандай одам эди? Мен қочмаганимда менинг тақдирим ҳам сенинг тақдиринга ўхшардими?

 Сафона жавоб берди: Мусулмонларнинг Пайғамбар (с)ини кечиримли ва яхши хулқ-атворга эга бўлган шахс деб топдим. Агар у ҳақиқатан ҳам Парвардигорнинг элчиси бўлса, у билан дўстлик қилишнинг ҳар бир лаҳзаси қийматли бойлик ҳисобланади. Агар бундай бўлмаса ҳам, у билан дўстлик қилиш зарарсиз ва лаззат бағишловчи лаҳзалардир.