март 15, 2017 15:46 Asia/Tashkent

Бугун  чоршанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил исфанд ойининг  25-чиси,  Ҳижрий қамарий 1438 йил жумодиус сони ойининг 16-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил март ойининг 15- кунидир.

Эрамиздан аввалги 44 йилнинг 15 март куни, бундан 2061 йил муқаддам қадимги Римнинг илк императори  Юлий Сезар  мамлакат Сенати мажлисида қатл қилинди. У эрамиздан аввалги 100 йили дунёга келган эди.

Испаниядаги қӯзғолонни бостиргач, Юлий Сезар  уни мамлакатдаги энг олий мансаб Консулликка сайлашларини сенат аъзоларидан тақозо қилди. У консуллик замонида бугунги Франсия тупроғига қӯшин тортди ва бу мамлакатни босиб олди.

Юлий Сезар  Эрон билан жанг қилаётган чоғи Помпей Римда қудратни ӯз қӯлига олди. Сезар ватанга қайтиб, Помпейни енгиб, ӯзини Римнинг диктатори ва императори дея эълон қилди. Сенат эса ӯз мавқеини батамом қӯлдан берди.

Шу сабабли Сезар ӯзининг императорлигини расман эълон қилиш учун сенатга кирган чоғи ҳатто айримлари дӯстлари бӯлган сенаторларнинг ханжарлари зарбидан ҳалок бӯлди.

Ххххххххххххххххххх

Бундан 163 йил олдин, яъни 1854 йилнинг 15 март куни Германиялик машҳур шифокор Эмил Адолф фон Беҳринг дунёга келди. У франсиялик замондоши Луи Пастернинг юқумли касалликлар олдини олиш  юзасидан олиб борган тадқиқотларини давом эттирди ва  бу борада улкан муваффақиятларга эришди.

Беҳринг 1901 йили медитсина соҳасида илк маротаба халқаро Нобел мукофотини олишга сазовор бӯлди.

Машҳур олим 1917 йили оламдан ӯтди.

Хххххххххххххххххх

Ҳижрий-шамсий 1285 йил исфанд ойининг 25-куни, яъни бундан 110 йил бурун Эроннинг истеъдодли шоираларидан бири Парвин Эътисомий Табриз шаҳрида маърифатли оилада дунёга келди. Отаси Юсуф Эътисомул Мулк  ӯз замонасининг машҳур адиб  ва таржимонларидан бӯлиб, хонадони Маликушшуаро Баҳор, Аллома Деҳхудо каби маърифат аҳлининг йиғилиш маскани эди.

Падари бузрукворидан форс ва араб адабиётини таълим олган Парвин Эътисомийнинг шеърий истеъдоди ёшлигидайқ  намоён бӯлди. Отасининг мамлакат ичкариси ва Чет эл сафарларида ҳамроҳлик қилиб, жуда кӯп тажрибалар ортирди.

Парвин Эътисомийдан ёдгорлик қолган шеърлар девонида шоиранинг ахлоқий ва ижтимоий мавзулардаги юксак бадиий савияли битиклари жамланган. Унинг шеърларида ирфоний, ахлоқий ва диний ақидалар ӯзаро уйғунлашиб кетган.

Истеъдодли шоира ҳижрий-шамсий 1320 йили 35 ёшида оламдан ӯтди.

 

 

Ёрлиқ