март 16, 2017 11:23 Asia/Tashkent

Меҳмон дўстлик мусулмон кишининг фазилати саналади, меҳмондўст бўлмаган одамдан яхшилик кутилмайди. Бой-камбағал деб ажратмасдан, ҳамма баравар меҳмон қилинади.

Жамиятнинг ўзаро алоқасини мустаҳкамловчи асосий омиллардан бири бу мўмин дўст биродарлар бир-бирларини зиёрат қилишлари, яъни меҳмоннавозлик. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам меҳмондорчиликка катта аҳамият берганлар. У зотдан бу ҳақда кўп ҳадислар ворид бўлган.

“Қайси бир уйида меҳмон келмаса, ўша хонадонга фаришталар ҳам кирмайди”.

Меҳмон дўстлик мусулмон кишининг фазилати саналади, меҳмондўст бўлмаган одамдан яхшилик кутилмайди. Бой-камбағал деб ажратмасдан, ҳамма баравар меҳмон қилинади. Бир уйдан меҳмонга таклиф этилса, унинг катта ўғли ёки меҳмони ҳам қўшиб чақирилади.Айтилган жойга, айниқса никоҳ зиёфатига албатта бориш матлуб. Шаръий узри бўлса, бормаса ҳам бўлади. Келган меҳмон иззат-икром билан қарши олинади.

Келган меҳмон иззат-икром билан қарши олинади. Уч кунгача ҳурматини жойига қўйиб меҳмон қилинади, бундан ортиғи садақа ўрнига ўтади. Меҳмонга таом кечиктирмай олиб келинади. Нон дастурхонга егулик миқдорда қўйилади, синдирилгани турса ортиқча ушатилмайди, чунки бу исроф ва неъматни хўрлашдир.

Мезбон лаззатли ва латиф таомни меҳмонга илинади, ўзи бундайроғини ейди. Агар таом оз бўлса ёки меҳмоннинг очлиги сезилса, ўзи камроқ еб, меҳмонга кўпроқ қолдиради. Уйда нимаики яхши таом, мева-чева ва бошқа неъматлар бўлса, аввало меҳмонга тортилади.

Чақирилмаган жойга меҳмонга борилмайди. Агар икки киши баравар таклиф этган бўлса, яқинроқ қўшниникига борилади. Икковига ҳам яқин бўлса, ошно, дўстроғиникига борилади. Мезбон (таом эгаси)нинг изнисиз чақирилмаган кишини бошлаб борилмайди. Агар бирор киши ўзича эргашиб борса, мезбон эшигига келганда ҳолат тушунтирилиб, ундан рухсат олинади.

Меҳмондорчиликда очкўзлик ва ҳирс билан таом емаслик учун уйда бироз тамадди қилиб олган маъқул. Меҳмон кутиш учун ҳаддан зиёд такаллуф (дастурхонни ортиқча безатиш) ман этилган. Мезбоннинг меҳмон ҳузурида ғазабини, жаҳли чиққанини, бирор нарсадан хафалиги ёки ташвишдалигини билдириш, бўлар-бўлмасга тажанглик қилавериши одобдан эмас.

Исломда меҳмон кутиш хайрли ва яхши амаллар турига киради. Ундан ташқари, дастурхон атрофида кўпчилик бўлиб ўтириб таомланиш ҳам Исломда тавсия этилади.

Диққат қилайлик: бизникига келувчи одам шунчаки оддий меҳмон эмас экан. “Меҳмон атойи Худо” дейилиши бежиз эмас.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Демак, сизу биз Аллоҳ таоло йўллаган меҳмонни сийлашимиз лозим. Ана шунда Аллоҳ таоло ҳузурига биз томондан борган яқинларимизни азиз меҳмон мартабасида сийлар экан. Бу нима дегани? Яъни,  яқинларимизни – вафот этган ота-оналаримиз, қариндошларимиз, дўстларимиз, қўшниларимизни... Аллоҳ таоло Ўз мағфиратига олади, деганидир. Раббимиз биз – бандаларига шундай илтифот қиляпти. Қаранг, арзимас бир ҳаракатларимиз, харажатларимиз эвазига Аллоҳ таоло қанчалар мукофот ваъда қиляпти! Таъбир жоиз бўлса, бир меҳмонни сийлаш билан биз аслида ўтган аждодларимиз, дуо талаб яқинларимиз руҳларини сийлаяпмиз экан.

Хонадонимизга кириб келган неъматларда меҳмонларнинг ҳам ризқу-насибаси бор экан. Меҳмон бизнинг насибамизга шерик бўлмайди. У ўз ризқининг эгаси. Ундан қизғансак, оғринсак, Яратганнинг қаҳрини келтириб қўйишимиз мумкин. Яратган Раббимиз неъматларни қандай берган бўлса, шундай қайтариб олиб қўйиши мумкин.

Меҳмон ҳузурида мезбон қанчалик бурчли бўлса, меҳмон ҳам мезбон хонадонига нисбатан бурчлидир, унинг молига, аҳли аёлига ёки оиланинг бошқа аъзоларига ёмон назар билан қарамаслиги шартдир.