Ҳаётий муаммолар калиди
Гўзалликни ҳеч нарса билан қиёслаб, ҳеч бир нарса билан беркитиб бўлмайди. Ташқи гўзалликни беркитиш мумкиндир, аммо ички гўзаллик, қалбнинг гўзаллиги ҳамиша намоён бўлиб бораверади.
Инсон табиатан ҳамиша гӯзалликка интилган зотдир. Шунинг учун ҳам зоҳирий кӯринишда ва ҳам ботиний ҳолатнинг чиройли бӯлишига таважжуҳ кӯрсатади.
Гўзалликни ҳеч нарса билан қиёслаб, ҳеч бир нарса билан беркитиб бўлмайди. Ташқи гўзалликни беркитиш мумкиндир, аммо ички гўзаллик, қалбнинг гўзаллиги ҳамиша намоён бўлиб бораверади.
Гӯзаллик фақат ташқи эмас, балки ички бӯлади. Ички гӯзаллик, инсонни ички дунёсидан боғлиқ булади. Яхши тарбия кӯриш, яхши китобларни ӯқиш, яхши ва соғлом фикр юиритиш ички гӯзалликни шакллантиради.
Баъзиларнинг айтишича, гўзал хулқ – одамларга яқин бўлиш ва уларда содир бўладиган ёмонликлардан четда туриш экан.
Инсон гўзал ахлоқли бўлса, ишлари юришади, инсонлар билан муомала ва муносабати яхши йўлга қўйилади. Бошқаларга ҳам фойдаси етади. Бошқаларнинг бахтга етишига сабаб бўлади. Ёмон хулқли инсон эса бошқаларнинг хафагарчиликларига, жамоат тартибининг бузилишига сабаб бўлади.
Мусулмон киши гӯзалликдан ташқари усти-боши ва кийимига ҳам таважжуҳ қилиши лозим.
Кийим одам танасини яширувчи, уни иссиқдан, совуқдан сақловчи нарса”, деб жавоб берамиз. Шу билан, асосийси, кийимнинг ташқи кўриниш сифатида инсон характерини очиб берувчи восита эканлигини унутиб қўямиз.
Мутахассислар бу борада, яъни кийим кийишда уч нарсани жудаям муҳим деб биладилар: ёш, ташқи кўриниш ва характер. Ҳар биримиз ёшимиз, ташқи кўринишимиз, ижтимоий ҳаётдаги ўрнимиз, вазифаларимиздан келиб чиққан ҳолда кийим танламоғимиз зарур. Акс ҳолда, кийиниш меъёрлари бузилиши мумкин.
Кийим олишда ҳаддан ошмаслик, одамлардан ажралиб туриш учун ўта қиммат либосни харид қилмаслик лозим.
Демак, мусулмон киши одамларга кибру ҳаво қилиш, ўзини улардан юқори тутиш ёхуд шуҳрат қозониш учун кийинмаслиги лозим. Чунки, бу нарса уни кибру ҳавога берилиб, ўзидан мамнун бўлишга етаклайди. Бу эса маънавий иллатлар сирасига кирувчи зарарли хислатлардан биридир.
Шариатда аёл либоси ҳамда зийнатларини муҳофаза қилиб чегаралашдан мақсад ҳар қандай бузуқлик ва ҳаёсизликка олиб борувчи омил ҳисобланмиш аёл гўзаллигини кўз-кўз қилинишининг олдини олишдир. Бу соҳада Ислом қонунлари ҳар қандай ҳолатда ҳам аёл эркини асло чекламайди, аксинча уни хорлик ва разиллик ботқоғига ботиб қолишдан муҳофаза қилади. Шу билан бирга Ислом аёлни бегона номаҳрамларнинг назаридан сақлайди.
Қадрли тингловчилар! Сиз “Ҳаётий мауммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Инсоннинг устида яъни либосида Аллоҳ неъматининг асари кўриниб туриши. Агар кимгадир Аллоҳ кенгчилик ва давлат ато этган бўлса, у инсон ўзининг имконияти ва мақомига мос равишда яхши кийимлардан кийиши, ташқи кўринига эътибор бериши, покиза ва ораста кийиниши мақсадга мувофиқдир.
Зеро, Аллоҳ таоло бирон кимсага неъмат ато этган бўлса, ўша инсонда мазкур неъматнинг асари ва аломати кўриниб туришини яхши кўради.
Ислом динида аёлга бўлган ҳурмат ва эътибор ҳар бир мусулмон ҳаёти учун таъсири жуда катта бўлиб, уни асраш ва эъзозлаш жуда муҳим саналади.
Баъзи аёлларнинг очиқ-сочиқ юриши оқибатида ўзларига бўлган эътиборни тортиш ва атрофдагиларда тийиқсиз ҳис-эҳтирос уйғотишига сабаб бўлмоқда ва бу салбий оқибатлар олиб келаяпти.
Муқаддас динимизда муслима аёл фақат ўз оиласи учун зийнатланиши мумкин. Бу нафақат соғлом оила ва тинч-тотув ҳаёт асоси бўлиб хизмат қилади, балки, эркакларнинг саломатлиги учун ҳам ниҳоятда зарурдир.