март 18, 2017 18:58 Asia/Tashkent

 Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар. Мен,  Адиба Қодирий "Масжид- ишқ  ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

       

Азизлар,  ӯтган дастуримизда айтганимиздек агарчи масжиднинг асосий фаъолиятларидан бири тоат-ибодат қилиш ҳисобланса ҳам,  аммо сиёсий, маданий,  таълим-тарбия,  ҳарбий ва қазоват қилиш заминаларида ҳам диққат -эътиборга сазовор бӯлган фаъолияти ҳам бор ва ӯзига жалб этадиган томони шундан иборатким,  бу фаъолиятларнинг асоси ва маркази  масжиднинг пешвоси ва имомати ҳисобланади.

Ҳамда Марокко шаҳрида жойлашган "Ҳассон жоме масжиди " ҳақида сӯҳбатлашган эдик. Бугун ҳам Ҳассон жоме  масжиди ва Ҳасан сони масжиди ҳақида сўҳбатимизни давом этамиз. Биз билан бирга бўлинг!

Ҳассон жомеъ масжиди Ироқда жойлашган Сомиро масжидидан сӯнг ислом дунёсида энг ката масжид ҳисобланади. Мазкур масжиднинг минораси Африка мамлакатларининг  аксарияти орасида энг катта минора саналади. Турли замон ва даврларда бу масжиднинг қурилиши охирга етмагани ва унинг кӯп қисмлари ӯртадан йӯқ бӯлишига қарамасдан шарқий ҳунармандчилик ҳамда Андалусия ҳунармандчилиги ва жозибали катибаларнинг мажмўаси саналади.

Ҳассон масжиди намозхонасининг масоҳати 1932 метрдан ортиқдир. Бу намозхона Т шаклида қурилгандир. Бошқа масжидларга қараганда бу масжид бир неча майдонларга эгадир. Унинг катта майдони кӯп устунларга эга бӯлиб, ёнидаги икки майдонлар билан бирга минора яқинида ва ӯртасида  жойлашган. Ҳассон масжидининг томи бузилган ва устунлари мармардан чиройли тарзда  безатилган.  Бу масжид 400 атрофида устунлар ва 16 эшикларга эгадир. 

Масжиднинг шимолий қисмида тошдан ясалган минора кўринади. Бу миноранинг баландлиги 40 метр бўлиб охирга етганидан сўнг унинг баландлиги 70 метрга етарди. Меъморий жиҳатдан унинг энг муҳим  афзаллиги шундан иборатким, бу минора фил суяги ва мармар каби жуда қаттиқ тошлардан ясалган.

Марокашнинг бошқа масжидлардан бири Ҳасан сони масжиди ҳисобланади.

Мазкур масжиднинг қурилиш ишлари 1980 йилда Касабланка қирғоқларида бошланди ва 1993 йилда охирга етди. Бу масжид 200 минг метр квадрат кенглиги билан Масжидул Ҳаром ва Масжидун Набийдан кейин дунёнинг энг катта масжидларидан бири ҳисобланади. Бу масжиднинг айрим бинолари Касабланканинг соҳиллари сувнинг устида қарор олган. Ҳасан сони диворлари бетон ва мармардан қурилиб ичкариси гажкорлик  қилинган. Сизларга маълумки  гажкорлик ҳунари меъморчилик ҳунарларига боғлиқдирким ҳар бир давр ва замонларда ўзининг махсус шакл ва усулларига эга бӯлган.

Ҳасан сони масжиди Атлантика денгизи ёнида жойлашган ва 25 минг нафар намозхонларга эгадир. Масжид замонавий тажҳизотлар билан безатилган, жумладан автоматик эшиклари  ва лазер нурлари  Каъбадан 30 км масофада кечаларида қиблани ӯз нурлари билан кӯрсатади. Унинг ёнида Қуръон мадрасаси ҳам қарор олганким у ерда Қуръонни урганадиган талабалар таълим олишади.
Ҳасани сони масжиди Марокконинг уша давр подшоси иккинчи Ҳасан туғилишинингг 60 йиллиги муносабатига бағишлаб  бино этган. Аммо бу масжид кӯпроқ сублиматсия жиҳати билан машҳур бӯлган ва Касабланканинг  туризм маҳаллига айланган. Шундай нақл борки бу масжиднинг қурилиши олти йил давомида 2500 тажрибали меъморлар ва ишчилар иштирокида қурилган. Бу масжиднинг қурилишига  400 дан 700 миллионгача доллар сарфланган.

                   

 

Ёрлиқ