март 19, 2017 12:39 Asia/Tashkent

Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил исфанд ойининг 30-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил жамоди уc- cоний ойининг 21-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 20-март.

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хазматингиздаман.

Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил  исфанд    ойининг 30-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил жамоди уc- cоний     ойининг 21-си ва милодий ҳисоб билан 2017  йил 20-март.

Бундан 1054 йил олдин, ҳижрий- қамарий 384 йилнинг 21-жамоди ус-сонида етук  мусулмон адиби,  шоири ва тарихчиси Муҳсин бин Али Танухий оламдан ўтган. У шеър ва адабиёт соҳасида  катта истеъдодга эга эди ва ўзидан кўплаб шеърлар бизга мерос қолдирган. Танухий қисқа муддатда илмий ва диний билимларни касб этган ва кейинчалик қозилик  фаолияти билан шуғулланган. Унинг “Алфараж баъд ашшаддат” номли китобида ўша даврдаги тарихий ва ижтимоий воқеалар тасвирланган. “Алмасожид” китобида у ахлоқий мавзулардаги  ҳикоятларни ёзган.

Бугунги кундан  290 йил олдин, яъни милодий 1727 йилнинг 20-март кунида Англиянинг машҳур астрономи ва математиги ҳамда  классик механиканинг асосчиси Исаак Ньютон вафот этган.

Ньютон 1642 йилнинг 25 декабрида  Англиянинг Линколншир шаҳрида фермер оиласида туғилди. У Кембриж университетининг математика факультетига ўқишга кирди ва уни 1665-йилда тамомлади. Ўша йили ўлат эпидемияси касаллиги кенг тарқала бошлади ва бу касаллик Кембриж шаҳригаям етиб келди, натижада университет ёпилди. Кейинчалик Ньютон ўз шаҳри Линколнширга қайтди. 1668 йилда Ньютонга магистр унвони берилди ва шундан сўнг у Кембридж университетида физика-математика кафедрасига бошчилик қила бошлади. 1672 йилда у Лондон Қироллик жамиятининг аъзоси қилиб сайланди, 1703 йилгача эса унинг президенти бўлди. Исаак Ньютоннинг илм- фанга, хусусан математика, физика фанига қошган ҳиссаси бениҳоят улкандир.

Бундан 61 йил муқаддам, яъни милодий 1956 йилнинг 20-мартида Африка мамлакатларининг бири бўлган Тунис юрти мустақил бўлади ва ушбу кун мазкур ўлкада миллий ва истиқлол куни эълон қилинган. Тунис Шимолий Африканинг энг кичик ўлкаси бўлиб, Ливия ва  Алжазоир мамлакатларининг  ўртасида жойлашган. Унинг шимолий ва шарқий қисмини Ўрта Ер денгизи иҳота этган.Туниснинг масоҳати 610163 квадрат километрни  ва аҳолиси эса қарийб 10 миллион нафарни ташкил этади. Аҳолининг 99 фоизини мусулмонлар ташкил этишади. Мамлакатда расмий тил араб тили бўлиб,  унинг  пойтахти Ўрта Ер денгизи ёнида жойлашган Тунис кўрфазининг Тунис бандаргоҳидир. Тунис қадимий тарихга эгадир ва дунёнинг қадимий тамаддунларидан бири мавжуд бўлган юртлардан ҳисобланади.Узоқ асрлар давомида ушбу юрт  исломий империяларнинг бир бўлаги бўлган. 16 асрда Тунис усмонийлар империясининг ҳукмронлиги остида бўлади. Аммо бир нав ички худмухторликка эга эди. 19 асрда ушбу юртга европаликларнинг дахолатлари бошланади ва ушбу аср охирида Тунис Франциянинг мустамлакасига айланади. Иккинчи Жаҳон урушидан кейин мустамлакачиликка қарши халқнинг қуролли курашларидан сўнг Тунис 1956 йилнинг 20-мартида мустақилликка эришади.  

    Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиршнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.