март 20, 2017 13:34 Asia/Tashkent

Бугун сешанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил фарвардин ойининг биринчиси, Ҳижрий қамарий 1438 йил жумодиус сони ойининг 22-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил март ойининг 21- кунидир.

Азиз тингловчилар, бугун ҳижрий-шамсий тақвим бӯйича янги йил, яъни 1396 йилнинг илк кунидир. Бугун қадимий Эрон тупроғи, шунингдек, дунёнинг бир қатор мамлакатларида  навруз байрами нишонланади. Барча тингловчиларимизни яшариш, янгиланиш, поклик ва тароват байрами наврузи олам билан самимий қутлаб, тарихнинг ӯчмас саҳифаси дастурининг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Миллоддан аввалги 173 йилнинг 21 март куни , яъни бундан 2190 йил бурун Эроннинг “Маҳистон” деб аталувчи биринчи парламенти таъсис этилди.

Ашконийлар подшоси Меҳрдод биринчининг замонида шаклланган бу парламентнинг аъзолари шоҳзодалар ва юртнинг улуғлари эди. Парламентнинг вазифалари шоҳни сайлаш,    оғир касал ёхуд жинни бӯлганда, ишга ярамай қолаган чоғи, ёхуд юртга хиёнат қилган пайти шоҳни вазифасидан бӯшатиш ҳамда жанг эълон қилиш ва сулҳ ташаббуси билан чиқишдан иборат эди.

Ххххххххххххххххххххххххх

Бундан 92 йил муқаддам, ҳижрий-шамсий 1304 йил фарвардин ойининг биринчи куни Эрон парламентининг қарорига мувофиқ мамлакатда расмий мактублар санаси ҳижрий-шамсий йил ҳисоби билан юритила бошланди.

Шундай қилиб, Эроннинг расмий тақвими ҳижрий-қамарийдан ҳижрий-шамсийга ӯзгартирилди. Бу тақвимларнинг иккиси ҳам Расули акрам (с)нинг  Макка шаҳридан Мадинага қилган ҳижратлари санаси, яъни милодий 622-йилдан бошланади.

Бу тақвимларнинг фарқи шундаки, қамарий йил ойнинг ер атрофида 12 марта айланишидан ҳосил бӯлади. Шамсий йил эса ернинг қуёш атрофида бир маротаба айланишидан ҳосил бӯлади.

Ҳижрий-шамсий йил 365 кундан иборат. Ҳижрий-қамарий йил эса ундан 11 кун кам, яъни 354 кунни ташкил этади.

Ххххххххххххххххххххххххххх

21 март халқаро шеър кунидир.

ЮНЕСКО миллий комиссияси 1999 йил ӯзининг умумий конференсиясида 21 март кунини халқаро шеър куни дея элон қилди. Бундан кӯзланган мақсад шеър орқали тилларнинг хилма-хиллиги, шунингдек муомаладан чиқиш хавфи таҳдид этаётган тилларни  ҳимоя қилишдир.

ЮНЕСКО тадқиқотларига кӯра гарчи шеър турлари ҳамда шоирлар сони ошган бӯлсада, аммо ОАВ ва таълим тизимида миллий маданият ва санъатни баён этишнинг бу мислсиз воситаси ҳали ҳам ӯзига арзирли мақомни касб этмаган. Ваҳоланки, бугунги дунё гӯзалликка жуда-жуда эҳтиёж сезади. Шеър эса бу эҳтиёжларни қондириш жараёнида муҳим рол ӯйнайди.