март 25, 2017 15:13 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.  Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар. Мен,  Адиба Қодирий "Исломий яшаш тарзи" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда тинчлик ва осойишталикни ижод этиш ва стрессни камайишида намознинг фойдалари ва мавқеи ҳақида сӯҳбатлашган эдик. Бугун ҳам сиз билан бу мавзўни давом этамиз. Биз билан бирга бӯлинг!
Тадқиқотларнинг натижаси шуни кӯрсатадиким турли динлар ӯртасида осойишталик мусулмонларнинг орасида кенг ривож -равнақ топган ва бу руҳий осойишталикда намоз фавқулодда рол ӯйнайди.

Шу сабабдан изтиробга мубтало бӯлган касалликни даволаш жиҳатида фаъолият олиб борадиган айрим мутахассислар замонавий дори -дармон билан даволашга қӯшимча жисмоний ҳаракатлар ва унинг осойишталигини таъминлашни ӯргатиш каби йӯл -йӯриқлардан ҳам фойдаланишади.
Голландиялик тадқиқотчилар яқинда мусулмонларнинг намозида бажо келтирадиган ҳаракатлар билан комилан тӯғри келадиган ҳаракатларни жисмоний тарбия бериш марказларида ижро этишни тарғиб -ташвиқ этишди.

Бу мамлакат спортчиларнинг мураббийлари бу ҳаракатлар инсон организмининг соғлиғи учун жуда фойдали деб фикр билдиришади. Голландия умумий спорт марказларида тасвирларни намойишга қӯйиш билан халқдан шеър уқиш ёки таскин берадиган сӯзларни такрорлаш билан бирга ҳар куни ун дақиқадан уч маротаба тасвирларда кӯрсатадиган ҳаракатларнинг ижро этишларини сӯрашади. Бу ҳаракатлар мусулмонларга намоз иқомасини бажо келтиришда Парвардигор вожиб этиб қӯйган уша ҳаракатдир ва буни ижро этиш эса инсоннинг руҳи ва жисмининг саломатлигига таъсир етказадиган муҳим маҳорат ҳисобланади.

 

Тиббиёт илмлар университети илмий ҳайатнинг аъзоси Ҳужжат -ул Ислом Аббос Али Вошиён шундай айтади:  Бизнинг нуқтаи назаримизда намоз ибодатини бажо келтиришда жисмоний жиҳатлар инобатга олинмасада,  аммо  европалик тадқиқотчилар ӯзларининг илмий тадқиқотларида шундай хулосага келишганким намоз жисмоний ва физиологик катта таъсирларга эга бӯлиши мумкин.
Инсон ӯз бошини саждага қӯйиши орқали миясига қон кӯпроқ етиб боради ва мия ҳужайралари яхши озиқланади. Ҳатто танадаги турғун электр заряди сажда қилинганда ерлатилган бӯлади. Шу тариқа вужуд янгиланиб олади.

Масалан қўлни таҳрима такбирига кўтариш, рукуъ, сажда, жалса (ўтириш), қиём (тик туриш), салом ва бундан бошқа амаллардаги ҳаракатлардир. Ушбу ҳаракатлар, одамларга табиблар тавсия қиладиган, хусусан беморларга тавсия этадиган кўплаб спорт машқларига ўхшайди. У машқлар жисм ва ақл учун фойдали бўлиб, инсон ўзини тиклаш ва керакли энергияни олиш учун ҳар турлик амал ва ҳаракатларга эҳтиёжи бўлади. Худди шу намоздаги ҳаракат, ўзини сақлаш ва муолажа қилишдаги асосий воситадир. Инсон шу каби фойдаларга намозни қолдирмасдан бардавом адо этсагина эришади.

Демак намоздаги ҳаракатлар ёрдамида инсон жисмидаги асаб касалликлари ва чарчоқни бартараф қилиш, касалликларга қарши иммунитетни ошириш, бўғинларни яллиғланиши, бўғинлар эгилувчанлигини зиёда бўлиши, бўғин ва мушаклардаги таранглашувни бартараф бўлиши, пайни мустаҳкамлиги ва зеҳндаги лаёқатни қўлга киритишда ёрдам беради. Ҳамда қувват ва фаолиятни оширади. Жисмоний айбларни ислоҳ қилиш, фикрни жамлаш, зеҳнни ошириш, иродани яхши томонга ўзгартириш, шижоат ва журъатни қўлга киритиш, хулқий сифатлар, яъни тартиб, ўзаро ёрдам, ростгўйлик ва ихлосни оширишда ҳам ёрдамчи бўлади.

 Ӯ таъкидлайдиким,  ягона Аллоҳ билан муножот қилиш ва унга тоат -ибодатни адо этиш,  инсон эга бӯлган изтироб ва ҳаяжон мизонининг минимал даражага етиши ва ёлғизликни ҳис этмаслигига кумак беради.Намозхон шахс рукӯъ этиш пайтида У Зотдан бошқа буюк зот йӯқлигига тушуниб етади.Бас шунинг учун ҳурмат ва эҳтиром ила унга тоат -ибодат қилади.
Шунинг учун,  комил инсонлар ҳисобланмиш воломақом пайғамбарлар ва имомлар намозни ҳеч қачон тарк этишмаган ва намозни ӯзларининг меърожи ва юксалишларининг воситаси деб билишган.