Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил фарвардин ойининг 5-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил жамодиюс-соний ойининг 26-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил март ойининг 25-чи кунидир.
Бугун шанба
Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил фарвардин ойининг 5-чиси
Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил жамодиюс-соний ойининг 26-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил март ойининг 25-чи кунидир.
Бундан 765 йил илгари ҳижрий-шамсий 631 йил фарвардин ойининг 5-чи кунида:
Ҳиндустоннинг форс тилида ижод этувчи машҳур шоири Амир Хусрав Деҳлавий Ҳиндустоннинг шимол-ғарбида жойлашган шаҳарларидан бири Патёлида таваллуд топди. У ёшлик чоғидан бошлаб шеър ёзишда катта маҳоратга эга бўлишини намойиш этди. Амир Хусрав Деҳлавий Деҳлининг маъруф орифи Низомиддин Авлиёнинг муридларидан эди ва унга катта ихлосманд эди. Амир Хусрав Деҳлавий Ҳиндустон ва Эрон адабиёти ҳамда мусиқасига эга бўлишига қўшимча, араб ва турк тилларини ҳам яхши ўзлаштириб олган эди. Унинг катта ва кенг маълумотга эга бўлиши форс тили ва адабиёти соҳасида энг кўп ижод этган шиорлар қаторида жой олишига сабаб бўлди. Амир Хусрав Деҳлавий ўзидан кўп асарлар мерос қолдирганки, уларнинг ўртасидан саккизта маснавий ва бешта шеър дафтарига ишора этиш мумкин. Амир Хусрав Деҳлавийнинг бошқа асарларидан "Мифтоҳул-Футуҳ", "Матлаул-Анвор", "Нўҳ Сипеҳр" ва "Оинаи Искандари" асарларини тилга олиш мумкин.
Бундан 60 йил олдин милодий 1957 йил март ойининг 25 чисида:
Европа иқтисодий жамияти ёки Европа муштарак бозорини таъсис этиш шартномаси Италиянинг пойтахти Римда Европа мамлакатларининг турли намояндалари иштирокида имзоланди. Бу жамиятни ташкил этишдан мақсад божхона тарифларига барҳам бериш учун аъзо мамлакатлар ўртасида бошхона иттифоқини ижод этиш эдиким, бу божхонани ташкил этилишидан сўнг товар айирмабоши, ишчи куч, сармоя киритиш ва хизмат кўрсатишлар эркин тарзда аъзо мамлакатлар ўртасида ижро этилади. Европа иқтисодий жамият милодий 1992 йилда Европа Иттифоқи ташкил этилишининг муқаддимаси эди.
Бундан 42 йил муқаддам милодий 1975 йил март ойнинг 25-чисида:
Саъудия Арабистоннинг вақтинчалик подшоси ўз жияни Файсал Бин Соид Бин Абдулазиз қўли билан қатл этилди. Файсал Бин Соид ўз нафақасининг кам бўлганига қарши эътироз билдирди. Агарчи Ол Саъуд хонадонида ихтилофлар ҳамиша бор бўлсада, аммо Малик Файсалнинг террор қилиниши бундай ихтилофлар натижасида саъудиялик подшосининг биринчи қатл этилиши эди. Малик Файсалнинг қотили уша йилнинг 18-чи июн ойида халқ оммаси олдида қатл этилди. Малик Файсалдан сўнг Абдулазизнинг Холид номли бошқа уғли Саъудия Арабистоннинг подшоси бўлди.