март 28, 2017 12:52 Asia/Tashkent

Мусулмонларнинг ақида бирлигига ва диний бирлашишига асосланган бу диний биродарлик, ҳатто туғма биродарликдан ҳам кучлироқ бўлади. Бир мақсадга эга бўлган икки инсон ўртасида эътиқодий ва ғоявий бирлик мавжуд бўлса, улар туғма ака-укадан ҳам бир-бирларига яқинроқ бўлгайлар. Чунки, энг юксак савияли боғлиқлик, юраклар ва қалбларнинг боғлиқлигидир.

Исломий ҳуқуқлар тизими на фақат шахсий ва ижтимоий жанбаларда, балки оила муҳитидаги муносабатларда ҳам катта таъсир етказади. Оила муҳим ижтимоий бир тизим бӯлиб, унинг асосини ота-оналар ташкил этишади.

Азиз тингловчилар! Ӯтган дастурларимизда такидлаганимиздек исломий ҳуқуқ тизими ижтимоий муносабатлар доирасида икки киши орасидаги муносабатларга таважжуҳ қилиб, уларнинг робиталари ҳуқуқ-бурчларини аниқ бир қонун-қоида асосида шакллантирган.

  Ислом дини шундай мукаммал бир динки инсонлар орасидаги муносабатларга махсус аҳамият берган. Шунингдек ислом дини нуқтаи назардан одамлар бир-бирлари тӯғрисида ҳақ-ҳуқуқ ва вазифалари ҳам бӯлиб, унга қараб амал қилишга тӯғри келади.

Мусулмонларнинг ақида бирлигига ва диний бирлашишига асосланган бу диний биродарлик, ҳатто туғма биродарликдан ҳам кучлироқ бўлади. Бир мақсадга эга бўлган икки инсон ўртасида эътиқодий ва ғоявий бирлик мавжуд бўлса, улар туғма ака-укадан ҳам бир-бирларига яқинроқ бўлгайлар. Чунки, энг юксак савияли боғлиқлик, юраклар ва қалбларнинг боғлиқлигидир.

Халқаро ислом жамиятида ва турли тоифадаги инсонлар орасида ҳукм суриши зарур бўлган дастлабки бирдамлик, ўзаро ҳамкорлик ва бир-бирларига эҳтиром қилмоқлик – ушбу улкан ва теран тафаккур ва ғоядан келиб чиқади.

Ислом ушбу восита орқали барча шахсларнинг боғлиқлигини ва бирдамлигини таъмин этиб, иxтилоф ва келишмовчиликларнинг занжирини узиб, бирдамлик ва якдиллик асосларини мустаҳкамлаш учун иймон аҳли бўлган барча мусулмонларни бир-бирларига нисбатан биродар деб, атаган.

Шунингдек ислом динида ота-оналарнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва уларга нисбатан муносабатлар аниқ баён этилган.

Бизларни дунёга келтириб, авайлаб ўстирган, нимани хоҳласак, муҳайё қилган, бизларга одоб-ахлоқни ва касб-ҳунарни ўргатган, илм берган, ҳаётга йўллаган, уйлаб-жойлаган, одамлар қаторига қўшган, умрлари ниҳоясигача ардоқлаб ўтган ота-онани ҳурматлаш, уларга яхшилик қилиш, меҳрибонлик кўрсатиш ҳар бир инсоннинг энг шарафли бурчи саналади.

Бу Аллоҳ томонидан барча инсонларга буюрилган, Унинг пайғамбари томонидан кўп бора тавсия қилинган гўзал инсоний фазилатдир. Қуръони каримнинг бир неча сураларида ота-онага яхшилик қилиш, уларга эҳтиром кўрсатиш, эҳтиёжларини қондириш фарзанд зиммасидаги энг муҳим бурчлардан экани таъкидланган ҳамда бу нарса худди намоз каби ибодат даражасига кўтарилган.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Бу борада Қуръони карим Исро муборак сураси 23-24 ояти карималарида ӯқиймиз:

“Раббингиз Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй инсон), агар улардан бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етишса, уларга “уф!” дема ва уларни жеркима! Уларга доимо ёқимли сўз айт! Уларга меҳрибонлик билан хорлик қанотини паст тут ва (дуода) айт: “Эй Раббим, мени гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қил!”.

Демак, ота-онанинг ҳурматини жойига қўйиш, улар олдида ҳамиша ўзини ҳоксор,уларга ёқимли гапларни сўзлаш, уларнинг ҳаққига дуолар қилиб туриш фарзанднинг энг муҳим бурчларидандир.

Ҳақиқатда, бизни кичиклигимизда тарбиялаб, парваришлаб вояга етказган оналаримизни ҳар қанча эъзозласак ҳам, оз. Айниқса,  ота-онанинг ёши улғайиб, заифлашиб қолганда фарзанд уларга ҳар томонлама жуда эътибор қилмоғи лозим. Хусусан, муомала жараёнида ҳам ёш бола каби табиати нозик бўлиб қолган ота-онанинг кўнглига озор бериб қўйишдан эҳтиёт бўлмоқ даркор.

Доим уларнинг хизматларига тайёр бўлиб, ҳар қандай шаръий истакларини рўёбга чиқаришга ҳаракат қилмоқ лозим. Бу борада ҳам салафи солиҳларимизнинг тутган йўлларига назар солсак, ҳайратланарли ҳолатларга гувоҳ бўламиз.