Тарихнинг ӯчмас кунлари
-
Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун сешанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил фарвардин ойининг саккизинчиси, Ҳижрий қамарий 1438 йил жумодиус сони ойининг 29-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил март ойининг 28- кунидир.
Бундан 149 йил муқаддам, 1868 йилнинг 28 март куни машҳур рус ёзувчиси Алексей Максимович Пешков, яъни Максим Горкий дунёга келди. Беш ёшида отаси оламдан ӯтди. Шу сабабли болалигидан нон топиш илинжида оғир ишларни бажаришга мажбур бӯлди.
Максим Горкий Тбилиси шаҳридаги темир йӯлда ишлаган пайти илк ҳикояси маҳаллий газетада чоп бӯлди. Икки йилдан сӯнг чоп этилган китоби унга шуҳрат келтирди. Унинг асарларида рус халқининг ғуссали ҳаёти ачиниш билан тилга олинган.
Рус ишчиларининг ӯша пайтдаги подшолик режимига қарши кураши тасвирланган "Она" романи экранлаштирилиб, турли тилларга таржима қилинди ва ёзувчини дунёнинг машҳур адибларидан бирига айлантирди.
"Болалик", "Менинг университетларим" каби асарлар ҳам унинг қаламига мансуб.
Максим Горкий 1936 йили вафот этди.
Ххххххххххххххххххх
Ҳижрий-қамарий жумодиуссоний ойининг 29-куни, яъни бундай 131 йил бурун Мирзо Малкамхон томонидан "Қонун" рузномаси нашр қилинди. Бу рузноманинг нашр қилиниши ӯша пайтда Эронда ислоҳотлар ӯтказиш учун муҳим туртки бӯлди. Рӯзноманинг ӯқувчилари сонини кӯпайтириш учун муассис уни бепул тарқатарди.
Мустабид ҳукуматни танқид қилиш, қонун адолатини ӯрнатиш, одамларни бирлашиш ва жипслашишга чақириш, миллий мақсадларни амалга оширишда руҳонийларни жалб қилиш ҳамда хотин-қизларнинг ижтимоий ҳуқуқларига эътибор қаратиш "Қонун" рузномасининг асосий мавзулари эди.
Ххххххххххххххххххххх
Бундан 76 йил бурун, 1941 йилнинг 28 март куни инглиз ёзувчиси Виржиния Вулф ӯз жонига қасд қилиш оқибатида ҳалок бӯлди.
У 1882 йили туғилди. Ёшлигидан ёзувчи ва адабиётшунос бӯлган отасининг улкан кутубхонасидан фойдаланди.
Вулф бадиий ижодни эрта бошлади ва "Хонум Деловей", "Тӯлқин", "Денгиз маёғи сари"каби асарларни ёзди. Аммо руҳий хасталик унинг ижод қилишига тӯсқинлик қиларди.
Виржиния Вулф охир-оқибат руҳий хасталик сабабли ӯз жонига қасд қилди.