Исломий инсон ҳуқуқлари 73
Ота-онани ҳурматлаш, эъзозлаш масаласида ҳеч бир тузум ёки тарбия воситаси Исломга тенг ҳам, яқин ҳам кела олмайди. Ота-онанинг ҳурмати, фарзанд устидаги ҳаққи тўғрисидаги оятлар ва ҳадислар бу борада дунё тарихида мисли кўрилмаган олиймақом нарсалар экани маълум ва машҳурдир.
Азиз тингловчилар! Ӯтган дастуримизда такидлаганимиздек исломий ттаълимотларда ота-онанинг фарзанд олдидаги ҳақ-ҳуқуқлари аниқ баён этилган бӯлиб, ҳатто улар оламдан кӯз юмганидан кейин ҳам фарзанд томонидан ато этилиши лозим бӯлган ҳуқуқлари собит қолади.
Исломий тизими ота-оналарнинг ҳақ-ҳуқуқларига махсусу таважжуҳ қилган бӯлиб, б ҳақлар уларнинг ҳаёт бӯлганлари ва ҳатто оламдан кӯз юмганларидан кейин ҳам давом эттираверади.
Ота-онани ҳурматлаш, эъзозлаш масаласида ҳеч бир тузум ёки тарбия воситаси Исломга тенг ҳам, яқин ҳам кела олмайди. Ота-онанинг ҳурмати, фарзанд устидаги ҳаққи тўғрисидаги оятлар ва ҳадислар бу борада дунё тарихида мисли кўрилмаган олиймақом нарсалар экани маълум ва машҳурдир.
Бизларни дунёга келтириб, авайлаб ўстирган, нимани хоҳласак, муҳайё қилган, бизларга одоб-ахлоқни ва касб-ҳунарни ўргатган, илм берган, ҳаётга йўллаган, уйлаб-жойлаган, одамлар қаторига қўшган, умрлари ниҳоясигача ардоқлаб ўтган ота-онани ҳурматлаш, уларга яхшилик қилиш, меҳрибонлик кўрсатиш ҳар бир инсоннинг энг шарафли бурчи саналади.
Ислом дини ота – онага яхшилик қилишни Оллоҳ таолога ибодат қилишдан кейинги ўринга кўйган хамда бутун мусулмон умматига ота онага яхшилик қилишга уларга харгиз «уф» демасликка ота она олдида овозини кўтармасликка ва маъсиятдан бошқа хар қайси ўринда уларга итоат этишга буюрган.
Ота-онанинг иззат-ҳурматларини бажо келтириш, қариганда уларнинг нафақаларини таъминлаш ҳам қиз ва ӯғил бӯлишларидан қатъий назар фарзанд зиммасидадир.
Қарилик ота-онанинг ёшлик, бақувват чоғлари уларга нисбатан эътиборсизлик ва назар писандсизлик билан қараладиган пайт эмас. У чоғда уларга нисбатан уфф дейиладиган, улардан зерикиб, уларга аччиқланадиган пайт эмас. Чунки улар иккиси ҳам ёшлик, қувватли чоғларида ўзлари ҳаёт қийинчиликларига қарши тура олишарди. Балки унинг акси ўлароқ ота-оналар айни қувватли пайтида фарзандалар уларга яқин бўлиб, уларнинг ризосига ва улар сабабидан хайриятларга эришиб қолишни истайдилар.
Лекин қарилик ҳоли у – ҳожатмандалик, заифлик, боқувчига муҳтожлик ҳолидир. Илгари ўзи берувчи бўлган бўлса, энди олувчига айланган, илгари ўзи боқувчи бўлган бўлса, энди бировнинг парваришида яшайдиган кишига айланган чоғдир.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Дарҳақиқат, ёши улуғларни ҳурмат қилиш борасида биринчи ўринда ота-она туради. Ота-она хизматини қилиш фақат моддийлик ва жисмонийлик билан чекланиб қолмай, балки фарзанд зиммаси маънавий хизматлар ҳам мавжуд бўлиб, уларга ширин сўзларни сўзламоғи, уларга нисбатан овозни қаттиқ қилиш у ёқда турсин, ҳатто “уф” деган сўзни ҳам айтмаслиги ҳамда уларнинг ҳаққига чиройли дуолар қилмоғи мана шулар жумласидан ҳисобланади.
Ислом дини ёши улуғларни эъзозлаб, қарияларни, кексаларни хизматларини қилишга, ҳурмат иҳтиром қилишга, ва уларни ҳузурларида адаб сақлашга буюради.
Бу даражада ота-онага яхшилик қилишга буюришлик ислом динининг нақадар олий экани, Аллоҳ таолонинг ота-онага нақадар раҳмати кенг эканига далолатдир.
Инсон йиллар ўтиб кексайган сари қуввати кетиб, унинг жисми заифлашиб боради. Аммо ҳаёт синовларида тобланган, бошидан яхши ва оғир кунларни кўп ўтказган кекса ёшдаги кишиларнинг борлиги барчамизга Аллоҳнинг берган улуғ неъматидир.
Демак, ота-онанинг ҳурматини жойига қўйиш, улар олдида ҳамиша ўзини ҳоксор,уларга ёқимли гапларни сўзлаш, уларнинг ҳаққига дуолар қилиб туриш фарзанднинг энг муҳим бурчларидандир.