Нур томон йўл-694
694-қисм."Қасас" муборак сураси,43-46ояти карималар
Суҳбатимиз ибтидосида “Қасас” муборак сураси 43-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.
وَلَقَدْ آتَيْنَا مُوسَى الْكِتَابَ مِن بَعْدِ مَا أَهْلَكْنَا الْقُرُونَ الْأُولَىٰ بَصَائِرَ لِلنَّاسِ وَهُدًى وَرَحْمَةً لَّعَلَّهُمْ يَتَذَكَّرُونَ ﴿٤٣﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Ва Фиръавн: «Эй аъёнлар, мен сизларга ўзимдан бошқа илоҳ борлигини билмасман. Бас, эй Ҳомон, лойга ўт ёқиб, мен учун бир баланд қаср қур, шоядки (унга чиқиб) Мусонинг илоҳини кўрсай. Албатта, мен уни ёлғончилардан деб ўйламоқдаман», деди. (Худолик даъвосида бўлган аҳмоқ фиръавнлар ўйламай, оғзига нима келса гапираверади. Вазирига нимани хоҳласа, буюраверади. Ҳомон лойга ўт ёқиб ғишт пишириб, ўта баланд қаср қурармиш, Фиръавн унга чиқиб, осмонда Аллоҳни кўрар эмиш. Аллоҳ осмонда сенинг чиқишингга қараб турадиган зотмиди?! Батаҳқиқ, Биз аввалги асрларни ҳалок қилганимиздан сўнг Мусога одамлар учун нур, ҳидоят ва раҳмат қилиб китобни бердик. Шоядки улар эсласалар. (43)
Ӯтган суҳбатимизда саркаш Фиръавн ва унинг аъёнлари охир-оқибат Нил дарёсида ғарқ этилди, деб айтдик.
Бу ояти каримада буюрилади: Бани Исроил қавми Фиръавнийлар зулмидан озод этилгач, биз уларни ҳидоят қилиш, маънавиятларини юксалтириш мақсадида Мусога тавротни нозил қилдик. Токим ундан фойдаланиб, Аллоҳнинг махсус лутфу марҳаматига эга бӯлишсин. Аммо агар улар Тавротга куфр келтириб, Ҳаққа қарши боришса, худди шу дунёдаёқ Илоҳий азобга гирифтор этилган ӯтган қавмлар мисоли ҳалок бӯлгайлар.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Пайғаӣбарларнинг зуҳур этиши ва Илоҳий китобнинг нозил бӯлиши инсонни тафаккур ва маънавият йӯлидан саодатга етказувчи Аллоҳнинг раҳмати ва улуғ неъматларидир.
- Тарих давомида Аллоҳнинг ӯзгармас ва доимий қонунияти шундай: Ҳақ йӯлдан тойилган ҳар қандай қавм ва миллат охир-оқибат албатта, ҳалок бӯлади.
Энди “Қасас” муборак сураси44-45 -ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.
وَمَا كُنتَ بِجَانِبِ الْغَرْبِيِّ إِذْ قَضَيْنَا إِلَىٰ مُوسَى الْأَمْرَ وَمَا كُنتَ مِنَ الشَّاهِدِينَ ﴿٤٤﴾ وَلَـٰكِنَّا أَنشَأْنَا قُرُونًا فَتَطَاوَلَ عَلَيْهِمُ الْعُمُرُ ۚ وَمَا كُنتَ ثَاوِيًا فِي أَهْلِ مَدْيَنَ تَتْلُو عَلَيْهِمْ آيَاتِنَا وَلَـٰكِنَّا كُنَّا مُرْسِلِينَ ﴿٤٥﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган :
Биз Мусога ишни ҳукм қилган пайтимизда сен ғарбий томонда эмас эдинг ва гувоҳлардан ҳам бўлмагансан. ( Эй Муҳаммад! Мусога Пайғамбарликни, Таврот ва унинг ҳукмини берган пайтимизда Тур тоғининг ғарбий томонида йўқ эдинг. Бу ишга гувоҳлардан ҳам бўлмагансан.) (44) Лекин Биз бир неча асрларни пайдо қилдик, бас, уларнинг умри чўзилди. Сен Мадянда туриб, уларга оятларимизни тиловат қилиб берганинг йўқ. Аммо Биз Пайғамбар юборгувчи бўлдик. (45)
Бу ояти карима Расули акрам Муҳаммад Мустафо (с) нинг Илоҳий пайғамбар эканликларини таъкидлайди. Расулуллоҳ (с) ӯтган қавмлар саргузаштини жузъиётигача баён этадилар. Масалан Қуръони каримда келтирилган Мусо алайҳиссаломнинг Тур тоғидаги нубуввати саҳналари энг сӯнгги пайғамбар туғилишидан бир неча аср илгари юз берган эди. Қуръони каримда Мусо алайҳиссаломнинг Мисрдан қочиб Мадян шаҳрига боришлари, ҳазрат Шуъайбнинг қизига уйланишлари, у ерда ӯн йил давомида чӯпонлик қилгач, оила аҳли билан Мисрга қайтишлари каби воқеалар келтирилган.
Бундан ташқари Қуръони каримда Расулуллоҳ (с) замонларидан минглаб йил илгари яшаб ӯтган айрим қавмларнинг ҳам саргузашти баён этилган.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Қуръони каримда келтирилган воқеа-ҳодисалар ғайбий ахборотлар бӯлиб, пайғамбарнинг Макка шаҳридаги замондошлари умумат бу воқеалардан хабарсиз эдилар.
- Қуръони каримнинг муъжиза эканлиги ва ислом пайғамбарнинг барҳақ пайғамбар эканликларининг далилларидан бири бу Илоҳий китобдаги кӯп сонли ғайбий ахборотларни баён этувчи оятлардир.
Энди “Қасас” муборак сураси 46 -ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.
وَمَا كُنتَ بِجَانِبِ الطُّورِ إِذْ نَادَيْنَا وَلَـٰكِن رَّحْمَةً مِّن رَّبِّكَ لِتُنذِرَ قَوْمًا مَّا أَتَاهُم مِّن نَّذِيرٍ مِّن قَبْلِكَ لَعَلَّهُمْ يَتَذَكَّرُونَ ﴿٤٦﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Биз нидо қилган чоғимизда Турнинг ёнида йўқ эдинг. Лекин Роббингдан раҳмат сифатида сендан олдин огоҳлантиргувчи келмаган қавмни огоҳлантириш учун (қиссаларни сенга билдирдик). Шоядки эсласалар. (Яъни, Биз Мусога Тур тоғининг ёнида нидо қилганимизда сен у ерда йўқ эдинг. Аммо Биз у ерда бўлиб ўтган қиссани сенга билдирдик. Бу иш сендан олдин огоҳлантиргувчи-Пайғамбар келмаган қавмни огоҳлантиришинг учун Роббингнинг сенга берган раҳматидир. Шоядки ушбу қиссалар таъсирида улар эслашлари лозим бўлган нарсаларни эсга олсалар.) (46)
Олдинги оятларнинг давоми сифатида бу ояти каримада Мусо алайҳиссалом ҳақидаги оятларнинг ғайбий ахборот эканлигига ишора қилиниб Расули акрам (с) га хитобан буюрилади: Сенга нозил қилганларимиз Илоҳий лутф ва марҳаматдан иборат. Бани Исроил қавмининг саргузаштини баён айлаб одамларни огоҳлантир, ишларининг оқибатини ӯйлаб сергак тортсинлар.
Маълумки, ислом пайғамбарининг замондоши бӯлган Макка шаҳрининг аҳолиси Расулуллоҳдан олдин бирор-бир пайғамбар кӯрмаган эдилар. Шу сабабли улар ӯтган қавмларнинг саргузаштидан огоҳ эмасдилар. Албатти, Арабистон ярим ороли ва унинг теварак-атрофидаги ӯлкаларда Ҳуд, Солиҳ ва Шуъайб каби пайғамбарлар яшаб ӯтганди. Аммо орадан жуда кӯп вақт ӯтиб, улардан қолган ёдгорликлар аллақачон унутилиб кетганди.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Пайғамбарлар биъсати ва Илоҳий китоблар нозил этилишининг мақсадларидан бири одамларни ғафлатда қолиб, охиратни унутмасликлари учун сергакликка даъват этишдир.
- Ақл ва фитрат кӯпгина ҳақиқатларни инсонга намоён этади. Аммо инсоннинг бу ички нидосини эшитиш йӯлларини тӯсиб қолувчи жуда кӯп омиллар мавжуд. Шу сабабли пайғамбарлар инсонларни эҳтимол, ҳақ йӯлга қайтарлар, деган умидда огоҳлантириб туришади.