апрел 05, 2017 09:08 Asia/Tashkent

Эшиттиришлар шарҳи

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони  яна эфирда. Бизни тинглаб  борасиз деган умиддамиз.

Қадрли мухлислар,  ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи”  рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг ушбу сонида “Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги туркум эшиттиришлар  ҳақида сўҳбат қилмоқчимиз.

Эрон тамаддуни тарихини  кўздан кечирсангиз, илм ва фанларга қўшган  эронликларнинг салмоқли ҳиссаларини яққол сезасиз.Эрон юртида  на фақат жангчилар ва оламни фатҳ этувчилар, балки буюк мутафаккир ва донишмандлар ҳам етишиб чиққан ҳамда узоқ муддатлар давомида  улар дунёнинг  ўзларининг  тафаккур ва илмлари таъсири остида қолдиришган. Мазкур юртнинг тарихидан  маълумки, Эронда йирик ва  қудратли давлатлар ташкил этилиши билан маданият, илм ва адабиётга катта эътибор қаратиларди ва таълим бериш муассасалари шаклланарди. Айрим тарихий манбаларга кўра, “Жунди Шопур”  дунёнинг энг қадимий олий ўқув юрти  ҳисобланади. Мазкур марказ дунёнинг энг қадимий  ва муҳим таълим ва тадқиқот муассасаларидан эди. Унда кўплаб донишмандлар ва шифокорлар таълим бериш ва даволаш  ишлари билан шуғулланишган. Шу сабабдан Эронни жаҳон илмларини ривожланитиришда пешқадам бўлган юртлардан бири ҳисоблашади.

Биз “Эрондаги олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги эшитиришлар орқали мазкур мамлакатда илмий марказлар ва университетларнинг ташкил этилишининг тарихи ҳамда уларнинг   қандай кенгайиб  боргани ва бугунги кунда Эрондаги таълим тизими  тўғрисидаги маълумотлар  билан сизни таништириб ўтдик. Ҳамкоримиз Умид Сафоиниё режиссёрлиги ҳамда бошловчилар  мен Кўҳёр Аршадниё ва Абдуллоҳ Зуҳурнинг  таржимонлиги остида   Эрондаги  энг асосий ва йирик университетлар ва унда таҳсил олаётган хорижий талабалар ҳақида 35та радиомақолалар орқали сизга маълумот бердик.

 Қадрли тингловчилар,  сиз "Биз ва тингловчи"  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини  тинглаяпсиз. Эслатиб ўтамиз,  сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни  радиомизнинг янги интернет сайти  ParsToday.com / uz ва  электрон манзилимиз uzbeki@ ParsToday.com  ҳамда мобайл апликешн орқали   бизга юборишингиз мумкин.

Биз билан ушбу телефон рақамлари  орқали ҳам боғланишингиз  мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри, +998974500185 Тошкент шаҳри.

Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.

Эшиттиришимиз давом этади.

Исломий инқилоб ғалаба қилганидан кейин инқилобнинг жўшқин ҳаракатлари бўлган даврга, университетларнинг вақтинчалик  ёпилганига, мажбурий урушнинг юзага келишларига ва кейинги йилларда бўлган турли  санкцияларга  қарамай миқдор ва сифат бўйича кўзга кўринарли даражада  ривожланганини таъкидлаб ўтган эдик. Ушбу даврларда Эрондаги талабаларнинг сони 26 баробарга ошди. Шунингдек, таҳсил олиш факултетларининг сони  саккиз баробарга кўпайгани, илмий қутблар ва тиббий тадқиқот марказларининг 500 дан ошгани, таълим бериш фазоларининг 5 баробарга ошгани,  1957 йил ва кейинги йилларда илмий мақолаларнинг сони 341тадан 20 мингтага етгани Эрон Ислом иниқлобидан кейинги йилларда қўлга киритилган ютуқлардан эди.

Ҳозирги вақтда Эронда  олий ўқув юртлари  икки, яъни давлат ва нодавлат бўлимларига бўлинган.

 Давлат ва нодавлат олий ўқув юртларда  жами 3 мингта таҳсил олиш факултетлари,  доимий тарзда фаолият кўрсатадиган 70 мингдан кўпроқ аъзога эга илмий ҳайъатлар мавжуд. Университетлар ва олий ўқиш марказларининг сони 2 минг 600тадан ошган.

Шамсий 1394 йилда берилган статистик маълумотларга кўра, талабаларнинг умумий сони 4 миллион 700 минг нафарни ташкил этади. Шулардан 1 миллион 40 минг нафари ўрта  махсус билим юртларида, 2 миллион 900 минг нафари  бакалаврлик даражаси учун, 580 минг нафари магистратурада ва 67 минг нафари касбий докторлик  ва  73 минг 400 нафари ихтисосли докторлик даражалари учун таҳсил олишмоқда.

Эрон олий ўқув юртларининг илмий имтиёз ва эътиборлари

хорижий  ёш тадқиқотчиларни ҳам мамлакатнинг университетларига келиб таҳсил олишни давом эттиришга ундаган. Ўтган йигирма ва ўттиз йил давомида дунёнинг 123 мамлакатидан  хорижий талабалар Эронга келиб, ўз ўқишларини ушбу мамлакат олий ўқув юртларида давом эттиришмоқда.

Энди эса радиомиз сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига  оид янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.

Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.

Ҳозир эса   тошкентлик   тингловчиларимиздан  бири  Аббоснинг мавзуга оид    қилган сўҳбатларини биргаликда тинглаймиз.

Тошкентлик  тингловчимиз  Аббоснинг билдирган фикрлари эди.

Қадрли   мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам  Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг.  Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.