апрел 06, 2017 12:48 Asia/Tashkent

Инсон ҳаёти унинг атрофини ўраб турган ҳаво муҳнтида ўтади. Умуман ҳаво муҳити организмда кузатиладиган физиологик жараёнларнинг меъёрда кечишини таъмиилайди. Баъзи бир вақтларда ҳаво таркибининг ифлосланиши натижасида физиологик жараёнларда ўзгаришлар қайд қилинади.

Илм ва фан дунёсида ҳар куни бир асбоб ихтиро бӯлиб, кундалик ҳаётимизни енгиллаштириш йӯлида ундан фойдаланамиз.

Бугунги кунда давлатлар тараққиёти илм ва фаннинг ривожланишига боғлиқ. Илм-фандаги тадқиқотлар иқтисодий, ижтимоий, маданий, саноат ва сиёсий тараққиётга асос қӯяди. Илмий жиҳатдан тараққий этмаган давлат иқтисодий ва сиёсий суботга эришолмайди.

Бугунги кунда эронлик мутахассислар турли соҳада илмий муваффақиятларга қӯл топишганоил бӯлишди.

Эрон мутахассислари янги кашфиётларидан бири, бу муҳитни ифлослантирувчи моддаларни оксигенга айлантирувчи асфалт бӯлди. Ҳавони тозалантирувчи, яъни гидрокарбон моддаларни сув ва карбон диоксиди ва оксигенга айлантирувчи  асфалтни Аҳвоз Университети мутахассислари томонидан кашф этилди.

Ушбу тадқиқот соҳа мутахассислари томонидан қазилган ер тупроғида ӯтказилган бӯлиб, унинг натижасига кӯра 75% гидрокарбон ифлослантирувчи моддалар йӯқ қилинди.

Шунингдек бошқа бир тадқиқотда устига нефт моддалари қуйилган тупроқда ӯтказилди. Тадқиқот натижасида 90 % ифлослантирувчи моддалар йӯқ қилинди.   

Инсон ҳаёти унинг атрофини ўраб турган ҳаво муҳнтида ўтади. Умуман ҳаво муҳити организмда кузатиладиган физиологик жараёнларнинг меъёрда кечишини таъмиилайди. Баъзи бир вақтларда ҳаво таркибининг ифлосланиши натижасида физиологик жараёнларда ўзгаришлар қайд қилинади.

Бунинг натижасида аъзоларда патологик аломатлар содир бўлиши мумкин. Шу сабабли ҳам ҳаво таркибининг организмга таъсирини ўрганиш гигиеник жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга.

Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддалардан, ер ости ва ер усти сувларини саноат корхоналаридан чиқаётган оқова сувлардан муҳофаза қилиш ҳозирги замоннинг долзарб масалаларидан бири бўлиб, умумжаҳон аҳамиятига эгадир. Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи жараёнини ўрганиш энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.

Корхонадаги манбалардан чиқарилаётган ифлослантирувчи моддаларни меъёр ҳолда ушлаб туриш комплекс ишларини амалга ошириш режалари ишлаб чиқиш зарур тадбирлардан бири ҳисобланади .

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттириши навбатдаги  сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Инсонни ўраб турган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш XXI асрнинг энг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолди. Сабаби шундаки, илмий-техника инқилоби турли фанлар эришган ютуқларнинг натижаси бўлиб, табиий ресурслардан муддатли фойдаланишга имконият яратди. Бу эса, ўз навбатида, жамиятнинг ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириб, моддий ва маънавий эҳтиёжини қондиришга шарт-шароит туғдирди.

Аммо илмий-техника инқилобининг тез суръатлар билан ривожланиши жамият билан табиат ўртасидаги, инсон билан ўраб турган муҳит ўртасидаги ўзаро муносабатларни мураккаблаштириб, биосферадаги экологик жараёнларни бошқаришда кутилмаган ўзгаришларни келтириб чиқармоқда.

Кўпинча, бу муносабатларнинг ўзгариши сув, атмосфера, тупроқ ва бошқа табиий унсурларнинг жуда тез турли чиқиндилар билан тобора ифлосланиб боришига олиб келмоқда.

Йўллар азал-азалдан турли манзиллар, олис ҳудудлар, давлатларни туташтириб, одамларнинг оғирини енгил, масофаларни яқин қилиб келган.

  Асфальт ётқизишнинг ҳам ўз тартиби бор. Автомобиль йўлига янги асфальт ётқизиш учун эски асфальт аввал махсус агрегатда чизелланади. Кейин унга сақич қуйилиб, гудернатор билан гудернация қилинади. Сақич иссиқда эриб, эски асфальт ёки тупроқ билан қоришади. Сўнг грейдер билан бир хил қилиб текисланади. Бу ҳолатда уч-тўрт кун турганидан сўнг, унинг устидан асфальт босилади. Агар асфальтнинг тагига яхши ишлов берилмаса, у қору-ёмғирлардан сўнг кўча бошлайди

 

 

Ёрлиқ